Мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини ўқитишни ташкил қилиш
Download 0.99 Mb.
|
1 мавзу Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлимини
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Халқ ҳунармандчилик турларидан каштачиликда қўлланадиган асбоб-ускуналар, технологиялар. Каштачининг иш қуроли.
Жойнамоз – намоз ўқиладиган тўшама бўлиб, матодан тўртбурчак шаклда тайёрланиб, бош томонига меҳроб тасвири тикилади. Бу жойнамозлар қизларимиз сепида 3 та бўлиб, 1 таси қайнотасига, яъни куёвнинг дадасига совға қилинади, 2 таси ўзининг ўйидаги тахмонни яъни сандиқ устига йиғилган кўрпа-тўшакни чангдан сақлаши ва безатиб туриши учун тикилади. 3 метр газлама кетади. Масалан: оч ва илиқ ранглар тук ва совун рангларга қараганда яқинроқ кўринади.
Илиқ ранглар буюмни катталашгандек, совуқ ранглар кичиклашгандек кўрсатади. Шунинг учун кашта тикишда гулни фондан ажралиб туриши учун очиқ ранглардан фойдаланиш керак. 4. Халқ ҳунармандчилик турларидан каштачиликда қўлланадиган асбоб-ускуналар, технологиялар. Каштачининг иш қуроли. Кашта тикиш учун жуда оддий асбоблар керак бўлади: ангишвона, қайчи, газлама, ип, сантиметр, миллиметрланган қоғоз, копировка қоғози ёки целлофан. Игнани чўзиқроқ кўзлисини ишлатиш қулай. Чунки ҳар хил қалинликдаги ипларни ўтказиш осон бўлади. Игна – тикув қуроли бўлиб, ҳар хил ҳажм (узун-калта, ингичка-йўғон)да пўлат симдан ўткир учли, тешикли қилиб ясалади. Ангишвона – иш тикишда бармоқ учига кийдириладиган металл асбоб. Ангишвона қадимда чармдан ҳам қилинган. Ангишвонанинг усти ёки игнани кети қадаладиган жойи чуқурчалардан иборат бўлади. У қўлни игна киришидан сақлайди, ўнг қўлнинг ўрта бармоғига тақилади, уни бармоқнинг йўғонлигига қараб танланади. Лекин у бармоқни сиқиб ёки ундан тушиб қоладиган бўлмаслиги керак. Ишлаш учун уч хил: учи ингичка, кичкина қайчи – газламалардаги ипни қирқиш ва тортиб олиш учун; учи қайрилган ўртача катталикдаги «туя бўйин» қайчи – кашта тикаётганда ип учини қирқиш учун; катта қайчи – газлама ва калава ипларни қирқиш учун қайчилар керак бўлади. Улар бир-бирига ўртасидан винг билан бириктирилган икки тиғдан иборат. Қайчилар яхши чархланган, тиғларнинг учи тўла ёпиладиган бўлиши керак. Сантиметр лента - тикиш ишида буюм ўлчамини аниқлашда ва газламага безакни режалаб жойлаштиришда фойдаланилади. Миллиметрли қоғоз – геометрик, санама нақш тузишда керак бўлади. Майда безакли газламада кўчиришда копировка қоғози керак бўлади. Айрим ҳолларда целлофандан ҳам фойдаланиш мумкин. Катта кашталарни коса ёки тарелкалар билан жойини аниқлаб олиб, тўғридан-тўғри газламага чизилади. Газлама – бир хил рангдаги сатин,шойи, парча, бўз, чит, бахмал каби газламалар ишлатилади. Газламалар ранги тикиладиган буюм вазифасига қараб танланади. Масалан: катта кашталар учун очиқ рангга нисбатан тўқроқ ранг танлаш қулай. Чунки бу кашталарни деворга осиб қўйилиши ва катталиги учун ювилмаслиги мумкин. Чангни ва кирни кўп маълум қилмайди, ҳамда бундай фонда очиқ рангли нақшлар жуда ярашади. Дераза пардалари очиқроқ рангда танлангани маъқул, хонани қоронғи қилиб кўрсатмайди. Ҳар қандай кашта учун ҳам чўзилмайдиган, ювганда ранги чиқмайдиган, сувга кирмайдиган, кўпга чидайдиган газламалардан фойдаланиш керак. Иплар асосан кашта тикиш учун табиий тола (ипакдан) ва сунъий толадан қўлда йигириб тайёрланади. Ипак маҳаллий шароитда етиштириладиган пилладан қуйидагича босқичларда тайёрлаб олинади: пиллани қайнатиб оқлаш, титиб йигириш, урчиқ билан йигириш, чаппа қилиш, ипни текислаш, ранглаш, ипни ўраб калава қилиш. Сунъий толани Навоий шаҳар химия ишлаб чиқариш саноатининг чиқиндисидан олинади. Табиий толага қараганда сунъий толадан ип тайёрлаб фойдаланиш қулай ҳисобланади. Сабаби – бу толалар рангли бўлиб, ранглашнинг ҳожати йўқ, шу билан бирга йигириш осон бўлиб у ҳам чидамлидир. Ипнинг рангининг чидамлилигини қуйидагича аниқлаш мумкин: масалан, ип олаётган вақтда намланган оқ газламага артиб қўйиш керак. Агар ранги чиқмаса ипнинг ўзида ранг ушлаш қобилияти яхши ҳисобланади ва ип газламани ювганда рангини ўзгартирмайди. Агарда ипни намланган оқ газламага артиб қўриш вақтида ранги чиқса, ундай ипларни ювиладиган каштага ишлатмасдан, катта кашталарга ишлатиш мумкин. Мулине иплари чидамли, ранги чиқмайди. Бу ипнинг бўёғини чидамлилигини текшириш учун ипни қуёшга қўйилади: бунда ип оқармасдан ўз рангида қолиши керак. Ҳозирги вақтда кашта тикишда жун толали иплардан ҳам фойдаланилмоқда. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling