Мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини ўқитишни ташкил қилиш


Download 0.99 Mb.
bet1/11
Sana24.03.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1291636
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини


Мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини
ўқитишни ташкил қилиш
Режа:
1. Халқ ҳунармандчилигининг методологик ва тарихий асослар
2. Халқ ҳунармандчилик турларидан наққошлик санъати ва уларда қўлланадиган асбоб-ускуналар, технологиялар
3. Каштачилик анъаналарига ижтимоий ҳаётнинг таъсири.
4. Халқ ҳунармандчилик турларидан каштачиликда қўлланадиган асбоб-ускуналар, технологиялар.


Таянч иборалар: халқ амалий безак санъати, наққошлик санъати, нақшли безаклар, меъморчилик ва халқ амалий санъати ёдгорликлари, бадиий ва маданий мерос, олти-саккиз қиррали стол, қутича, рамка, шамдон, ислими нақш, гириҳ нақш, мураккаб нақш, ҳунарманд – каштадўз, сўзана, чойшаб, ойнахалта, чойхалта, тузхалта, палак, сўзана, жойномоз, қайтма чок, сув чок, ироқсимон чок, йўрма чок, попоп чок


1.Халқ ҳунармандчилигининг методологик ва тарихий асослар. Ўзбек халқининг кўп асрлик тарихидан маълумки, халқ амалий безак санъати ва ҳунармандчилик бой ва ранг-баранг маданий меросимизнинг энг ажойиб ва оммавий қисмини ташкил этади. Ўзбек диёрида вужудга келиб, гуллаб-яшнаган амалий санъат бемисол ва бетакрорлиги билан дунёга машҳур бўлиб келмоқда. Бундай камолот ва тараққиёт босқичлари ҳақида фикр юритадиган бўлсак, ўзбек амалий санъати турларининг шох илдизлари инсониятнинг болалиги, яъни ибтидоий жамиятга бориб тарқалишнинг гувоҳи бўламиз.
Бадиий идрок қобилияти кишиларда, ўқувчиларда оламни, ундаги мавжудотлар, нарсалар ва воқеа-ҳодисаларни, атроф муҳитдаги шакллар ва рангларнинг турфа шакл-шамоилида акс эттиришга ҳавас уйғотади. Шакл ва рангларнинг реал ҳамда стиллаштирилган тасвирларини яратиш шу тариқа келиб чиқди ва ўз навбатида одамларнинг кундалик турмушидан ўрин ола бошлади. Натижада бадиий безакларнинг турли-туман шакллари ва турлари пайдо бўлди. Бошқа санъатларга нисбатан, бундай нақшли безаклар кўплигининг ва такомил топганлигининг муайян тарихий сабаблари бор. Маълумки, ислом мамлакатларида мавжудотлар тасвири ишланмаган, балки, тасвирий санъатга чуқур фалсафий ёндошиш натижасида шартлилик, стиллаштириш, расмийликка асосланган бадиий безак асарларини яратиш кучайган. Ушбу тарихий ҳақиқат ўзбек миллий безак санъатининг гуркираб ривожланишига туртки бўлганки, ҳозирда жаҳонда машҳур меъморчилик ёдгорликларимиз ва улардаги ганчкорлик, кошинкорлик, наққошлик, ҳаттотлик, тоштарошлик ва бошқа турлардаги санъатларнинг ажойиб даражада уйғунлашганлигида кўринади. Унинг негизида мураккаб, изланувчан, ижодкорлик меҳнат мавжуд. Мисол учун: Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Тошкент, Қўқон ва бошқа шаҳарлардаги меъморчилик ва халқ амалий санъати ёдгорликлари ўтмиш авлодларимиз яратган баркамол, такрорланмас ва тарихан бебаҳо санъат асарларининг намуналари бўлиб, халқимизнинг ва шу билан жаҳон маданиятининг дурдоналаридан бўлган бадиий ва маданий меросини ташкил этилганидан хабардор бўламиз.
Халқ амалий санъати кишиларнинг маънавий оламини бойитади, бадиий дидини шакллантиради, руҳиятини тарбиялайди. Шунинг учун ўзбек халқи амалий санъати кишиларни бадиий ахлоқий, умуминсоний руҳда тарбиялайди.
