Мавзу. Диншунослик фанига кириш


Download 221.89 Kb.
bet6/11
Sana23.03.2023
Hajmi221.89 Kb.
#1287841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-мавзу.

Маънавият ва дин – маънавият мезонларидан бири бўлган, инсоннинг иймон ва тафаккурини камол топтириш, мустаҳкам эътиқод ва дунёқарашини шакллантиришга хизмат қиладиган диний қадриятлар кишиларнинг юксак маънавий идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонлари билан узвий боғлиқ тарзда ривожланади, Дин маънавият такомилида, миллий маданият ва турмуш тарзи, урф-одат ва қадриятлар, анъаналарнинг бевосита сақланиши ҳамда асрлар мобайнида халқ қалбига чуқур ўрнашишида маънавий омил бўлиб келган. Инсонийлик, меҳр-оқибат, яхшилик, қаноат, саҳоват, меҳр-шафқат каби фазилатлар кўплаб бошқа омиллар қатори диний қадриятлар таъсирида ҳам ривожланади.
Ислом динининг асосларини ўрганиш, унинг маърифий-маънавий ғояларини ривожлантириш, мўътадил эътиқод негизларини ишлаб чиқишда Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Баҳоуддин Нақшбанд, Бурҳониддин Марғиноний, Нажмиддин Кубро каби улуғ аждодларимизнинг хизмати синган. Уларнинг мероси бебаҳо маънавий бойлигимиздир. Шу боисдан ҳам маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлардан бири муқаддас Ислом билан боғлиқдир.

  1. Психология фани билан узвий боғлиқ. Аввало диний онг диний психология билан қўшилиб кетган. Диний психология – кишиларнинг диний ҳис-туйғулари, одатлари, анъаналари ва кайфиятлари мажмуи бўлиб, киши руҳияти барқарор воқелик эмас, чунки ижтимоий жараёнлар таъсирида ўзгариб туриши мумкин. Диний психология тараққий этган сайин диний тасаввурлар ҳам такомиллашиб бради. Диний тасаввурлардан диний ғоялар шаклланган. Оқибатда қадимги диний эътиқод шакллари: сеҳргарлик, анимизм, фетишизм, шомонлик ва бошқалар келиб чиққан.

  2. Миллий ғоя фани билан боғлиқ. Диний идеология (ғоя) эса диний ташкилотлар орқали малакали диний шахслар тарғиб этадиган турли диний ғояларнинг муайян тизимидир. Диний идеология муайян тушунча ва қарашларнинг тартибли тизимидир. Диний идеология инсоният тараққиётининг нисбатан юқори босқичларида юзага келади. Уни руҳонийлар, коҳинлар, динни ўрганувчи файласуфлар ишлаб чиқдилар ва тарғиб қиладилар. Диний идеология айрим манбаларда теология деб юритилган. Теологиянинг асосини муқаддас китоблар (Таврот, Забур, Инжил, Қуръони карим кабилар) ташкил қилади.




Download 221.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling