Мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини ўқитишни ташкил қилиш


Download 0.99 Mb.
bet5/11
Sana24.03.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1291636
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини

Кашталардаги нақшлар. “Нақш” - сўзи лотинча “орнамент” (безак) деганидир. Кашта тикиш учун аввало унга нақш чизилади. Кашталардаги нақшларни кўпроқ табиатдан олишади. Масалан: гуллар, шохлар, барг ва мевалар, уларни бир-бири билан боғловчи ва тўлдирувчи жингалаклар, тўлқинсимон, спиралсимон элементлар қўшиб чизилади. Геометрик шакллардан учбурчак, квадрат, юлдузча, кўп қиррали юлдузлар, айлана ҳамда жониворлар тасвиридан фойдаланиш мумкин. Шу кашта нақшларини каштада реалистик тасвирига эришиш қийин, айнан тасвирлаш кашта тикиш вазифасига кирмайди.
Безаклар такрорланувчи, такрорланмайдиган, симметрик мувозанат тамойилида тузилган, бурчакбоп тузилишда, чирмашиб кетган кўринишда чизиб тикилади.
Каштага нақш чизишдан олдин унинг умумий бадиий ечимини ўйлаб кўриш, безакни буюм юзасига қандай жойлаштиришни, элементларни неча қисмга бўлиб чизишни ўйлаб безак танлаш керак. Безакда ўсимлик ва жониворларнинг тасвирини ёритишда газлама фактурасига, тикиш техникасига боғлиқ бўлади. Масалан, атиргул безагини икки хил газламага: сочиқ ва текис фактурали газламага чизиб тикилса, икки хил кўринишда чиқади. Сочиққа санама чоклар билан айнан шу безакни кўчириб тикилса, унинг шакли ва тасвири бошқача чиқади. Текис газламага текис чоклар билан тикилган атиргул безаги эса бироз атиргулга ўхшаши мумкин. Демак, газлама тузилиши ҳам тикиш техникаси ҳам кашта безагини тикиб тасвирлашда катта таъсири бор экан.
Кашта безакларини газламага чизишдан олдин жойи аниқланиб, тўртбурчак чегаралар, йўллар чизиб олинади. Танлаган безаклар керакли жойларга тақсимланиб чизиб чиқилади.
Қадимдан палак, сўзана каби катта кашталарда айлана, учбурчак кўп қиррали юлдузлардан кўпроқ фойдаланилган. Ҳозирги вақтда чизмакашлар янги элементлар билан қадимдан фойдаланилган безакларни боғлаб ўзгача кашта безаклари ҳосил қилишмоқда. Каштачиликнинг ривожланиши йўлида янги-янги кашта нақшларини ўйлаб топиб, ўзлари чизган кашталарда намоён қилмоқдалар.
Маҳаллий кашталаримиз ҳақида. Бизнинг маҳаллий кашталаримизда хотин-қизлар ҳозирги вақтда қуйидаги кашта турларини тикиб келяптилар:
Палак- қўлда ёки машинада кашта тикиб тайёрланадиган бадиий буюм. Уй ичини безаш учун деворга осиб қўйилади. Каштачиликнинг энг йирик ва қимматли буюми ҳисобланади. Палакда осмон ва тўлин ой акс эттирилади. Уни қадимда малла бўзга кашта тикиб тайёрлашган. У сўзанадан гулларнинг йириклиги, замини ҳам каштада сидирға кўриниши билан фарқ қилади. Палакнинг ўртасига йирик ой тасвири қизил, қирмизи, пушти ипак билан тикилади ва атрофии чиройли қилиб ислимий нақшлар билан безалади. Ислимий – чирмашиб кетган ўсимлик нақшларидир. Нурота палаклари(сўзанаси) 10 мм ли қалин ва чидамли газламадан тикилиб, икки қатор айланали гуллар, ҳар хил шаклдаги катта-кичик барглар, жингалаклар, ғунчалар билан чизиб тикилади.
Чизмакаш бу гуллар ўрнини тўғри тўртбурчакларга бўлиб олгач коса, пиёла каби нарсалар билан белгилаб олади ва чизиб чиқади.
Энг четидаги икки қатор йўл ичига эса такрорланувчи кичик ислимий гуллар билан тўлдириб чизилади ва тикилади.
Сўзана – сидирға матога гул тикиб тайёрланган, деворга осиладиган безак буюми бўлиб, сатин, бахмал, шойи, парча каби матоларга турли чоклар билан тикилади. Мато рангидан, кашта замини сифатида фойдаланиши билан, кичиклиги билан палакдан фарқ қилади. Унинг кашта безаги асосан ислимий нақшлар бўлиб, 1 та тўғритўртбурчак ичига асосий гуллар ( айланали, кўп қиррали юлдузлар) чизиқ тикилади. Атрофии кичик ўлчамдаги такрорланувчи ислимий нақшлар билан тўлдирилади. Йўллар, чизиқлар сувли чоклар билан (оби) тикилади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling