Мавзу. Диншунослик фанига кириш


Download 221.89 Kb.
bet10/11
Sana23.03.2023
Hajmi221.89 Kb.
#1287841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-мавзу.

Уруғ-қабила динлари – тетемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз уруғидан чиққан сеҳргар, шомон ёки қабила бошлиқларига сиғинувчи динлар. Улар миллат динлари ва жаҳон динлари ичига сингиб кетган бўлиб, ҳозирда Австралия, Жанубий Америка ва Африкадаги баъзи қабилаларда сақланиб қолган.

  • Миллат динлари – маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакиллари ўзига қабул қилмайдиган динлар. Уларга яҳудийлик (яҳудий миллатига хос), синтоизм (японларга хос) киради;

  • Жаҳон динлари – дунёда энг кўп тарқалган, кишиларнинг миллати ва ирқидан қатъи назар унга эътиқод қилишлари мумкин бўлган динлар. Унга буддавийлик, христианлик ва ислом дини киради.

    Бундан ташқари динлар таълимотига кўра монотеистик – яккахудолик (яҳудийлик, ислом) ва политеистик – кўпхудолик (ҳиндуийлик, конфуцийчилик) динларига бўлинади.

    Монотеизм – кўп сонли худолар орасида куч-қудратда ягона бир худони фарқлаб, шу тариқа дунёвий подшо ҳукм сурувчи реал ҳаёт ҳақидаги ўз тасаввурларини ягона ва қудратли худо яшайдиган нариги дунё билан гўёки мувофиқ ҳолатга келтирилишидир. (юнон. моно – бир ва theos - худо).

    1.3.2 - Чизма

    Ислом

    Иудаизм


    Буддизм

    Христианлик


    Одамзоднинг пайдо бўлиши ҳақида жуда кўп ғоялар ҳам мавжуд:

    1. Диний қарашдаги ғоя... (Руҳий олам мавжудлиги, унинг олдин пайдо бўл.)

    2. Дарвин таълимоти... Бу таълимот олимлар томонидан ҳақиқатдан йироқлиги айтилмоқда.

    3. Панспермия (Ерга тириклик уруғининг метеоритлар орқали келгани) ғояси ўзининг жуда кўп тарафдорларига эга. Бу қарашни асослашга уриниб бир неча китоблар ёзган олим Эрих фон Деникен ўз тахминларини қисқача шундай баён қилади: Бизнинг еримизга жуда қудратли келгиндилар учиб келишган, улар бир жуфт ёввойи икки оёқлини ушлашиб, улар устидан генетик тажриба ўтказишиб, кейин ўз ҳолларига қолдиришган. Улардан туғилган болалар одамзод наслига асос солган. Шундан кейин келгиндилар бир неча марта Ерга тушиб, ўз тажрибаларига муайян ўзгартиришлар киритишган, Афтидан, бу жараён ҳозир ҳам давом этаётир, дейди Эрих фон Деникен.

    4. Бундан ташқари, яна одамзоднинг Ерда пайдо бўлиши билан боғлиқ кўплаб тахминлар мавжуд. Уларнинг аксариятида биз ерликлар маълум бир юлдузлардан келиб қолганлигимиз “башорат” қилинади. Бироқ энг обрўли одамларнинг бу борадаги, айтиш мумкинки, якдил хулосалари шундай: Одамзоднинг Ерда пайдо бўлиши билан боғлиқ муаммолар ҳозирча очиқ қолаётир, аслида нима бўлган, эътирозларга ўрин қолдирмайдиган аниқ жавоб йўқ. Изланишлар эса давом этмоқда. (“ЎзАС”. 2001 йил 22 июнь).

    5. Марксизм таълимоти. Олдин материя, кейин инсон пайдо бўлган.

    6. Идеалистик таълимот, олдин руҳ, кейин материя пайдо бўлган каби ва ҳ.к.

    Социология нуқтаи назаридан қараганда дин жамият учун зарур нарса, ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми. Ижтимоий муносабатларни юзага келтирувчи ва амалга оширувчи омил. Ижтимоий вазифаларни бажаради.

    Download 221.89 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling