Мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини ўқитишни ташкил қилиш


Каштачилик анъаналарига ижтимоий ҳаётнинг таъсири


Download 0.99 Mb.
bet4/11
Sana24.03.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1291636
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини

3.Каштачилик анъаналарига ижтимоий ҳаётнинг таъсири. Жамият қандай ўзгаришларга учрамасин, унда ёшларни меҳнатга тайёрлаш муаммоси энг асосий масала ҳисобланади, зероки унинг равнақи ёшлар билан, ёшларнинг меҳнатга, ҳаётга тайёргарлик даражаси билан ўлчанади. Шундай экан мустақил республикамизнинг келажагини яратишда касбни мукаммал ўрганиб олган ёшлар ниҳоятда зарурдир. Бу борада биз мураббийлар олдида улкан вазифалар туради.Чунки тарбиялаб етиштирган ёшлар республикамиз келажагини яратади. Шунинг учун ҳар бир ўқитувчи ўз касбини севса, ўз устида мунтазам равишда ишласа, ҳамиша изланишда бўлса олдимиздаги мақсадга эришишимиз мумкин.
Ҳозир республикамизда ўқитилаётган меросимиз бўлган халқ амалий санъатига бўлган эътибор кучайиб кетди. Агар биз ота-боболаримиздан мерос бўлган халқ амалий санъатимизни тўлиқ эгаллаб олсак, бошқа республикалардан олиб келинадиган хом ашё масаласи ўз ўзидан ечилади. Ўзимизни ўзимиз хом ашё билан таъминлай оламиз.
Кашта тикувчи ҳунарманд - каштадўз ёки каштачи деб аталади. Каштадўзлик аёллар ҳунари бўлиб, кашта машинаси яратилиши муносабати билан машинада эркаклар ҳам кашта тикадиган бўлдилар. Машинада йўрма чок билан кашта тикилади, лекин машина гулларнинг майда деталларини акс эттира олмайди, машина каштасининг сифати ҳам қўлда тикилган каштадан анча паст. Шунга қарамай машина билан тикиш осон ва иш тез бажарилиши туфайли кейинги пайтларда машина каштаси каштадўзликда катта ўрин эгаллади. Каштачилик амалий безак санъатининг қадимий соҳаларидан бири. Археология материаллари каштанинг деярли барча халқларда қадимийлигини, у иқлим, табиий шароит, муҳит билан боғлиқ ҳолда ҳар бир халқнинг маданияти, санъати, касб-ҳунар турлари билан бирга, уларнинг таъсири остида ривож топганини кўрсатади.
Ўрта Осиёда, айниқса, ўзбек, тожик, туркман аёллари ўртасида кашта тикиш кенг тарқалган. Оилада ҳар бир аёл, ҳар бир қиз кашта тикиши лозим бўлган.Чунки кийимлар оилада тайёрланган, бадиий буюмларнинг асосий қисми (сўзана, чойшаб, ойнахалта, чойхалта, тузхалта) ҳар бир хонадоннинг ўзида тайёрланган.
Ижтимоий ҳаётда рўй берган ўзгаришлар кашта анъаналарига, маҳсулотларнинг турларига катта таъсир кўрсатган. Масалан: ҳозир ойнахалта, чойхалта, паранжи, калтача каби буюмлар ва паранжи, мурсак, нимча каби кийимлар ўз аҳамиятини йўқотган, уларни фақат ёши улуғ онахонлар уйида, музейларда кўриш мумкин. Ҳозир дўппи, сумка, нимча, ковуш, сўзана, чойшаб, жойнамоз, ёстиқ жилдлари замонавий дид билан тикиб безатилмоқда. Кашта маҳсулотларининг шакли ва бадиий безакларида замонага хос катта ўзгаришлар рўй берди. Ўтмишда декоратив кашталар палак каби бадиий буюмлар оқ ва малла бўзларга тикилган бўлса, эндиликда сатин, шойи, бахмал, баркут, парчага тикилмоқда.
Ўзбекистон каштадўзларининг кашталари нақшда ўсимликсимон тасвирлар, шох, гулбанд, гудласталар кўп учрайди. Асосий безак матонинг ўртасига ишланади, хошиялари қўшимча безак ҳисобланади. Лекин каштадўзнинг маҳорати ҳошияни безатишга қаратилган кашталар ҳам учрайди . Одатда, кашталарда нақшларни чизмакашлар чизиб берадилар, каштадўз бадиий буюмни шундан кейин тикади. Марказий безак асосий аҳамиятга эга бўлган кашталарда чизмакаш матони бўйи, эни, диагонали бўйича буклаб, композициянинг бош нуқтаси-марказини, ҳошия ўтадиган жойларини, симметрик жойлаштирилган гуллар ўрнини аниқлаб олади (чизгич, коса, пиёла кабилардан фойдаланиб, гул нақшининг хомаки шаклларини чизиб беради).
Кашта турмушимиз кўрки, кийимлар ва буюмларни безашда катта аҳамиятга эга. Кашта тикиш қизиқарли, ижодий иш бўлиб, у чарчаб турган вақтингизда сизга қувонч келтириш, эрмак бўлиши ва сизни нафосат оламига олиб кириши мумкин.
Қадимдан она қизининг болалик чоғидан бошлаб келинлик сепии учун ип йигириб кашта тика бошлайди. Она ва қиз каштани фақат рангли иплар билан эмас, балки унга икки ёшга яхши ният, бахт тилаб, меҳр-мухаббатини қўшиб ҳавас билан тикадилар.
«Келинни келганда кўр, сепини ёйганда кўр» - деган халқ мақоли бекорга айтилмаган. Келинчак уйига кирган ҳар қандай одам каштачилик санъатига ҳавас билан қарайди. Чунки, деворларга осилган ранг-баранг кашталар, дераза пардалар, қатор терилган бири-биридан чиройли тикилган ёстиқлар, чойшаблар кўзни қамаштиради.
Ҳозирги кунда республикамизнинг шаҳар ва қишлоқларида ижтимоий ҳаётнинг ўзгариб бориши билан кашта тикиш камайиб кетган. Масалан, қизлар йилдан-йилга магазин ва бозорлардан тайёр тикилган кашталарни олишга ўрганиб қолишган. Тиккан тақдирда ҳам, асосан ёстиқ учун кошаклар, саноқли белбоғ ва қўл рўмолчалар, сочиқ тикишлари мумкин. Катта-катта буюмлар масалан: сўзана, зардевор, парда тикиш қолиб кетган.
Хотин-қизлар кашта тикиш, гилам тўқиш, чопон тикиш билан давлат ва уй-рўзғор юмушларидан бўш вақтларида банд бўладилар. Бозор иқтисодиёти таъсири билан, йилдан-йилга тикиладиган кашталар сони ҳам, тури ҳам кўпайиб бормоқда, сифати эса яхшиланмоқда. Қизларимизнинг қанчалик чеварлиги, меҳнатсеварлиги, диди улар тиккан кашталардан маълум бўлади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling