Диний идеология (ғоя, мафкура)нинг таркибий қисмлари
1.2.2 -Чизма
Амалий илоҳиёт – черков ва масжидларнинг фаолияти ва худога сиғиниш тартибларини ишлаб чиқади.
Илоҳиёт ва ахлоқнинг ўзаро алоқадорлиги (дин ахлоқ қоидаларига илоҳий мазмун беради).
Догматика (грек. фикр, таълимот, ечим) диний таълимотнинг барқарор, кам ўзгарувчи қоидалари тизими.
Апологетика (грек. ҳикоя қиламан) илоҳият соҳаси ва диний таълимотни инсоният тафаккури ҳамда тажрибасига асосланиб ҳимоя қилиш.
Социология фани билан боғлиқ. Ижтимоий муҳитнинг ўзаро таъсири тизимини, халқнинг кайфияти, давлат ва диний ташкилотлар, шахс ва диннинг ижтимоий ҳолатларини ўрганиш социологик тадқиқотлар ўтказиб билиб олиш мумкин.
Ҳуқуқшунослик фани сиёсий қарорларни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини ўрганса диншуносликда Қуръон, Ҳадис илмининг ижтимоий моҳиятини ўрганади ва ҳоказо.
Умуман, диншунослик фани бошқа сиёсий фанлар, табиий ва аниқ фанлар, гуманитар фанлар билан ҳам чамбарчас боғланиб кетган.
1.2.3 – Чизма
Психологик илдизи:
Инсон интеллектининг даражаси ва танқидий фикрлаш қобилиятидан қатъий назар нафақат англаш, балки эътиқод қилиш истаги ва ҳаттоки эҳтиёжнинг ҳамиша намоён бўлишидир.
Гноселогик илдизи:
Оқилона билим нуқтаи назаридан дунё инсонга чексиз мураккаб бўлиб туюлади. Ўта мушкул вазифа ақлни ўтмаслаштиради. Инсон ечимсиз муаммолар қаршисида ўзини ожиз ҳис қилади ва ақл далилларни тасодифий нарсалар билан тўлдириш учун динга мурожаат қилади.
Динларнинг асосий манбалари
Қуръони карим
Авесто
Забур
Инжил
Таврот
Do'stlaringiz bilan baham: |