Ўзбек халқ санъати қадимийлиги, ҳамда бой маданияти билан бутун дунёга машҳур. Унинг ер юзаси ва тупроқ ости қисми улкан бир тарихий музей. Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Тошкент, Фарғона ва бошқа шаҳарлардаги ҳар бир тарихий обида, ҳар бир халқ амалий санъати намунаси бобокалонларимиз яратган баркамол, такрорланмас, теран мазмунли ва тарихан бебаҳо санъат асарлари жаҳон маданиятининг дурдоналаридан бўлган бадиий ва маънавий меросини ташкил этади.
Асрлар давомида орттирилган ва маданий бойлигимиз, хусусан, шўро тузуми даврида ўзбек миллий халқ амалий безак санъатининг энг кўп ривожланган турларидан ганчкорлик, наққошлик, ёғоч ўймакорлик, тоштарошлик, суяк ўймакорлиги, кандакорлик, пичоқчилик, заргарлик, каштачилик , зардўзлик, гиламчилик каби турларнинг ўзига хос томонлари, бажариш технологияси, ҳақиқий асл номлари, ўзига хос мактаблари, услублари яратган усталарнинг номлари аста-секин йўқолиб кетиш хавфи остида қолди. Бугунги кунда мустақил мамлакатимизда халқимизнинг асрлар бўйи яратган меҳнати натижасида яратилган амалий безак санъатини кўз қорачиғидек сақлаш, қадрлаш, улардан амалий фойдаланиш, ёшларга ўргатиш орқали уларнинг эстетик дидини ўстириш ҳамда юксак маданиятли кишилар қилиб тарбиялаш учун кенг имкониятлар очилди.
Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Низомий Ганжавий, Носир Хисрав, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Бобур каби жаҳонга машҳур олим, шоир ва мусаввирлар халқимизни гўзалликка интилишга чақирган.
Бобомиз Амир Темур ҳунар ва илм эгалари, йирик мутахассис олимлар ёрдамига таяниб математика, геометрия, меъморчилик, астрономия, адабиёт, тилшунослик, тарих, мусиқа, тасвирий санъат ва ҳаттотлик каби санъат асарларини ривожлантиришга катта аҳамият берди. Шаҳарларни ҳар томонлама чиройли ва улуғвор қилишга интилди. Жумладан, тош ҳамда ғишт йўллар, кенг катта равон кўчалар қурдирган. Бир-биридан маҳобатли бинолар солдирган. Самарқанднинг Регистон майдонидаги Улуғбек, Шердор ва Тилла Қори мадрасалари, Шохи Зинда ва Гўри Амир ансамбл мақбаралари, Бибихоним масжиди, Бухорода Исмоил Самоний мақбараси, Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси, Шаҳрисабздаги Оқ Сарой ва бошқалар бугунги кунда дунёга машҳурдир.
Амир Темур ва Темурийлар даврида халқ санъати ҳунармандчилиги қолаверса маданияти юксак даражада ривож топди. Темурнинг амри билан турли мамлакатлардан усталар, меъморчилар олиб келиниб ажойиб такрорланмас бинолар қурилган ва боғу-роғлар барпо этилган.
Айниқса Темур ўз онасига бағишлаб қурдирган Оқсарой тарихнинг бир бўлаги бўлиб қолади. Уни 1379 йилда Темурнинг амри билан қурдирилган.
Маълумки, ўзбек халқ амалий безак санъатининг энг ривожланган турларидан бири наққошликдир.Ўзбекистон территориясидаги археологик қазилмалардан Хоразм, Сўғд, Бахтрия ва бошқа нақш санъатини ривожланганлиги маълум. Олимларимиз Сурхандарё вилоятидаги Фаёзтепа (I-II – аср), Далварзинтепа (I-аср) қазилмаларидан топилган, расм, нақш қолдиқлари орқали буни исботлаб берганлар, Хоразмдаги Тупроққалъа заллари монументал нақшлар билан безатилганлиги бизга маълум. VI-VII асрларда қасрлар ва бойларнинг уйлари нақшлар ҳамда тасвирлар билан безатилган.
IХ-Х-асрларда Ўрта Осиёда наққошлик санъати авж олиб ривожланди. Архитектурада ғишт қолипли нақш солиш юксак ривожланди, биноларнинг ички томонларига ганч, ёғоч ўймакорлигини қўллаш юксак ривож топди. Айниқса, мактабларнинг пештоқлари девор ва равоқлар ганч нақшлар билан нафис безатилган.
ХVIII асрнинг охири ХIХ асрда Қўқонда, Фарғона, Бухоро каби шаҳарларда етук усталар етишиб чиқди. Мисгарлик, наққошлик, ганчкорлик, чилангарлик ва бошқа санъат турлари ривожланди.
Қадимда ҳунар ўрганиш муқаддас саналган. Ҳар бир халқ келажак авлодларга ўзидан қолдирган такрорланмас ҳунарлари билан қадрланган. Ўзбекистон қадимда ҳунармандлар маркази бўлган, десак хато қилмаган бўламиз. Масалан, Андижон вилоятида Шаҳрихонда, Самарқанд вилоятида Ургутда, Фарғона вилоятида Қўқон ва Марғилонда, Наманган вилоятида Чустда халқ ҳунармандчилиги гуллаб яшнаган. Ҳунармандлар маълум бир даврларда маҳаллаларга бўлиниб шуғулланганлар, чунончи заргарлик маҳалласи, пичоқчилик маҳалласи деб юритилган. Ўша даврларда яна мисгарлик, заргарлик, буйрачилик, сандиқчилик, пичоқчилик, аравасозлик, кулолчилик маҳаллалари ҳам мавжуд бўлган. Масалан, ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Бухорода буйрачи маҳалласи бўлиб, у ерда умуман Бухородаги буйра тўқийдиган усталар яшаган. Буйрачи маҳалласида 120 та оила яшаган.
Ҳар бир касбкорлик маҳалласида қўни-қўшнилар ўртасида рақобат бўлган. Чунки кимнинг маҳсулоти сифатли бўлса, халқ ўшанинг ишлаб чиқарган маҳсулотини сотиб олган. Шунинг учун ҳар бир уста сифатли маҳсулот тайёрлашга интилган. Ҳар бир устанинг ўз растаси бўлган. Бозорда одатда бозор беги бўлган. У барча расталарга келтирилган молларни кузатиб уларга нарх белгилаб чиққандан кейин савдо-сотиқ бошланар эди. Сифатсиз маҳсулот ишлаган устанинг бозори касодга учраган.
Наққош ўтмишда халқ усталарининг энг билимдони ҳисобланган. Чунки улар мадрасада таҳсил олиб адабиёт, тарих, мусиқа, математика, кимё фанларини яхши билганлар. Наққошлик технологияси авлоддан-авлодга ўтиб келган. Қадимдан наққошлар нақш яратиш сир-асрорларини уста бўлганларидан сўнг улар ҳам ўз шогирдларига ўргатганлар. Шундай қилиб, наққошлик касбини ҳунармандчиликка асос қилиб анъана тариқасида ривожлантириб келганлар. Замонамизда наққошлик ёш авлодга: меҳнат таълимининг тури, тўгарак, касб шаклида ўргатилмоқда. Аслида наққошликни ўрганган ўқувчи-шогирд халқ ҳунармандчиликнинг бошқа соҳа, тармоқ касбларни ҳам ўзлаштириши осонлик билан амалга ошган. Чунки ҳалқ бадиий ҳунармандчилиги соҳалари: ганч, ўймакорлик, ёғоч, тош ва суяк ўймакорлиги, кандакорлик, мисгарлик, кулолочилик, сандиқсозлик, бешиксозлик, пичоқчилик, заргарлик, чилангарлик, чопон тикиш, кийгиз босиш, дўппидўзлик, шарқ миниатюраси, рихтагарлик, зардўзлик, патдўзлик, каштачилик, читгарлик, сават тўқиш, бўйрачилик, гилам тўқиш ва бошқа шу гуруҳга кирадиган бадиий ҳунармандчилик касбларини ўрганиш технологиясида наққошлик асос ҳисобланади.
Юқорида айтилган миллий ҳунармандчилик асослари - ўқувчилар учун касб танлашга омил ҳисобланади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling