Мавзу: бруцеллёз ва унга қарши кураш тадбирлари brucellosis Режа
Download 51.78 Kb.
|
Бруцеллёз 8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биологик текшириш
- Серологик текшириш.
- Аллергик текшириш
- Даволаш ва иммунитет
Тоза культура ажратиш. Бруцеллаларни ўстириш учун гўшт-пептон-жигар бульони (ПГГБ), жигар-глюкоза-галицерин бульони (ПГГБ), гўшт-пептон-жигар-глюкоза-глицеринли агар (МППГГА), жигар-глюкоза-глицеринли агар (ПГГА), картошка агари (ритрит агарлар) ишлатилади. Текширишга олиб келинган сут минутига 3000 марта айланадиган. Пастер пипеткасида 3 - 4 Петри косачасига олиб экилади. Термостатни 37—38° С га тўғрилаб (қорамоллардан олинган материал ўстирилганда эса 10—15% карбонат ангидрид гази бўлиши зарур) Кипп аппаратидан фойдаланилади. Культура усти майин, ялтироқ колония пайдо қилиб ўсади ва ҳаворанг бўлиб кўринади. Ёшига қараб культура қуюқлашиб, лойқасимон кўриниш беради.
Биологик текшириш. Бунинг учун массаси 350 - 400г бўлган денгиз чўчқачалари олинади. Йўлдош ва ҳомила пўстлоғидан олинган намунадан чинни косачада 1:10 нисбатда физиологик эритмани аралаштириб суспензия тайёрланади ва чўчқачага 1 мл юборилади. 15 – 25 - 40 кундан кейин қон олиниб РА ёрдамида текшириб борилади. Натижа чиқмаса, ўлдирилиб, намуна олиб экилади ва культура ажратилади. Серологик текшириш. Серологик текшириш маълум антиген ёрдамида қон зардоби таркибидан антитело излашга асосланган. Бу мақсад учун РА - агглютинация реакцияси, Роз—Бенгал реакцияси, РСК (комплемент боғловчи реакция), РДСК, сут эса, сут ҳалқа реакцияси ёрдамида текширилади. Аллергик текшириш. Бунда аллергенлар қўлланилади. ВИЭВ аллергени - бруцеллин яхши натижа беради. Ундан қўй ва эчкиларга пальпебрал усулда чап кўз қовоғига 0,5 мл (тери остига) юборилади. Чўчқаларга қулоқ супрасининг ташқи қисмига тери ичига юборилади. Ижобий натижа қовоқнинг пастида қаттиқ шиш пайдо бўлиши билан, чўчқаларда эса қизариб шишиши билан баҳоланади. Даволаш ва иммунитет. Касалга чалинган моллар даволанмай, гўштга топширилади. Касалликка қарши эмлаш ишлари қўйидаги вакциналар ёрдамида олиб борилади. Штамма 19. Бруцелланинг обортус туридан тайёрланган бўлиб, Қуруқ тирик вакцинадир. Вакцинани эритиш учун стерил физиологик эритма ёки дистилланган сув ишлатилади. Эритилгач, 4 - 5 соат ичида ишлатилиши керак. Вакцина кўрсатмага қатъий риоя қилиб ишлатилади. Вакцинация қилинган моллар қаттиқ ҳисобга олиниб, биронтаси йўқолиши ёки жойини алмаштирилиши мумкин эмас. РЕВ 1 қўй ва эчкиларни эмлаш учун ишлатилади. Қўчқорларнинг эпидидимит касаллигида ҳам тавсия этилади. Вакцина бруцелла мелитензиснинг кучсиз вирулентли штаммасидан тайёрланган. Уни қўлланишдан олдин махсус эритмада ёки стсрилланган физиологик эритмада эритилади. 30 минут ўтгач, тери остига 2 мл юборилади. 3 ҳафтадан кейин иммунитет пайдо бўлади. Download 51.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling