Мавзу: Гидродинамика. Гидравлик қаршиликлар


Download 1.24 Mb.
bet1/7
Sana11.05.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1452917
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 мавзу Гидродинамика Гидравлик қаршиликлар

  • 2 - Маъруза
  • Мавзу: Гидродинамика. Гидравлик қаршиликлар
  • Режа:
  • 1.Суюқлик ҳаракатининг асосий характеристикалари
  • 2.Суюқлик ҳаракатини ифодаловчи катталиклар
  • 3.Суюқликни массавий ва хажмий сарфи ва тезлик
  • 4.Оқимнинг узлуксизлик тенгламаси ёки оқимнинг моддий баланси.
  • 5.Суюқлик ҳаракатининг Эйлер дифференциал тенгламаси
  • Таянч сўзлар ва иборалар: гидравлика, гидростатика, гидродинамика, суюқлик, зичлик, оғирлик, қовушқоқлик, иссиқлик ўтказувчанлик, иссиқлик сиғими, ҳарорат ўтказувчанлик, босим, оғирлик, босим, параллелепипед, тенглама, ньютон, ноньютон.

1.Суюқлик ҳаракатининг асосий характеристикалари Озиқ-овқат саноатининг барча тармоқларида суюқлик ва газларни узатиш, суюқликларни аралаштириш, ҳар хил жинсли газ ва газларни узатиш, суюқлик аралашмаларини ажратиш каби жараёнлар кўп учрайди. Бу жараёнларнинг тезлиги гидромеханика қонунлари билан ифодаланади. Гидромеханика қонунларини ва улардан амалда фойдаланиш усулларини гидравлика ўрганади. Гидравлика икки асосий қисмдан: гидростатика - суюқликларнинг мувозанат қонуниятларини ўргатади, гидродинамика - суюқлик ва газларнинг ҳаракат қонуниятларини ўргатади. Гидравликада суюқлик, газ ва буғларни бирлаштириб, умумий бир ном - суюқлик деб юритилиши қабул қилинган. Бунга сабаб, суюқлик ва газларнинг ҳаракат тезликлари товуш тезлигидан кам бўлганда, уларнинг харакат қонуниятлари бир хил. Шунинг учун, гидравликада суюқлик ҳам, газлар ҳам, буғлар ҳам суюқлик деб юритилади.

Идеал суюқлик деб, босим ва ҳарорат таъсирида ўз хажмини ўзгартирмайдиган ёки сиқилмайдиган, ўзгармас зичликка эга бўлган ва ички ишқаланиши (қовушқоқлиги) бўлмаган суюқликларга айтилади. Аслида эса, ҳар қандай суюқлик босим ёки ҳарорат таъсирида ўз хажмини ўзгартиради. Ҳар қандай суюқликда ички ишқаланиш кучлари ва қовушқоқлик бўлади. Демак, ҳақиқатда табиатда идеал суюқлик бўлмайди, яъни барча суюқликлар реал суюқликдир. Аммо баъзи суюқликларнинг қовушқоқлиги жуда кичик бўлади. Улар ҳарорат ва босим таъсирида ўз хажмини шу қадар кам ўзгартирадики, бу ўзгаришни амалда ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Бундай тушунча реал суюқлик қонунлари ўрганишини осонлаштиради. Эластик суюқликларнинг хажми ҳарорат ва босим таъсирида кескин ўзгаради.


Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling