Мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини ўқитишни ташкил қилиш
Каштачилик сирларини ёшларга ўргатиш
Download 0.99 Mb.
|
1 мавзу Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини
Каштачилик сирларини ёшларга ўргатиш. умумтаълим мактабларининг 5-синф ўқувчилари учун каштачилик машғулотлари олиб борилади. Каштачилик дарслари талабга жавоб берадиган ҳолда ўтиши учун ўқувчиларга қулай шароитлар яратиб берилади. Чизмаларни чизиш, нусха кўчириш ва ёзиш, иш қуролларини қўйиш учун иш столлари синф хонасининг қулай жойига жойлаштирилади. Синф хонаси касбга тааллуқли ҳар хил стенд ва кўргазмали кашталар, гуруҳ бурчаклари, техника хавфсизлиги қоидалари, каштачилик тарихи, чизмачилик жадваллари ва касб ҳунар тўғрисидаги халқ мақолларидан фойдаланиб безатилади. Дарсларни замонавий талаблар асосида олиб борилади, яъни дидактик, псиҳологик, маънавий-аҳлоқий, гигиеник, техник талабларни дарсга боғлаб, бир-бирини тўлдириб ўтишга ҳаракат қилинади. Меҳнат таълими дарсида чок турларидан “Текис чоклар” мавзусини ўтиш учун шу чок чизмаси чизилган жадвалдан фойдаланиб, доскага чизилади, ўқувчиларнинг тасаввурларида яхши сақлашлари учун тикилган буюмдан намуна кўрсатиб, кўз ўнгларида тикиб кўрсатилади, шунингдек, ўзларининг мустақил тикишларини, ранг танлашларини кузатиб, камчиликлари тузатилади. Тест саволлари тузилган карточкаларидан фойдаланиб, ўзларини 2 гуруҳга бўлиб, ўзаро савол-жавоб тариқасида ўтилган мавзуларни эслаб, такрорлаб, мустаҳкамлаб борилади. Яхши иштирок этган ўқувчиларни баҳолаб билан раҳбатлантириб, қолган ўқувчиларни ҳам шулар қаторидан ўрин олишлари кераклигини таъкидлаб дарсни олиб бориш яхши натижаларни беради. Уйга топшириқ қилиб: «Текис чоклар» мавзусини ўқиб, тушуниб, шу мавзу бўйича газлама парчасига бирон гул элементини тикиб келишни, гулни кашталарда тикилишини ўйлаб, топиб келишлари топширилади. Меҳнат таълими машғулотларини олиб боришда фанлараро боғланишлар ҳақида ҳам фикрлар билдирилади. Масалан, геометрия фанига асосланиб, учбурчак, олтибурчак, тўртбурчак шаклларидан тузилган нақшларни бўлакларни бўлиб чизишда математикага боғлиқлигини, табиатдан олинган гуллар, барг ва чоклар эса табиат билан боғлиқлигини, қушлар, товус, камалак, кийик, хўроз ва шунга ўхшаш ҳайвонларни тасвирини тушириб тикиш эса зоология фани билан боғлиқлигини кўрсатади. Бундан ташқари табиатдаги ранглар тўғрисида тушунча берилади, чунки бу газлама ва ип танлашда керак бўлади.
Амалий машғулотларни бажаришда кўпроқ тикиш техникаси, гигиеник ва техник талабларга риоя қилишни кузатиб бориш керак. Масалан: тикиш учун иш жойи қулайми, ёруғлик қайси томондан тушмоқда, кашта билан тикув оралиғи меъёридами, букчаймасдан тўғри ўтирибдими, бу нарсаларнинг ҳаммаси киши организмига – кўз, гавда тузилишига салбий таъсирини тушунтириб ўтилади. Техника хавфсизлиги қоидаларида: дазмолдан фойдаланиш қоидаларини, игна ва қайчидан фойдаланиб, қаерда сақланишини такрорлаб, ҳаётдан мисоллар келтириб тушунтирилади ва ўқувчилар уларни ёдда тутишлари кераклиги айтиб ўтилади. Чизмачилик дарсида чизган нақшни амалий машғулот дарсида бемалол ўтириб тикадилар. Ҳар бир ўқувчининг амалда дарсни қандай ўзлаштириб бораётганлигини кузатиб борилади, йўл қўйилаётган камчиликларини тузатиб борилади. Ўқувчилар тикаётган кашталарининг орқа ва юза қисмини текширилиб баҳоланадилар. Тикилган каштанинг орқа қисми ҳам тоза бўлиши керак. Чаққон, чевар ўқувчи қизларнинг иши бошқа қизларга намуна қилиб кўрсатилади. Ўқувчи қизларга фақат кашта тикиш сирларини ўргатиш билан чегараланиб қолмасдан, балки уй-рўзғор ишларига керакли бўладиган нарса, кийимларни безашни ҳам ўргатиб бориш керак. Масалан: ҳар хил газлама парчаларидан фойдаланиб аппликация тикиш. Аппликация ҳар хил шакл ва безаклардан иборат бўлиб, уни кийим-кечакларни ва рўзғор буюмларини безаш учун газлама, чарм парчаларидан текис чок, петля чок, попоп чоклар билан ёки тугма, мунчоқ билан ҳам тикиб қўйилиши мумкин. Йиртилган, куйиб тешилган жойларни аппликациядан фойдаланиб, ҳар хил шаклда безак бериб ямаш ҳам мумкин. Шунинг учун ўқувчи қизлар ўз қўллари билан қалин газлама қолдиқларидан, эски, лекин ҳали мустаҳкам бўлган қалинроқ газлама бўлакларидан турли хил ошхона ва рўзғор буюмларини тикишлари орқали уларда бадиий дид шаклланиши билан бирга иқтисодий тарбия ҳам бериб борилади. Газлама парчаларидан ёстиқ учун жилд, чойнакпуш, чойнак учун таглик тикиш, газета-журналлларни, уй ҳужжатларини, қайчи, тароқ, ручка, қалам, линейка каби нарсаларни ёш болалар қўли етмайдиган баландроқ девор юзасига осиб қўйиш учун ҳар хил катталикдаги халтачаларни тикиб, безашлари шулар жумласига киради. Ноанъавий дарс ўтиш усуллларидан фойдаланиб, ўқувчиларни касбга ҳавас ва қизиқишларини ошириш, ўтилган мавзуларни мустаҳкамлаш ва яхши тушунча ҳосил қилишлари учун, тасаввурларини кенгайтириш ва каштадаги янгиликлар билан танишиб боришларини кўзда тутиб иш режага қуйидаги мавзуларни киритиш мумкин: Гилам тўқиш корхонасига саёҳат ва ташаббускор ишчилар билан суҳбат уюштириш; Тарихий музейга саёҳат (касбга тааллуқли нарсаларни кўриш); Янги келинчак сепини кўриш (кашталарни кўриш); Наврўзга бағишланган кўрик танлов намунасини кўриш (ҳар хил кашта намуналарини кўриш); 8-мартга бағишланган кўрик намунасини кўриш: онахонлар билан суҳбат (кашта турларини тикиш ҳақида); Маҳаллаларнинг чиқишларини кўриш (кашта намуналарини). Ўқувчилар шу мавзулар бўйича уюштирилган саёҳат ва суҳбатлари ҳақида ўз таассуротларини рефератга ёзиб, ўзларига ёққан безаклардан намуналар чизиб келадилар. Рефератлар бир-бирига таққосланиб баҳоланади. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling