Мавзу: Дозиметрик курилмалар. Радиоактивлик холат даражасини аниқлаш. Режа: 1
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
4-амалиёт
- Bu sahifa navigatsiya:
- « Вильсон камераси »нинг ишлаш тамойили
Чарльз Томсон Риз ВИЛЬСОН (Шотландия: Charles Thomson Rees Wilson;
14.02.1869 – 15.11.1959) – физик, профессор (1925), дастлаб, Манчестер ҳудудида бошланғич таълим олган ва кейин, Божхона университетида таҳсил олган, шифокор бўлишга қизиққан, спортчи–альпинист, 1894–йилда Шотландия ҳудудида жойлашган Бен– Невис тоғига чиқиш давомида туман ичида нурларнинг тарқалиши ҳодисасини кузатган ва бу ҳодисани лаборатория шароитида юзага келтириш устида тадқиқотлар олиб борган, 1895–йилда Кембрижда лабораториялардан бирида у шаффоф материалдан ясалган идишга ўрнатилган поршен тез ҳаракатлантирилганда, идиш ичидаги ҳажм ортиши ҳисобига босим ва ҳарорат пасайиши ва туман хосил бўлишини қайд қилган. 1910–йилда «Вильсон камераси» ишлаб чиқилган ва 1911–йилда α–заррачалар, β–заррачалар ва γ–нурланиш оқимининг камерада ҳаракатланиш изи (трек) фототасвири олинган, 1927–йилда «Буғ конденсацияланиши ёрдамида электр зарядига эга заррачаларнинг ҳаракатланиш траекториясини кузатиш услуби»ни ишлаб чиққанлиги учун, Вильсон Нобель мукофоти билан тақдирланган. «Вильсон камераси»нинг ишлаш тамойили. Агар, сув буғининг парциал босим қиймати унинг ушбу ҳароратда тўйиниш босими қийматидан юқори бўлса, у ҳолда туман хосил бўлади. Меъёридан ортиқ тўйиниш кўрсаткичи – S – бу парциал босим қийматининг берилган ҳароратда тўйиниш босими қийматига нисбатини ифодалайди. Агар, ҳаво таркибида бегона заррачалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда 10 ~ S қийматда буғ конденсацияланиши қайд қилинади. Агар, ҳаво таркибида бегона заррачалар мавжуд бўлса, у ҳолда буғ конденсацияланиши шароитида S кичикроқ қийматда бўлиши қайд қилинади. Радиацион нурланиш оқими таркибида заррачалар муҳит таркибидаги газ молекулаларини ионизациялаш хоссасига эга ҳисобланади. Бу заррачаларнинг «Вильсон камераси»дан ўтиши давомида туман таркибида сув молекулаларини итариши ва ўз навбатида, сув томчиларидан иборат из қолдириши кузатилади. 1923–йилда П.Л.Капица томонидан «Вильсон камераси»ни магнит майдонига жойлаштириш асосида, камера орқали ўтувчи зарядланган заррачаларнинг магнит майдони таъсирида оғиш бурчагини аниқлаш ва ўз навбатида, заррачаларнинг энергияси қийматини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган. Гомоген тавсифга эга магнит майдонни куч чизиқларига нисбатан перпендикуляр йўналишда кесиб ўтувчи зарядланган заррачага Лоренц кучи таъсир кўрсатади: qvB F B Яъни, зарядланган заррачанинг ҳаракатланиш тезлиги ва магнит майдон индукцияси йўналиши ўртасидаги бурчак 90°га тенг ҳисобланади. Бунда Лоренц кучи заррача ҳаракатланиш тезлигига перпендикуляр йўналган бўлиб, шу сабабли заррачанинг кинетик энергиясига таъсир кўрсатмайди. Агар, айлана бўйлаб траекторияда зарядланган заррачанинг ҳаракатланиш йўналиши ўзгарса, бу ҳолат Ньютон 2–қонуни бўйича қуйидаги кўринишдаги формула амал қилади: qvB R v m 2 Бу ерда: R – айлана радиусини ифодалайди: v qB m R Зарядланган заррачанинг ушбу айлана бўйлаб, бир марта айланиб чиқиш вақти: qB m R T 2 2 Яъни, бу қиймат заррачанинг тезлиги қийматига боғлиқ эмас. Дастлабки «Вильсон камераси» 19.02.1911–йилда ишлаб чиқилган бўлиб, баландлиги 3,5 см ва диаметр ўлчами 16,5 см га тенг бўлган шиша цилиндрдан ташкил топган. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling