Мавзу: Гидродинамика. Гидравлик қаршиликлар
Суюқлик ҳаракатини ифодаловчи катталиклар
Download 1.24 Mb.
|
2 мавзу Гидродинамика Гидравлик қаршиликлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зичлик.
- = G/v
- Солиштирма иссиқлик сиғими.
- с = Q/m t
Суюқлик ҳаракатини ифодаловчи катталиклар Суюқликларнинг асосий физик хоссалари зичлик, солиштирма оғирлик, қовушқоқлик, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, солиштирма иссиқлик сиғими ва ҳарорат ўтказувчанлик коэффициенти ва бошқа катталиклар билан ҳарактерланади. Зичлик. Хажм бирлигидаги бир жинсли жисмнинг (суюқликнинг) массаси зичлик деб аталади ва билан белгиланади. = m/v кг/м3 Солиштирма оғирлик. Хажм бирлигидаги суюқликнинг оғирлиги солиштирма оғирлик деб аталади ва билан белгиланади: = G/v Масса билан оғирлик қуйидагича боғланган: m = G/g Массанинг миқдорини тенгликка қўйсак, зичлик билан солиштирма оғирликнинг ўзаро боғланиш нисбати келиб чиқади: = gСуюқликни бир қатламдан иккинчи қатламга силжиши учун сарф бўлган куч қовушқоқлик (ёки ички ишқаланиш) дейилади. Ньютон қонунига биноан, суюқликнинг силжиши учун зарур бўлган куч шу қатламнинг юзасига, сурилиш тезлиги градиентига ва шу суюқликнинг қовушқоқлик коэффициентига тўғри пропорционал боғланган: dw T = F ------ dn Тенгламадаги қовушқоқлик коэффициенти динамик қовушқоқлик коэффициенти ёки қовушқоқлик дейилади. Қовушқоқлик суюқликларнинг физик хусусиятларига ва ҳароратига боғлиқ бўлиб, кенг интервалда ўзгаради. Динамик қовушқоқлик СИ да Пас бирлигида ўлчанади. Динамик қовушқоқлик коэффициентининг шу суюқлик зичлигига нисбати кинематик қовушқоқлик дейилади ва билан белгиланади. = / Кинематик қовушқоқлик СИ да м2/с билан ўлчанади.Иссиқлик ўтказувчанлик. Ҳарорат градиенти таъсирида бир-бирига тегиб турган кичик заррачаларнинг тартибсиз ҳаракати натижасида иссиқликнинг таркалиши иссиқлик ўтказувчанлик дейилади. Бир жинсли текис девор орқали ўтган иссиқлик оқими Q қуйидаги тенглама орқали аниқланади: Q = / F t бу ерда - иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти; - девор қалинлиги; F - иссиқлик ўтаётган юза; t - деворнинг иккала томонидаги ҳароратлар фарқи. Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ВТ/м К бирлигида ўлчанади. Унинг қиймати ҳарорат, босим ва модданинг турига боғлиқ. Солиштирма иссиқлик сиғими. Модданинг масса бирлиги ҳароратини бир градусга кўтариш учун зарур бўлган иссиқлик миқдори солиштирма иссиқлик сиғими дейилади ва y қуйидаги тенглама орқали топилади: с = Q/m t бу ерда Q - жисмни иситиш учун сарф бўлган иссиқлик миқдори; m - жисм массаси; t - жараённинг охирги ва бошлангич ҳароратлари ўртасидаги фарқ. Солиштирма иссиқлик сиғими СИ да Ж/кг К бирлигида ўлчанади.Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling