Мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини ўқитишни ташкил қилиш
Download 0.99 Mb.
|
1 мавзу Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник ва гигиеник қоидаларга риоя қилиш.
- Чок турлари.
Каштачининг иш жойи. Кашта тикиш қулай бўлиши, чарчатмаслиги учун, иш ўрнини тўғри ташкил этиш, меҳнат қилиш қоидаларига риоя қилиш керак. Аввало, каштачи гавда ҳолатига эътибор бериб, букчаймай бошини жуда паст эгмасдан ўтириши керак. Иш вақтида гавда бироз олдинга энгашган бўлиши, кўз билан иш ўртасидаги масофа 25-30 см дан ошмаслиги лозим. Деворга суяниб қулай ўтириш учун девор билан гавда оралиғига ёстиқ қўйиш керак.Чунки девор ҳарорати билан киши организмининг ҳарорати тўғри келмайди. Натижада киши соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.
Каштани тикиш учун қуйидаги ҳолатда ўтиришади: кашта тикиладиган юзаси чап тиззага ёйиб, ўнг тизза билан газлама силжиб кетмаслиги учун қисиб турилади ва чап қўл билан каштани бир томонини чап тарафга қаратиб ушлаб турилади. Ўнг қўл билан ипли игнани ушлаб кашта безаги тикилади. Газламани тикиш вақтида кўп қаттиқ тортмаслик керак, чунки бу ҳолда тиккан каштамиз тортилиб туради. Кашта тикиш вақтида ёруғлик чап томондан тушиб туриши керак. Ипларни кир бўлиши ва чигал бўлишидан сақлаш учун алоҳида идишда сақлаш керак бўлади. Безак чизилган қоғозлар целлофан папкада, асбоблар эса қутичада сақланиши мумкин. Танаффус қилган вақтида каштани йиғиштириб махсус идишларга солиб қўйиш керак. Техник ва гигиеник қоидаларга риоя қилиш. Игнани авайлаб тартиб билан ишлатиш зарур. Игнани йўқотиб қўйиш ярамайди, борди-ю тушиб кетса, уни албатта топиш керак. Игнани дуч келган жойга тўғнаб қўйиш ярамайди, вақтинча керак бўлмаса, уни 8х8 см.ли ўлчамда тикилган ёстиқчага санчиб қўйилади. Занглаган игнани ишлатиш ярамайди. Бундай игна газламага санчилиши қийин бўлади, занги уриб қолади, салга синиб кетади. Тўғнағичларни ҳам эҳтиёт қилиб, қутичада сақлаш керак. Бармоқни игна кириб кетишидан сақлаш учун ангишвона тақиб тикиш керак. Кейинги ишлатишда эҳтиёт бўлиш керак, тасодифан санчилиб кетмаслиги учун, уни кўриниб турадиган жойга, оғзини ёпиб қўйиш лозим. Қайчини тушириб юбормаслик керак: у тушиб кетса, ўзингизни жароҳатлаб қўйиши, тиғи қайирилиб ишдан чиқиши мумкин. Бирон кишига қайчи узатишда учидан ушлаб бериш керак. Иш жараёнида гигиеник қоидаларга ҳам риоя қилиш керак. Масалан: ипни тиш билан узиш ярамайди, тишнинг эмали бузилади, таранг тортилган ип лабни қийиб юбориши мумкин. Игнани нам ёки терлаб турган қўл билан ушламаслик керак. Унинг газламага санчилиши қийин бўлади, ишлатилаётганда ғичирлаб туради, шунингдек, нам қўлда тикилаётганда буюмларда доғ қолиши мумкин. Узоқ вақт кашта тикилса кўз чарчайди, бармоқлар ҳам чарчайди. Дазмол қилиш учун ҳам эҳтиёткорлик ва эътиборли бўлишни талаб қилинади. Дазмоллашда дазмолнинг тагига махсус таглик қўйиш керак. Иш пайтида дазмолнинг шнури тагига тушиб қолмаслигини, буралиб кетмаслигини кузатиб бориш зарур. Акс ҳолда шнур букланиб узилиши, қисқа туташувга сабаб бўлиши мумкин. Дазмолни электр тармоғига улаб қаровсиз қолдирмаслик керак. Иш тугагач дазмолни электр тармоғидан олиб қўйилади. Бунда шнурдан тортиш ярамайди, вилканинг корпусидан ушлаш керак. Дазмол совугач, шнурни устига ўраб вертикал ҳолатда сақланади. Чок турлари. Kаshtаchilikdа quyidаgi chоk turlаri ishlаtilаdi. Qаytmа chоk (3-rаsm, а). Bu chоk bir хil yiriklikdаgi qаviqlаrning uzluksiz qаtоridаn ibоrаt bo’lаdi. Ignаni o’ngdаn chаpgа yuritib, birinchi qаviq bilаn shu qаviq yirikligidаgi оrаliq hоsil qilinаdi. Ikkinchi qаviqni tushirish uchun ip chаpdаn o’nggа yotqizib birinchi qаviq tugаgаn jоydаgi nuqtаgа ignа sаnchilаdi-dа, qаviq yirikligidа o’ngigа chiqаrilаdi. Uchinchi vа undаn kеyingi qаviqlаrni tushirishdа, ulаrning o’zidаn оldingi qаviq tugаgаn jоygа ignа sаnchilаdi. Qаytmа chоkni (3-rаsm, b) qаviqlаr оrаsidа оchiq jоy qоldirib tiksа hаm bo’lаdi. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling