Мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини ўқитишни ташкил қилиш


Download 0.99 Mb.
bet3/11
Sana24.03.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1291636
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини

Мураккаб - ислими ва гириҳ таркибий қисмларининг чатишмасидан иборат нақш. Мураккаб нақшлар гириҳ шакллар ва ўсимлик таркибий қисмларининг бирга қўшиб ишлатилиши натижасида ҳосил бўлади.
Нақш чизиш учун сифатли расм дафтари, альбом, оқ ватман қоғози, юмшоқ ва ўрта юмшоқ қора қаламлар, оқ ёки кўк ўчирғичлар, учбурчакли ёки тўғри чизғичлар, циркул керак бўлади. Чизилган нақшни бўяш учун эса бирдан ўнгача рақамли мўйқаламлар, қуруқ бўёқ, гуаш, акварель, эмульсияли, минерал, темпера каби бўёқ турлари, бўёқ қориш учун идишчалар, аралаштириш учун таёқчалар керак бўлади.
Нақш турли хил материал ва юзаларга ишланиши мумкин. Нақш ишлашга ҳар қандай ёғоч ҳам яравермайди.Асосан, қайин, қора қайин, терак, қарағай, нок, ёнғоқ, ДСП ва бошқа ёғочлар танланади, Нақш ишлаш учун мос ёғоч танлангандан кейин унга дастлабки ишлов берилади ва юзаси текисланади(шпатлёвка қилинади).
Шпатлёвка белчалар ёрдамида ёғоч юзасига бир текисда сурилади. Ёғочнинг уланган ерлари, чоклари бўлса, бу жойларга икки мартадан шпатлёвка суриб чиқилади. Шпатлёвка қуригач буюм сатҳи жилвир қоғоз билан силлиқланади. Тайёрланган юза энди грунтланади. Бунинг учун ўрик ёки дурадгорлик елимини қиздириб, яхшилаб эритиб, тоза идишга дока ёки майда элакда сузилади. Бир оз совугач, унга тилла ёки кумуш ҳал солиниб, аралаштирилади. Бу қоришма ўртача суюқликда бўлиши керак. Тайёр бўлгач қоришма буюм сиртига 20-рақамли мўйқалам билан илк бор фон рангида бўяб чиқилади.
Нақш чизишни аввало мавжуд нақш намуналаридан кўчириб чизиш машқидан бошлаган маъқул. Бунда нақш чизиш методикасига риоя қилиниши зарур. Тайёр нақшни кўчириб чизишдан мақсад келгусида турли нақшларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва мустақил нақш композициясини чизишдир. Бу қизиқувчидан нақш композициясининг муҳим қисмлари ҳисобланган ғоя, ритм, симметрия, соя, ранг кабилар ҳақида кенг маълумотга эга бўлишни тақозо этади.
Наққошлик дарсини тегишли фан ўқитувчиси ёки наққош усталар олиб бориши лозим. Наққошлик ҳунари дарсини яхши олиб бориш учун ўқитувчи замонавий дидактикани яхши билиши ва уни амалда ижодий қўллай олиши керак. Ўқитувчи ўзининг педагогик фаолиятини қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир:

  1. Таълим ва тарбиянинг бирлик тамойили.

  2. Таълимнинг илмий бўлиш тамойили.

  3. Таълимда кўргазмалилик тамойили.

  4. Таълимда онглилик ва активлик, мустақиллик тамойили.

  5. Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиши тамойили.

  6. Таълимда илмий билим, кўникма ва малакаларни пухта ва мустаҳкам ўзлаштириш тамойили.

  7. Таълимнинг ўқувчиларга мос бўлиш тамойили.

  8. Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқ бўлиш тамойили.

  9. Қатнашувчилар коллективга таълим бериш жараёнида ҳар қайси ўқитувчиларга хос-хусусиятларни ҳисобга олиб ўргатиш тамойили.

Бу борада таъкидлаш зарурки, ўқувчи мактабни битириб қайси касбда ишламасин, бир ҳунар эгаси бўлиб қолади. Бу ҳунар орқали келажакда ўз иқтисодини яхшилаши мумкин, шу ҳунар орқали илм ўрганиши мумкин. Бундан ташқари келажакда бу бола маданиятли ва санъатдаги, ҳаётдаги гўзалликларни сеза билиш, бу гўзалликни ярата олиш кўникма ва малакалари шаклланади. Нақшларни ўқишни ўрганади, гўзалликдан баҳра олишга ўргатади. Хуллас, ўқувчилар воқеаликка тўғри баҳо беришга ва ундан тўғри хулоса чиқаришга ўрганадилар.
Машҳур чехословакиялик донишманд, инсонпарвар-педагог Ян Амос Коменский ўзининг «Буюк дидактика» асарида ёшларга ҳунар ўрганиш ҳақида бундай деган эди: «Ҳунарманд ўз шогирдига ўз касбини ўргатиш учун маълум муддат белгилайди. Икки, уч йил ва ҳоказо. Муддатнинг қисқа-узоқлиги касбнинг оддий-мураккаблигига боғлиқ бўлади. Шогирд касб-ҳунарни шу муддатда ўрганиб олиши зарур. Ҳар бир шогирд шу касб соҳасида устага ёрдамчи бўлиб ишлай бошлайди ва бир оз вақт ўтгач, уста бўлиб олади». Мактабда ҳам ўқувчиларга ҳунар ўргатиш соҳасида ҳам тартибга риоя қилиш керак. Белгиланган муддатда, яъни 5-9 синфларда бола ҳунар ўрганади, у аҳлоқли ва маданиятли бўлиб шаклланади. Бу ҳақида шарқ олимлари халқ донишмандлари ва халқ педагогикаси йиллар ва асрлар давомида ўз тажрибаларини ўтказганлар.
Наққошлар ҳунарини мактабларда ўргатишда тўгараклар ташкил этиб, 5,6,7-синфларда ҳафтасига 2 соатдан, йил давомида ҳар бир синфда 64 соатдан вақт ажратиб ўргатиш мумкин. Тўгарак машғулотлари учун белгиланган дастур қуйидаги вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган:

  • ўқувчиларга наққошлик ҳунарини ўргатиш;

  • наққошлик ҳунари тарихи ва унинг мактаблари билан яқиндан танишиш;

  • наққошликда нақшни қоғоздан ёғочга, ёғочдан бино деворларига нақш ишлашни ўргатиш;

  • ўқувчиларни санъатга ва ҳунарга бўлган қизиқишини ошириш;

  • уларни келгусида ахлоқли, билимли ва маданиятли киши бўлиб етиштириш.

Наққошлик ҳунари устахонаси учун катта ва кичик хона ажратилган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Чунки катта хонада дарс ўтилади, кичикроқ хонада эса асбоб-ускуналар ва баъзи бир дурадгорлик ишлари бажарилади.
Мактабда наққошлик ҳунари тўгаракларидаги машғулотлар давомида ўқувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- наққошлилик ҳунарини ҳаётдаги роли ва унинг аҳамияти;
- наққошликда ишлатиладиган материаллар, бўёқ турларида ишлай олиш;
- ҳар хил мўйқаламларда ишлай олиш;
- нақш турлари ва уларнинг элементларини яхши чиза билиш;
- ўсимликсимон, геометрик, рамзий ва бошқа нақш композицияларини туза билиши ҳамда уларни ҳоҳлаган калоритда ишлай олиш;
- иш ўрнини тоза тутиш, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва гигиена қоидаларини билиш;
- мураккаб шаклдаги буюмларга нақш ишлай олиш;
- биноларни нақшлар билан безай олиш;
- иш ўрнини ва ишнинг энг илғор методларини ташкил этишни билиш;
- мураккаб бўлмаган халқ амалий безак санъати асарларини ўқий олиш ва уларни таҳлил қила олиш;
- нақш тилини билиш;
- наққошлик мактаблари ва уларни ўзига хос фарқларини билиш;
- Ўзбекистондаги наққош халқ усталарини ва қисман бўлсада, чет Эл наққошларининг ҳаёти ва ижодини яхши билиш;
- Ўзбекистонда ҳунармандчилик турларини ҳаммасини билиши лозим.
Наққошлик дарсларидан ташқари қуйидаги ишларни ҳам уюштириш мақсадга мувофиқдир:
1. Музейларга, халқ усталарининг устахоналарига, кўргазмаларга ва бошқа жойларга саёҳат қилиш.
2. Ҳунарманд усталари, санъатшунос, тарихшунос ва бошқа олимлар билан учрашувлар ўтказиш.
3. Ўқувчилар ишларидан кўргазмалар ташкил этиш.
4. «Ёш наққошлар» деган деворий газеталар чиқариб туриш.
5. «Моҳир қўллар», «Бизнинг усталар», «Гўзаллик сохибкорлари», «Машхур наққошлар» мавзуларида стендлар ташкил этиш.
6. Ёш наққош усталар, ҳаёти ва ижодига бағишлаб ижодий журналлар тайёрлаш.
7. Конкурслар ўтказиш.
8. Викториналар ташкил этиш.
9. Олимпиадалар ўтказиш.
10. Слайдлар, видеофильмлар, кинофильмлар намойиш қилиш.
11. Меъморчилик обидалари музей ёки наққошлар иш объектига бориш ва усталарни ишларидан нусха олиш.
12. Ҳунармандлар ишларидан фотонамуналар сақлаш учун алоҳида папкачалар ташкил этиш.
Бу ишларни ўқитувчи ўз шароитидан келиб чиқиб, иш режаси асосида олиб боради.
Бешинчи синфда ўқувчиларга наққошлик санъати тарихи, унинг мақсад ва вазифалари, ҳунар нима, ҳунармандчилик, уста ва шогирднинг вазифалари, наққошлик ҳунарини ёшларга ўргатишнинг миллий анъаналари, инсон ҳаётида наққошлик ҳунарининг роли ҳақида ўргатилади. Наққошлик ишлатиладиган асбоб-ускуналар, материаллар ҳамда улардан тўғри фойдаланиш ўргатилади. Турли жаҳон халқларидаги нақшларнинг бир-биридан фарқи ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилади. Айниқса, наққошларимиз нақшлар орқали, яъни нақш тили билан унсиз овозда гапирилиши, ҳар бир нақш элементи рамзий маъно англатади. Нақш элементларини чизиш ўргатилади. Шундан сўнг ўқувчилар оддий нақш намуналарини чизиб, машқ қилади. Бу нақш намуналарини 5-6 марта катак дафтарда чизиб машқ қиладилар. Улар 10 та нақш намуналарини чизишни машқ қилгандан кейин альбом варағида икки нусхадан чизиб қўядилар. Чунки бўяш учун тайёрлаб қўйилади.
Олтинчи синфда ўқувчилар бешинчи синфда қаламда обдон чизишни машқ қилиб ўрганган ўнта намуналарини бўяшни ўрганадилар. Аввал барча ўқувчиларга рангшунослик бўйича суҳбат ўтказилади. Суҳбатда ранг ҳақида умумий тушунча, рангларнинг пайдо бўлиши, ранглар номи, унинг турлари ва тизимдаги аҳамияти, рангларнинг инсон руҳига таъсири ва бошқалар ўргатилади. Ўқувчиларга бўёқ турлари ва улар билан ишлаш технологияси батафсил ўргатилади. Бўёқ билан ишлаш технологиясида бир нечта қизиқарли машқлар бажарилади. Бўёқ ва мўйқаламлар билан ишлашни ўрганиб бўлингандан сўнг 10 та оддий нақш намуналарини ранглашга ўтилади. Бу нақшларни оддийсидан бошлаб бўяб машқ қиладилар. Бўяшда нақшларнинг катта ва кичик заминларини бўяшга ўрганадилар. Кейин эса нақшларнинг гул ва баргларига ранг беришни, нақшларни новдасига ранг берилгандан сўнг нақшлар пардоз қилинади. Пардоз беришда нақш барг ва гулларига тароқ чизиқлар тортилади. Бундан сўнг нақшнинг оқ банди ва обиси тортилади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling