Мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини ўқитишни ташкил қилиш


Халқ ҳунармандчилик турларидан наққошлик санъати ва уларда қўлланадиган асбоб-ускуналар, технологиялар


Download 0.99 Mb.
bet2/11
Sana24.03.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1291636
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини

2.Халқ ҳунармандчилик турларидан наққошлик санъати ва уларда қўлланадиган асбоб-ускуналар, технологиялар. Халқ амалий санъатининг энг кенг тарқалган оммавий турларидан бири - наққошликдир. Наққошлик амалий санъати Ўзбекистонда жуда қадимдан мавжуд бўлиб, айниқса, ХVIII-ХIХ асрларда кенг ривож топа бошлади. Авваллари нақш билан масжид ва мадрасалар, бой задагонларнинг уйлари(шип, устун, девор) безатилар эди. Бу давр меъморчилик нақшлари ўз қонун-қоидалари ҳамда безаш услубларига, ўзига хос ранглар уйғунлигига ва мустақил нақш тузилишига эга.
ХIХ асрга оид Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент меъморчилик ёдгорликлари бир хил услубда яратилган, чунки бу шаҳарлар усталари бир-бирлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишган.
Ўтган асрларда яратилган Фарғона, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд нақшларини диққат билан ўрганадиган бўлсак, битта хусусият уларнинг ҳаммасига хос эканлиги англашилади. У ҳам бўлса, нақшлар мазмунининг бир-бирига яқинлиги, рангларнинг ёрқинлиги ва текис ишланишидир.
Олти-саккиз қиррали столлар, қутичалар, рамка, шамдонлар, трюмо, ойна, карниз, ипаклар ва бошқа турли буюмлар Ўзбекистонда қадимдан нақшланади.
Ёғоч буюмлар безаги билан бинолар нақшининг ҳамда технологик хусусиятлари ўртасида кўпгина умумийликлар бор. Нақшдаги асосий безак тузилишлари табиатдаги новда,япроқ,гул, ғунча, куртак, лола, қалампир, нок, бодом, катта япроқ ва поллардан шартли равишда олинган элементлардир.
Нақшларнинг ўз қонуни, таркибий қисмларининг ўзига хос тузилиши ва ранглар асоси бор. Ҳар бир нақш алоҳида қайтарилувчи шакллардан иборат бўлиб, уларнинг ўзаро уйғун боғланиши нақш мавзусини белгилайди. Ҳар бир шундай ритмик қайтарилувчи қисмлар йиғиндиси шундай маълум мазмун яратишга мўлжалланган катта панонинг бир бўлагидир.
Халқ усталари ижодида қуйидаги нақш гуруҳлари кўп қўлланилади: ислими, гириҳ, мураккаб.
Ислими (1-расм) - эгри чизиқли ўсимлик таркибий қисмларидан иборат нақш. Ислими нақшларида қуйидагилар асосий қисмлардир: новда, япроқ, гул, ғунча, куртак, лола, қалампир, нок, анор, бодом поя ва бошқалар.
Гирриҳ (2-расм)- тўғри чизиқли қисмлардан ҳосил қилинган геометрик шаклдаги нақш. Гириҳлар тўрсимон ва юлдузсимон бўлиб, юлдуз қирраларининг сони учтадан ўн олтитагача бўлади.



1-расм. Ислими нақшдан намуна



2-расм. Гириҳ нақшидан намуна



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling