Мавзу: бруцеллёз ва унга қарши кураш тадбирлари brucellosis Режа
Download 51.78 Kb.
|
Бруцеллёз 8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бактериологик тскшириш.
- Микроскопик текшириш
Патологоанатомик ўзгаришлар. Кўп ҳолларда мол ташлаган боласининг боши, оёғи ва танаси шишган бўлади. Тери остида сероз-геморрагик инфльтрат кўзга ташланади. Киндик ҳам шишган, йўғонлашган, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида фибринли қизғиш суюқлик тўпланга бўлади. Ички аъзоларда нуқтасимон қон қўйилиш кузатилиб, лимфатик тугунлар, жигар ва талоқ катталашади. Жигарда кичик некротик ўчоқлар кўзга ташланади. Бола ташлаган сигирлар текшириб кўрилганда йирингли катарал эндометрит ва котиледонлар некрози ҳамда йиринглаш аниқланади. Елин атрофидаги лимфатик тугунлар кучли жароҳатланади, баъзи ҳолларда эса гранулема тугунлари пайдо бўлади. Эркак молларда эса йирингли некротик орхит ва эпидидимит учрайди.
Диагноз. Бруцеллёзга диагноз қўйиш учун эпизоотологик ҳолат ўрганилади. Касалликнинг клиник белгиларига қараб, бактериологик, серологик ва аллергик текширишлар қўлланилади. Молнинг ташлаган боласи эса патологоанатомик текширишдан ўтказилади. Молларнинг яйлов шароитида контактда бўлиши, бола ташлашнинг бошланиши, сув манбаларининг жиҳозланмаганлиги, одамлар орасида касалликнинг қайд қилиниши сигнал бўлиб хизмат қилиши лозим. Аниқ диагноз қўйиш учун қўйидаги текширишлар ўтказилади. Бактериологик тскшириш. Лабораторияга молнинг ташлаган боласи ёки унинг ички аъзоларидан, бачадон суюқлиги, йўлдош юборилади. Бундан ташқари, абцесс йирингги, бўғим суюқлиғи ва бошқаларни текшириб кўрилади. Моллар сўйилган тақдирда ички азоларидан намуна олинади. Микроскопик текшириш. Тайёрланган суртма Шуляк, Шин ва Козловский усулларида бўялади. Грам усули ҳам қўлланилади. Козловский усули билан бўялганда 2%ли сафранин, кейин 1%ли малахит яшили томизилади. Бруцелла қизил, бошқа микрофлоралар эса яшил ранг олади. Шуляк ва Шин усулида 2 минут карболфункцин билан, кейин ювилгач, метил кўки билан 5 минут бўялади. Бунда бруцелла тиниқ қизғиш, бошқа микрофлоралар эса қирмизи кўкимтир рангга киради. Бруцеллалар мол ташлаган боласининг ширдони, йўлдошдан ва мол бола ташлаганда оққан суюқликдан тез топилади. Бу усул билан натижа олингач, тоза культура ажратиб олинади. Download 51.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling