Мавзу. Диншунослик фанига кириш


Download 221.89 Kb.
bet8/11
Sana23.03.2023
Hajmi221.89 Kb.
#1287841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-мавзу.

Диннинг асосий манбалари:

  1. Авесто” – зардуштийларнинг муқаддас китоби (милоддан аввалги XII-XIII асрлар орасида, 3-мингинчи йиллар охири, 2-мингинчи йиллар бошларида). Заратуштра – ўзини пайғамбар дб эълон қилган.124 мингдан кўпроқ пайғамбар ўтган. ЮНЕСКО томонидан 2001 йилда “Авесто” нинг 2700 йиллиги Хева шаҳрида нишонланди. Эрамиздан аввалги VI асрда Хоразмда яшаган, чорвадор оиласи (Питама уруғидан, Беруний фикрича (XI аср): бу муқаддас китоб 3 қисмдан иборат:

  1. Яшта (синфий жамиятгача бўлган кўпхудолик даври).

  2. Гита – ягона яхшилик худоси Ахура Мазда ҳақида.

  3. Кўп худолик Яшта ва ягона худолик Гита ўртасидаги кураш.

  1. Таврот (қадимги ибрий тилида “Тора” - Қонун) – иудаизм дини (яҳудийлик)нинг Худованд Мусо пайғамбарга нозил қилинган илоҳий муқаддас китоби. У Мусо пайғамбарнинг илоҳий қонунларини ўз ичига олган 5 китоб: 1) Муқаддас Китоб (Библия)нинг “Ибтидо”, 2) “Чиқиш”, 3) “Левит”, 4) “Чўлда” ва 5) “Амрлар” деган китоблардан иборат. Библияни ҳам “Таврот” деб ишлатиш ҳоллари бор. Пасха – яҳудийларнинг Миср асоратидан қутилган кунини нишонлайдиган байрами бор.

  2. Инжил – насроний (Христианлик) динининг асосий бош китоби (I – аср бошларида Аллоҳ таоло томонидан ҳазрат Ийсо алайҳиссаломга 30 ёшида нозил этилган).

  3. Қуръони карим – Ислом динининг (VII аср) асосий илоҳий муқаддас китоби. Азимушаън Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, унинг ҳар бир каломи Аллоҳ тарафидан сўзма-сўз (23 йил давомида) нозил этилган ва ҳазрати Жаброил алайҳиссалом орқали пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборилган.

Худо оламни, бутун борлиқни, барча жонли-жонсиз мавжудотларни яратувчиси – Парвардигори оламнинг умумий номи бўлиб турли халқларда қуйидаги номлар билан номланади:

  1. Форсларда – “Худо”.

  2. Туркийларда – “Тангри”.

  3. Арабларда – “Аллоҳ”.

  4. Исломдан аввалги Эронда – “Яздон”, “Эзид”, “Хурмузд”, “Худойгон”.

  5. Яҳудийларда – “Яҳва”.

  6. Славянларда – “Бог”, “Господ”.

  7. Ҳиндларда – “Даюто”.

  8. Инглизларда – “Говд” тарзида зикр этилган.

Шунингдек, Машриқзамин манбаларида асосан: “Раббим”, “Рабб”, “Мавло”, “Ҳақ”, “Ҳақ таоло”, “Ҳақсубҳонаҳу ва таоло”, “Аллоҳ таборака ва таоло”, “Худои таоло”, “Худованд”, “Худовандо”, “Худои бузург”, “Парвардигор”, “Тангри таоло”, “Раббил оламийн”, “Тангри субҳонаҳу ва таоло”, “Аллоҳ таоло”, “Тангри азза ва жалла”, “Мавло жалла жалолуҳу”, “Зулжалол” каби сифатлар билан ҳам тавсифланади.



  1. Забур (санолар, яъни псаломлар маъносида) – ҳазрат Довуд (Исроилнинг улуғ подшоси) алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан нозил этилган, мил. Аввалги 1050-900 йиллар орасида китобат қилинган.




    1. Download 221.89 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling