Мавзу: эритмалар


Download 2.26 Mb.
bet2/10
Sana23.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1716775
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
(Эритма)

Газ эритмалар. Ҳар бир газ бошқа газлар билан аралашган ҳолатда бўлади. Эриган модда ва эритувчи ҳам газ бўлган аралашма сифатида ҳавони олиш мумкин. Ҳаво таркибида ҳажм жиҳатидан 78% азот, 20-21% кислород, қолган қўшимчалар углерод (IV) оксиди, сув буғи ва бошқалар бўлиши мумкин. Газлар аралашмасининг умумий босими уларнинг парциал босими дейилади. Умумий парциал босим ташкил этувчиларнинг парциал босимлари йиғиндисига тенг бўлади.
Ҳарорат кўтарилши билан газларнинг эрувчанлиги камаяди, чунки газларанинг эриш жараёни экзотермик жараёндир. Газларнинг суюқликда эрувчанлиги босимга боғлиқлиги Генри қонуни билан ифодаланади:
Ўзгармас температурада маълум ҳажм суюқликда эриган газнинг массаси шу газнинг босимига тўғри пропорционал бўлади.

Генри-Дальтон қонуни:

  • Бир-бирига кимёвий таъсир кўрсатмайдиган газлар аралашмасининг босими аралашмадаги айрим газларнинг парциал босимлари йиғиндисига тенг:
  • Газлар аралашмаси эритилганда ҳар қайси газ мустақил равишда эрийди, яъни эритмада бир газнинг эришига бошқа газлар ҳалал бермайди, эриган газнинг миқдори унинг парциал босимигагина пропорционал бўлади. Генри ва Дальтон қонунларига суюқлик билан кимёвий рекцияга киришмайдиган газларгина (паст босимда) бўйсунади.

P = P1 + P2 + P3 + P4 +… + Pn
Эриш жараёни
Эриш ― жараёнининг табиати мураккабдир.Эришнинг муҳим омили эриган модда ва эритувчининг диффузиясидир. Диффузия туфайли молекулалар,ионлар каби заррачалар эрийдиган модда сатҳидан чиқади ва эритувчи ҳажмида бир текис тарқалади.Шу сабабли,агар бундай система аралаштирилмаса,эриш тезлиги диффузия тезлигига боғлиқ бўлади.Бироқ эриш жараёни бир модда молекула ва ионларни бошқа модда молекула ва ионлари билан оддийгина аралашуви бўлмай,балки унда ўзаро турли хил кимёвий ва физик ҳарактердаги таьсирланиш рўй беради.Эриш жараёни,эритма хоссаси,компонентларнинг таьсир кучи, ҳатто заррачаларнинг шакли ва ўлчамига хам боғлиқ .Хамма вақт эриш билан бирга кристалланиш хам содир бўлади.Эриш билан кристалланиш бир-бирига тескари жараёнлар бўлиб,бир-бирисиз мавжуд эмас.

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling