Мавзу: бошқарув тизими назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичлари
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
МАВЗУ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ.
Бошқариш мактаблари.
XX асрнинг биринчи ярмида бошқарув фанига катта ҳисса қўшган тўртта мактаб ўз ғоялари билан чиқди: 1. Илмий бошқарув мактаби. 2. Маъмурий мактаб. 3. Инсоний муносабатлар мактаби. 4. Бошқарув фани мактаби. (Микдорий йўналиш). Ҳар бир йўналиш тарафдорлари ўз даврларида ташкилотнинг мақсадига самарали тарзда эришиш йўлини топишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг ғоялари фақат айрим холларда маълум самарани берди. Шу билан биргаликда, уларнинг ҳар бири бошқарув фанига катта ҳисса қўшдилар. Ҳозирги вақтдаги замонавий ташкилотлар ушбу мактабларнинг ғояларидан қисман фойдаланмоқдалар. Илмий бошқарув Ф.У.Тейлор, Френк ва Лилия Гилбрет, Генри Гантлар ишларига тааллуқлидир. Улар кузатишлар, ўлчамлар, мантиқ ва таҳлил орқали бажариладиган ишларни такомиллаштириш ва уларни самарали тарзда бажаришга эришиш мумкин деб ҳисобладилар. Ф.Тейлор, ишчи белкўракда кўтариши ва улоқтириши мумкин бўлган кўмир миқдорини аниқлаган бўлса, Гилбретлар микрохронометрни кашф килдилар ва унинг ёрдамида иш бажаришдаги ҳаракатларни аниқладилар. Натижада кераксиз ва самарасиз ҳаракатларни қисқартиришга муваффақ бўлдилар, иш усулларини такомиллаштиришга ҳаракат қилдилар. Бу мактабнинг мухим ҳиссаси - ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида уларни рағбатлантириш тизимидан фойдаланишни йўлга қуйилишидир. Шу билан биргаликда, ишлаб чиқаришда ходимларни дам олишини ва танаффусларни назарда тутишни, вазифани бажаришга мос ва лойиқ ходимларни жалб қилишни йўлга қўйдилар. Ф. Тейлор ва унинг замондошлари бошқарув бўйича ишларни бошқа ишлардан ажратишни таклиф қилдилар ва бошқарув ишларига катта эътибор бердилар. Маъмурий мактаб (1920-1950) Илмий бошқарув бошқарувнинг қуйи даржаларида ишларни такомиллаштириб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш тўғрисида изланишлар олиб борган бўлсалар, маъмурий мактаб намоёндалари ташкилотни бошқаришга эътибор бердилар, ташкилотни самарали бошқариш йўналишларини аниқладилар. Ушбу мактаб тарафдорлари: Анри Файолъ, Линдал Урвик, Альфред П.Слолалардир. Уларнинг барчаси ташкилотнинг мақсадларига эришиш учун бошқарувнинг ижтимоий йўналишларига эътибор бермадилар. Уларнинг хулосалари илмий услубга асосланмаган бўлиб, кузатишлар асосида юзага келди. Улар бошқарувда молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва маркетинг функцияларини ажратишни таклиф қилдилар. А.Файтолъ бошқарув универсал жараён эканлигини ва у бир-бирига боғлиқ бўлган функциялардан иборат эканлигини исботлади. У биринчи булиб бошқарув қоидаларини яратди. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling