Мавзу: бруцеллёз ва унга қарши кураш тадбирлари brucellosis Режа


Download 51.78 Kb.
bet3/8
Sana23.03.2023
Hajmi51.78 Kb.
#1289488
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Бруцеллёз 8

Тарихий маълумот. Инглиз олими Д. Брюс 1887 йили Ўрта денгизнинг Мальта оролида ўлган аскарлар танасидан касалликнинг кўзғатувчисини соф ҳолда ажратиб олди ва микрококкус мелитензис деб атади. Кейинчалик халқаро жамиятнинг қарорига кўра бу микроорганизм Брюс номи билан бруцелла, касаллик эса бруцеллёз деб номланди. Касалликнинг кўзғатувчиси эчки сути орқали эчкидан одамларга ўтган эди. Даниялик кузатувчилар Банг ва Стребалд 1897 йили бола ташлаган сигирлардан касаллик кўзғатувчисини ажратган бўлса, 1914 йилда Траум худди шундай касалликни чучқалар орасида кузатган. А. Ивенс 1918 йилда юқоридаги ҳамма турга оид микроорганизмлар бир тур эканлигини, касалликнинг ҳам бир хиллигини исботлади. Россияда бруцеллёз 1900-йилларда қайд қилинган бўлса, В. И. Якимов эчкилар бруцеллёзини 1913 йили Тошкентда қайд қилган ва ёзиб қолдирган.
Иқтисодий зарар. Бруцеллёз касаллигидан жуда катта зарар келади. Касал моллар даволанмайди. Буғозлари бола ташлайди. Касаллик қайд қилингач, карантин эълон қилинади (катта маблағ сарфлашни талаб этади). Касалликка чалинган моллар зудлик билан гуштга топширилади. Диагностик текшириш ва профилактика учун ҳам анча маблағ сарфлашга туғри келади. Энг хавфли томони шундаки, касаллик тиббий санитария аҳамиятига эга бўлиб, одамларга юқади.
Қўзғатувчиси. Бруцеллёз касаллигининг қузгатувчиси Вruсеllа гуруҳига мансуб микроорганизмдир. Касалликни қорамолларда Вr.abortus; қўй-эчкиларда Вr. melitensis чучқаларда Br. suis; каламушларда Вr. neotomae қучқорлар эпидидимитида Вr. ovis; қўзғатади. Одамлар учун жуда хавфли.
Қўй-эчкиларда касаллик кўзғатувчисининг уч биотипи, қорамолларда тўққиз биотипи, чўчқаларда, жумладан, буғиларда турт биотипи мавжуд. Айрим биотиплар биокимёвий ва антигенлик ҳусусиятлари билан ажралиб туради. Шакли бир-биридан унчалик фарқ қилмайди. 0,3—1,5 мкм бўлиб, ҳаракатсиз, спора ҳосил қилмайди. Оддий муҳитда ўсиб (рН 6,6—7,4), 36—38°С да яхши ривожланади. Жигардан тайёрланган агар, гўшт-жигарли муҳит, 10% зардоб, картошка қўшилган муҳитларда микроорганизм жуда яхши ўсади.
Чидамлмлиги. Тик тушгаи қуёш нури таъсирида бруцелла бир неча минутдан 2 – 3 соатгача яшай олади. Тарқалиб тушган қуёш нури таьсирида бир ҳафта атрофида яшайди. Сскин қуриётган ерда 37 кун, чириган тупроқда 100 кун, сувда 2 – 3 ой, тузланган гўштда 80 кун, бринзада 42 кунгача яшай олади. Манфий ҳароратда 160 кунгача вирулентлигини йўқотмайди. Музлатилган патологик материалда 1,5 йилгача сақланади. Қайнатилган муҳитда бруцелла тез ўлади. Унинг ташқи муҳитда сақланиши физик, кимёвий ва биологик омилларга анча боғлиқ. Дезинфекция қилиш учун 1% ли хлорли оҳак, 10—20% ли оҳак эритмаси, 3% ли лизол, 3—5% ли карбол кислота, 2% ли ишқор, 1—2% ли формалин қўлланилса, яхши натижа беради.

Download 51.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling