Билим орттириш мамнун бўлишига тенг
Бу ишда фаол қатнашган ўқувчилар билим орттиришда ўз тажрибасига эга бўлиш учун кўп куч-ғайрат сарф қилганларидан ва билим орттириш жараёнида ҳақиқатан ҳам фаол қатнашганларидан мамнун бўладилар ва чуқур қаноатланиш ҳиссини сезадилар.
Тафаккур жараёнида - фикр алмашиш
Ўқувчиларни ўз фикрлари билан ўртоқлашишга ўргатиш лозим. Ўқувчини бошқалар учун бўлган бирор нарсадан воз кечишга ўргатиш керак. Ота-оналар кичкина болаларни ўз ўйинчоқларини ўзаро алмашишига ўргатадилар, чунки буни уларнинг яшашлари учун муҳим бўлган ижтимоий кўникма деб ҳисоблайдилар. Одатда болалар бу фикрни ота-оналари фақат талаб қилганларига қарамасдан, балки унинг қадр-қимматини тушуниб, қабул қиладилар. Яъни улар биоро нарсани бировга берганда, эвазига бошқа фойдали нарсани олишлари мумкинлигини тушунадилар. Ўқувчилар ўз фикрлари билан алмашишганда, ўқитилаётган жамоани яратишга, ўз синфига, ўз мактабига ҳисса қўшадилар.
Ишончларни, ғояларни, фикрларни алмашишда бирмунча хавф-хатар мавжуд. У ўқувчилардан ўзини бошқаларга буюк фикрларга ва оддий хатоларга йўл қўйиши мумкин бўлган фикрловчи сифатида очиб беришларини талаб қилади.
Ўзини шундай тарзда тақдим этиш, ўқитилаётган жамоани ҳаммамиз мансуб бўлган жамоадан ажратади.
Бошқаларни эшитиш қобилияти
Синфда ўтказилган фикр алмашиш ўқувчилардан бошқаларни эшитишни, ўз қарашлари тизимини бошқаларга сингдирмаслигини ва бошқа сўзга чиқувчиларнинг сўзларини тўғрилашга интилишдан ўзини тийишни талаб қилади.
Мулоҳазани айтишдан ўзингизни тийиб, сиз бошқаларнинг фикрларини эшитиш имкониятига эга бўласиз
|
Шундай қилсалар, улар жамоанинг фикридан фойдаланадилар, бу эса ўз фикрларини тақдим этишда кенг тушунчага асосланишига ва сўз бойлигини оширишга олиб келиши мумкин. Кенгайтирилган субъектив ёрдамида ўқувчилар яхшироқ таҳлил қилишни ўрганадилар ва ўз фикрларни аниқлаштириб, аввал олган билими ва эга бўлган ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, тузган фикрлар тизимига қўйишлари мумкин.
Тафаккур ижтимоий ҳаёт шароитида шаклланадиган жараён бўлиб, даставвал кенг предметли амалий фаолият тарзида намоён бўлади. Кейинчалик у «ақлий» хатти-ҳаракат характерини олувчи шаклга айланади.
Тафаккур одамни билиш фаолиятининг олий шакли сифатида атроф оламни воқеликни умумлаштирган ҳолда, воситали акс этиш имкониятини беради, нарсалар билан ҳодисалар ўртасида алоқа ва муносабатларни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |