Женева шаҳрида жойлашган «CERN» тадқиқот мажмуасининг схематик
тузилиши.
1994–йилдан бошлаб, LHC тизими таркибида ATLAS (
A Toroidal LHC ApparatuS) ва
CMS (
Compact Muon Solenoid) детекторларидан фойдаланила бошланган.
Шунингдек,
тизимда ALICE ва LHC–b детекторларидан фойдаланилади.
ATLAS детекторининг диаметр ўлчами 25
метр, узунлиги 46
метр ва
умумий
оғирлиги 12500
тоннани ташкил қилади. Бу детекторнинг лойиҳаси ишлаб чиқилиши
1990–йиллардан бошланган бўлиб, 2008–йилда ишга туширилган. ATLAS детектори икки
томонидан кириб келувчи тезлаштирилган заррачалар оқими марказий соҳада жойлашган,
диаметр ўлчами 2
метр ва узунлик масофаси 6,5
метр ички детектор (
Inner detector)
зонасида тўқнашиши қайд қилинади.
Ички детектор зонасида 2
Тл магнит майдон хосил қилинади ва заррачалар оқими
магнит майдонида маълум бир аниқ ҳаракатланиш траекториясига (
трек) эга бўлиши қайд
қилинади.
Ҳозирги вақтда янги турдаги заррачаларни аниқлаш йўналишида дунёнинг 100 дан
ортиқ давлатларидан 10 000 дан ортиқ олимлар «
Higgs hanters» дастури бўйича иш олиб
борилмоқда. Жумладан, LHC–b детектори ёрдамида қисқа вақт давомида қайд қилинувчи,
заряди қиймати –1 га тенг бўлган заррача –
барион аниқланган. Шунингдек, ушбу мажмуа
ёрдамида
кварк, глюон, бозон, лептон, мюон каби заррачалар ўрганилади.
Ярим ўтказгичли қайд қилиш қурилмалари (
фоторезисторлар) –
радиацион
нурланиш оқими таъсирида ярим ўтказгичли муҳит таркибида зарядланган заррачаларнинг
ортиқча тўпланиши ва ўз
навбатида, ярим ўтказгичнинг электр токи ўтказувчанлиги
қиймати ўзгаришига асосланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: