Мавзу: бошқарув тизими назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичлари


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana07.04.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1340968
1   2   3   4
Bog'liq
МАВЗУ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ.

3. 
Бошқарувнинг ривожланиши. 
 
XIX-аср бошларида Роберт Оуэн бошқарувни такомиллаштириш орқали 
ташкилот мақсадларига эришиш мумкинлиги тўғрисида изланишлар, тадқиқотлар 
олиб борган. У ўз корхонасида одамларга яшаш учун қулай уй-жойлар берган, иш 
шароитларини яхшилашга ҳаракат қилган, моддий жиҳатдан қизиқишларини 
орттириш учун улар меҳнатини аниқ ва ҳаққоний тарзда баҳолаш тизимини 
яратган. Бу ўзгаришлар ўз самарасини беради. Одамлар ўзоқ-яқинлардан 
Шотландиянинг Нъю-Ланардига бу корхонани қуриш учун келадилар ва бу 
корхонада ишлашга қизиқадилар. Ўша вақтларда барча корхоналар фойда олиб 
ишлаганлиги сабабли, бошқа корхона раҳбарлари Оуэн янгиликларига эътибор 
бермадилар, қизиқмадилар. 


XIX 
аср охири ва XX аср бошларига келиб корхоналар янада кенгайиб борди, 
аста- секин рақобат юзага кела бошлади. 1911 йилларга келиб бошқарувга 
қизиқиш пайдо бўла бошлади. Шу йили Фредерик У.Тейлор ўзининг «Илмий 
бошқарув қоидалари» китобини нашр қилди. Бу бошқарувни фан сифатида ва 
мустақил тадқиқот соҳаси сифатида тан олинишининг анъанавий бошланғич 
нуқтаси ҳисобланади. Албатта, бу холат бирданига бўлмади, балки йиллар 
давомида шароит етилиб бориб амалга ошди. Бу холатнинг юзага келишига 
Англияда амалга ошган саноат революцияси, Америка Қўшма Штатларидаги 
ривожланиш, темир йўлларининг қурилиши, бозорнинг ривожланиши сабаб 
бўлди. Бошқарув соҳасидаги назарий тадқиқотларнинг ривожланишига Америка 
Қўшма Штатларидаги ўзгаришлар сабаб бўлди. 
Йирик бизнеснинг эҳтиёжларига жавоб тариқасида бошқарув фан сифатида 
ва мустақил тадқиқотлар соҳаси сифатида ривожланиб берди. Бошқарувнинг 
ривожланиши турли йўналишлар таъсирида амалга ошиб борди. 


4. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling