Эритмаларнинг ҳосил бўлиши физик-кимёвий жараёндир Гидратланиш жараёнида доим иссиқлик ажралиб чиқади. Эритмаларда борадиган эриш,диффузия ва кристалланиш жараёнлари физикавий ҳодисалар бўлиб,эриган модда молекулаларининг гидратланиши,гидролиз ва нейтралланиш жараёнлари кимёвий ходисалар хисобланади. Гидрат – эриган модда билан эритувчи сифатида қўлланилган сув ўртасида ҳосил бўлган бирикма,бу жараён эса гидратланиш дейилади. Сольват – органик табиатли эритувчи ва эриган модда орасидаги ўзаро кимёвий таъсир натижасида ҳосил бўлган маҳсулот, бу жараён эса сольватланиш дейилади. Эриш иссиқлиги – 1 моль моддани маълум миқдордаги эритувчида эриши натижасида чиқаётган ёки ютилаётган иссиқлик миқдори. Q(эриш) - реакциянинг умумий иссиқлиги (эриш иссиқлиги) Q(тузилиш) - қаттиқ модданинг кристалл панжарасини бузиш учун сарфланадиган иссиқлик миқдори Q(сольв)- эриган модда зарраларининг эритувчи зарралари билан кимёвий бирикишидан ажралиб чиқадиган иссиқлик
Q(эриш) = Q(тузилиш) – Q(сольв)
Эриган модданинг эритувчи билан кимёвий таьсирлашиши туфайли эриш жараёни иссиқ эффекти ва ранг ўзгариши билан кечади.Шундай қилиб, физикавий жараёнлар,яьни эриган модданинг кристалл панжараси бузилиши Q1 диффузияланиши Q2 учун энергия сарфланади.Эриган модда молекулалари сув молекулалари билан гидратланган Q3 энергия ажралади,яьни эриш жараёни экзотермик ва эндотермик бўлиши мумкин.
Q1 + Q2 = Q3 –эритманинг харорати ўзгармайди
Q1 + Q2 > Q3–эритма cовийди
Q1 + Q2 < Q3–эритма қизийди
Эритувчи танлашда унинг қуйидаги хоссаларини эътиборга олиш керак: - Эритувчининг музлаш ва қайнаш температуралари орасидаги интервал катта бўлиши керак;
- Эритувчи сифатидаги суюқликнинг диэлектрик константаси;
- Эритувчининг электрон-донорлик ва электрон-акцепторлик хоссалари;
- Эритувчининг протолитик реакцияларга киришиш қобилияти;
- Эритувчи молекуласининг автодиссоциланиш қобилияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |