Мавзу: бруцеллёз ва унга қарши кураш тадбирлари brucellosis Режа
Download 51.78 Kb.
|
Бруцеллёз 8
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1 - расм. Касаллик тарқатувчи ёввойи ҳайвонлар ва каналар.
Эпизоотологияси. Табиий шароитда бруцелла соғлом организмга алиментар йўл билан, сув ва ҳашак орқали, кўз, бурун, оғиз шиллиқ пардалари ҳамда жинсий аъзолар орқали тушади. Буғоз ҳайвон бола ташлаганда кўзғатувчи ташқи муҳитга кўп миқдорда ажралиб чиқади. Бунда кўзғатувчи йўлдош ва ҳомила қобиғидан ҳашак, қуруқлик, охур, асбоб-анжомларга тушиб, Касаллик тарқалишига имкон берадиган қўшимча омиллар пайдо бўлади. Ҳайвон бола ташлагандан кейин тахминан 15 кунгача жинсий аъзоларидан жуда куп миқдорда бруцелла ажралиб туради (9-расм). У сийдик, ахлат ва сут орқали ҳам ташқи муҳитга чиқади. Ташланган боланинг зарарсизлантирилмаслиги ўта ҳавфлидир. Касаллик яйлов шароитида жуда камдан-кам
юқади. У асосан моллар бир жойда боқилганда руй беради. 1 - расм. Касаллик тарқатувчи ёввойи ҳайвонлар ва каналар. Кўп ҳолларда бруцеллёз моллар сув ичадиган манбалардан тарқалади. Касалликнинг юқиши ва тарқалишида бруцеллёзга чалинган буқа ва қўчқорлар асосий роль ўйнайди. Моллари соғлом хўжаликларга текширилмасдан сотиб олиб келинган моллар орқали ҳам касаллик тарқалиши мумкин. Қўчқор ва ғунажинлар энг ҳавфли ҳисобланади, чунки уларда касаллик кўпинча яширин кечади. Сут маҳсулотлари талаб даражасида пастеризация қилинмаганда сут заводлари ҳам касаллик тарқаладиган манбаа бўлиб қолади. Касалликнинг тарқалишида ёввойи ҳайвонлар, кана ва бошқа ҳашаротлар ҳам катта роль ўйнайди. Табиатда уларнинг (кийик, архар, буғи ва х. к.) бруцелла ташувчанлиги исботланган. Бруцеллаларнинг турлар орасидаги миграцияси анча кучли, улар бир турдан иккинчи турга ўтиб юраверади. Бруцелла маълум тур ҳайвонга мослашиш билан бир қаторда, уларнинг бошқа тур ҳайвонларга ўтиши ҳам тез-тез кузатилиб туради. Бундай ҳолат айниқса, молларнинг табиий чидамлилиги сусайиб кетганда ёки янги вариантлар пайдо бўлганда рўй беради. Патогенез. Бруцеллёзнинг қўзғатувчиси ҳайвон организмига шиллиқ парда ёки тери орқали тушади. Кейин организмнинг қаршилиги таъсирида ўлиб кетади, ёки кучлилик қилса, ички аъзоларга ўтади ва генерализация ҳолати намоён бўлади. Бу даврда тана ҳарорати 1—2°С га кўтарилади. 3—4 ҳафтадан кейин қўзғатувчи елин ва лимфатик тугунларга ўтади. Бруцелла ҳомила бўлган бачадонда тез кўпайиб, ривожланади. Қўзғатувчи ривожланиш жараёнида токсин ажратиб чиқаради. Натижада некротик яллиғланиш жараёни рўй беради. Оқибатда бачадон шиллиқ пардаси билан хорион ўртасида боғлиқлик бузилади, хомила нобуд бўлади ва ёт нарса сифатида ташқарига чиқариб ташланади. Қорамолларда бола ташлаш бўғозликнинг 5—8 ойида содир бўлади. Агар касаллик кечроқ юқса, бузоқ нимжон бўлиб туғилади ва 1—2 ҳафта ичида нобуд бўлади. Бруцсллёздан иккинчи марта бола ташлаш жуда кам ҳолларда юз беради. Буқаларда бруцеллалар жинсий аъзоларда патологик жараён рўй беришига олиб келади, жинсий аъзо шишади ва яллиғланади. Юқумли жараён ривожланиши туфайли организмда антителолар пайдо бўлади. Клиник белгилари. Қорамолларда бўғозликнинг иккинчи ярмида бола ташлаш кузатилади. Бундай ҳолат бошқа молларда ҳам рўй бериши мумкин. Шунинг учун изчил микробиологик текшириш ўтказилади. Бола тушгач, йўлдош ушланиб қолади ва эндометрит ривожланади. Бола ташлаш биринчи туғишда рўй беради. Бола ташлаш қўйлар учун касалликка хос белгидир. Қўчқорларда орхит ривожланади. Бола ташлашдан 2—3 кун олдин вулъвовагинит бошланади, шилимшиқ, шилимшиққон аралаш суюқлик оқади. Бу даврга келиб қўйлар кўп сув ичади, ҳолсизланиб ётиб қолади. Бола тушгач 2—3 ҳафтача иситма бўлиши мумкин, эндометрит пайдо бўлиб, бўғимлар зарарланади. Баъзан чала фалаж (парез) ва фалаж юзага келади. Баъзида бола ташлаш 60 фоизга етиб, мастит бошланади. Қўйлар ҳам кўпинча биринчи туғишда бола ташлайди, иккинчи марта бола ташлаш эса 5 фоиз атрофида кузатилади. Буғиларда касаллик кўпинча яширин кечиб, бола ташлаш, мастит, бурсит, артрит, теидовагинит ҳоллари юзага келади. Эркак чўчқаларда орхит, энидидимит, буреит кўринишларида ўтади. Урғочи чўчқаларда эса бўғозликнинг иккала даврида ҳам бола ташлаш кузатилади. Бола ташлашдан олдин иштаҳа пасаяди, елин шишади, баъзан ич кетади. Кейинчалик эндометритвагинит кузатилади. Бурсит, гигрома, чала фалаж, фалаж рўй беради. Эркак чўчқаларда эса орхит, эпидидимит, уруғдон халтасининг шишиши кузатилади. Йилқиларда бурсит пайдо бўлиб, умуртқалар яллиғланади ва жароҳатланади. Download 51.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling