Мавзу: Диққат режа
Танқидий фикрлаш фаолликни талаб қилади
Download 0.87 Mb.
|
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
- Bu sahifa navigatsiya:
- Танқидий тафаккурда - таваккалга йўл бериш
- Танқидий тафаккурда - ҳурмат
Танқидий фикрлаш фаолликни талаб қилади
Улар билимларни «+отиб қолган нарса» деб тушунишади, уларни фақат ёдлаб олиш ва сўнгра ўқитувчининг талабига кўра уларни, билимдонликларини кўрсатиш учун, қайта айтиб бериш керак, деб ўйлайдилар. Бундай ўқувчилар уларни танқидий фикрлашга рағбатлантиришмагунча ва билимларига ўз ҳиссаларини қўшмагунча танқидий фикрлашда қатнашмасликлари мумкин. Шундай кейингина улар ўқув жараёнида фаол қатнаша бошлайдилар ва зиммаларига таълим олиш мажбуриятини олишга тайёр бўладилар. Ўқувчиларни фикрлашга, ғоя ва фикрлар билан алмашишига имконият берадиган бундай педагогик ёндашув, уларда фаолликни кучайтиради. Ўқувчилар суст бўлган синфларда, танқидий фикрлаш ҳам бўлмайди. Танқидий тафаккурда - таваккалга йўл беришЭркин фикрлаш хатарли бўлиши мумкин. Фикрлар мазахли, ғалати ва қарама-қарши йўллар билан тўқнашиши мумкин. Айрим ҳолларда, фикрлаш жараёни доираларида бошқа иштирокчиларни хижолатга соладиган «беъмани фикрлар», ақлсиз боғланишлар ёки тушунчалар олдинга сурилади.
Ўқитувчилар ўқувчиларга бундай ҳоллар ўқув жараёнининг табиий қисми деб тушунтириб, уларни тинчлантиришлари керак. Шу билан бирга, ўқувчиларга қуйидагиларни тушунтириб бериш жуда муҳим: фикрлар устидан кулинишига йўл қўйилмайди, чунки улар бу фикрларни «бўғиб», шахсий хавф-хатар муҳитини яратиши мумкин. Хатардан холи бўлган муҳитда яхшироқ фикр юритилади, чунки бундай шароитда фикрлар ҳурмат билан қабул қилинади ва ўқувчилар фикрлаш фаолиятида фаол қатнашиш учун юқори даражада интилишга эга бўладилар. Танқидий тафаккурда - ҳурматКўпинча биз ўқувчилар бизнинг тўғримизда нима деб ўйлайдилар ёки ахборотни қандай шарҳлайдилар деб чўчиймиз. Шунинг учун уларнинг фикрлаш жараёнини назорат қилиш ва йўналтириб туриш учун қаттиқ уринамиз, ҳудди бундай назорат қилмаслик туфайли болаларнинг ақли «сочилиб», ўқув жараёнида тартибсизлик бўладигандай. Лекин аслида бунинг тескариси адолатлидир. Ўқувчилар уларнинг фикрлари юқори даражада қадрланишни тушунганда, ўқитувчи уларнинг фикрларини ҳурмат қилишига ишонганда, улар бунга маъсулият ва ғамҳўрлик билан жавоб берадилар. Ўқитувчилар уларнинг фикрлаш жараёнига ҳурмат билан қараган ҳолларда ҳам ўқувчилар бунга ҳурмат билан қарай бошлайдилар, улар фикрлаш жараёнига ва унинг натижаларига ҳам янада жиддийроқ қарай бошлайдилар. Ўқувчилар онгига уларнинг фикрлари, яъни танқидий тахлиларининг натижалари қадр-қимматига эга бўлишини етказиш лозим, акс ҳолда ўқувчилар очиқ-ошкор танқидий фикрлаш билан шуғулланмайдилар.
Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling