Мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини ўқитишни ташкил қилиш


Download 0.99 Mb.
bet10/11
Sana24.03.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1291636
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини

Каштачилик касбининг афзаллиги. Каштачилик касбининг афзаллиги шундаки, бу гуруҳда ўқиган ўқувчи кам ҳаражат қилиб, шу касбни эгаллайди. Масалан: шофёр бўлиш учун автомашина, бензин, асбоб-ускуналари керак бўлади, тикувчи бўлиш учун эса тикув машинаси, унга керак бўладиган асбоб-ускуналар, газлама керак бўлади. Ўз-ўзидан шундай савол туғилади: «Ҳамма ўқувчилар тикувчилик ва шофёрликка ўқигани билан тикувчи ёки шофёр бўла оладими?»
Ҳозирги шароитда ҳар қандай оила ҳам қизи учун тикув машинаси, ўғли учун автомашина топиб бериш учун қурби етмайди. Натижада ўқувчининг танлаган касбидан кўнгли совиб, қизиқиши камаяди. Баъзан бундай ўқувчиларимиз вақтини бекор ўтиб кетганини сезмай қоладилар. Лекин ҳар қандай вақтда ҳам қизи бор оилада албатта, кашта тикилади.
Каштачилик санъати ижтимоий-шахсий турмушда амалий аҳамиятга эга бўлган санъат туридан биридир. Бу санъат ҳам бошқа амалий санъат турлари каби халқнинг моддий ва маънавий эҳтиёжини қондиришга хизмат этувчи санъатга айланди. Кашта тикиш усуллари, гуллари рангларнинг мужассамланиши, авлоддан-авлодга ўтиб такомиллашди. Секин аста энг яхши кашталар танланиб қолинди ва миллий хусусиятлар билан характерли бетакрор кашта намуналари яратилди. Ҳар бир авлод ўзидан олдинги авлодлари яратган кашта намуналарига янгилик киритиб, ўзи яшаб ижод қилаётган давр талабига мос бўлган нақш безагидан фойдаланиб, қадимги безаклар билан боғлаб ўзгача кашта безаги яратиб келинмоқда.
Кашта бу – авлоддан авлодга ўтиб келадиган меросдир, ёдгорликдир.
Момоларимиз ўз қўллари билан тикиб қолдирган кашта безаги биз учун қанчалик қимматли ва азиздир. Шу меҳнати билан ўзидан кейинги авлодига эсдалик учун из қолдириб кетади. Каштани томоша қилар эканмиз, момомизнинг қўлида урчуқ билан ўтиришлари, ипни йигириб тикишлари кўз олдимизга келиб, бир дақиқа бўлса ҳам хотирлаб оламиз.
Кашталаримизнинг қадимги нусхаларини, тикиш услубларини қайтадан жонлантиришимиз керак. Чунки ҳозирги давр талаби шунга тўғри келаяпти. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, қадимги кашталарни дарров бозорда ҳаридор пайдо бўлади, ёки уйма-уй юриб, суриштириб арзимас нарсаларга алмаштириб кетишларидан шу нарса маълум бўлдики, демак қадимги кашталаримиз биз учун бир бойликдир. Бу бойликни асраб авайлаб уйимиз тўрига осиб қўяйлик ва ривожлантирайлик. Биздан кейинги авлод учун ота-боболаримиз удумларини миллий бойликларни қолдириш учун, ўқувчи қизларнинг маънавий дунёсини бойитиш ва халқ миллий амалий санъатини бойитиб давом эттириш учун бор куч ва билимимизни сарфлаймиз.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling