Мавзу. Диншунослик фанига кириш


Download 221.89 Kb.
bet2/11
Sana23.03.2023
Hajmi221.89 Kb.
#1287841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-мавзу.

1.1.2- Чизма

Диншунослик фанини ўқитишдан мақсад талабаларни динларнинг турлари, тарихи, ривожланиши, таълимоти, асосий манбаалари, ўтмиш ва ҳозирги кунда халқлар ҳаётида тутган ўрнини ўргатиш орқали ўз халқи ва Ватани тарихини яхши биладиган, бошқа миллат ва элатлар олдида буюк алломаларнинг авлодлари бўлган юксак маданият ва маънавиятли халқ фарзанди эканлигини намоён эта оладиган инсонлар қилиб тарбиялашдан иборат.
Диншунослик фани талабаларда дин, унинг турли шакллари, таълимотлари, йўналишлари, мазҳаблари ҳақида тўғри илмий хулосалар чиқара оладиган, динний ва дунёвийлик муносабатларини асосли таҳлил қила оладиган тўғри дунёқарашни шакллантиради. Бунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, Жиноят, Фуқаролик, Оила кодексларидаги дин ва виждон эркинлиги ҳақидаги кўрсатмалар, қоидалар дастуруламал бўлиб хизмат қилиниши лозим. Дин ва қонун ўзаро муносабатларини яхши билиш республикада демократик, ҳуқуқий давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Дин инсоният маънавий ҳаётининг таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасида зиёлилар олдига маънавий баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. Мазкур масалани ҳал этишда илгариги динга агрессив ҳужум этиш услубининг салоҳиятсизлиги ҳаммага очиқ-ойдин. Лекин кейинги пайтда пайдо бўлган диний бўлмаган масалаларни диний деб аташ, ҳар қандай, ҳатто бир-бирига зид бўлган, фикрларни таҳлил қилмасдан туриб мақташ услуби ҳам ўзини оқламайди. Демак, ушбу масалага принципиал, профессионал, илмий ёндашув даркор.


Диншунослик фанининг асосий мақсади


  1. Дин нима ва у қандай пайдо бўлган, нега у яшайди, деган саволларга жавоб бериш.

  2. Диннинг ижтимоий-иқтисодий, гносеологик ва психологик илдизлари ҳақида билим бериш.

  3. Диннинг жамиятда бажарадиган ижтимоий, маънавий, руҳий вазифалари ҳақида тушунча ҳосил қилиш.

  4. Ибтидоий, халқ-миллий ва жаҳон динлари тарихи ҳақида маълумот бериш.

  5. Халқ-миллий ва жаҳон динлари асослари ҳақида маълумотлар бериш.

  6. Диннинг моҳияти ва унинг кишилик жамияти тараққиёти турли босқичларида тутган мавқеи ҳақида тушунча бериш.

  7. Жамиятни маънавий камол топтиришда диний қадриятларнинг аҳамиятини ёритиш.

  8. Исломда Қуръони каримдан кейинги иккинчи манба ҳисобланган Ҳадис илмини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган, бутун ислом олами тан олган улуғ зотларни кенг талқин қилиш.

  9. Улуғ ҳамюртларимизнинг тасаввуф такомилида буюк хизматларини кўрсатиш.

  10. Ислом динининг Марказий Осиё халқлари маданиятига таъсири ҳақида маълумот бериш.

  11. Мустақиллик йилларида миллий-диний қадриятларнинг тикланаётганлигини ёритиш.

  12. Дунёвий давлат ва диннинг ўзаро муносабатлари, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақида тушунчалар бериш ва ҳоказо.
1.2.3 – Чизма




Download 221.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling