Мавзу: эритмалар
Download 2.26 Mb.
|
(Эритма)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агрегат ҳолатига кўра эритмалар суюқ, қаттиқ ва газсимон турларга бўлинади
МАВЗУ: ЭРИТМАЛАРЭритмалар ҳақида умумий тушунчалар. Эритма ― икки ёки ундан ортиқ компонентдан иборат қаттиқ ёки суюқ гомоген система.Кўпчилик моддалар бир бирида тарқалади. Тарқалиш натижасида гетероген ва гомоген системалар ҳосил бўлади. Эритмани ташкил этувчи моддалар компонентлар дейилади. Хар қандай эритма эритувчи ва эриган моддалардан ташкил топади. Эритувчи-эритма таййорланганда ўз агрегат ҳолатини сақлаб қолган компонент;агар аралашаётган моддаларнинг агрегат ҳолати бир ҳил бўлса,масса ёки ҳажм жиҳатдан кўпроқ олинган модда. Эриган модда-эритма тайёрланганда ўз агрегат ҳолатини сақламаган компонент;агар аралашаётган моддаларнинг концентрациялари бир хил бўлса,масса ёки ҳажм жихатдан камроқ олинган модда. Эритмаларни дисперс система деб қараш мумкин. Дисперс система ― бир модда ичида(мухитда) иккинчи модданинг кичик заррачалар(бўлакчалар) холида тарқалиши (дисперсланиши)дан (dispersus-тарқалган,сочилган,майдаланган деган маьнони билдиради) ҳосил бўлган микрогетероген системалар. Маълум даражада майдаланган ҳолда тақсимланган модда дисперс фаза (ёки фаза)деб, бу модда таксимланган(уни ўраб олган) модда эса дисперс мухит (ёки мухит)деб аталади. Эритмаларни хам дисперс системалар деб караш мумкин. Агар дисперс фаза заррачаларининг ўлчами (яъни 1 нанометр билан 100 нанометр орасида бўлса, коллоид эритма дейилади.Агар у дан кичик бўлса чин эритма бўлади. Агрегат ҳолатига кўра эритмалар суюқ, қаттиқ ва газсимон турларга бўлинади:Қаттиқ эритмалар. Қаттиқ моддалар ўзаро оз миқдорда аралашади ва улар гетероген эритмалар ҳосил қилади. Баъзи қаттиқ эритмалар қаттиқ модда эритилиб сўнг уларни аралаштириб музлатилганда ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Кўпгина арлашмалар ва қотишмалар металлик хоссасига эга бўлади. Барчага таниш бўлган латун қотишмаси рух ва мис аралашмаларидан иборат. Суюқ эритмалар. Асослар,кислоталар,тузлар ва органик моддаларнинг сув ёки бошқа моддаларда эришидан ҳосил бўлган системалардир.Шу сабабли,эритмалар қаторига кўпчилик суюқликларнинг ўзаро аралашмаларини киритиш мумкин. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling