Мавзу Халқаро жиноят ҳуқуқи


«Халқаро жиноят» тушунчаси


Download 26.96 Kb.
bet2/8
Sana14.05.2023
Hajmi26.96 Kb.
#1458541
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
LvGXfqRfr1

«Халқаро жиноят» тушунчаси. «Халқаро жиноят» тушунчаси II жаҳон урушидан кейин, Германия ва Япониянинг асосий ҳарбий жиноятчиларини суд қилиш учун Ньюрнберг ва Токио трибуналлари ташкил этилган даврда юзага келган. Бу трибуналлар махсус халқаро битимлар асосида ташкил этилган бўлиб, бундай ҳужжатлар сирасига жиноий хатти-ҳаракатларни аниқлашдан тортиб, жиноятчиларни жазолашгача бўлган процессуал нормаларни ўз ичига олган трибуналлар низомлари ҳам киради.
БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мувофиқ, 1993-1994 йилларда Руанда ва Югославия бўйича халқаро трибуналлар ташкил этилди. Эътиборлиси шундаки, Ньюрнберг ва Токио трибуналлари давлатлараро можаролар даврида содир этилган жиноятларни тергов қилиш мақсадида ташкил этилган бўлса, Руанда ва Югославия бўйича трибуналлар халқаро бўлмаган можаролар билан боғлиқ ишларни ҳам ўрганиш учун тузилди.
Шу билан бир қаторда, урушдан кейинги даврда аҳолининг маълум гуруҳига қарши қаратилган оғир жиноятлар билан курашга бағишланган бир қатор конвенциялар қабул қилинган.
Шундай қилиб, алоҳида шахслар томонидан содир этилиши оқибатида бутун инсоният фаровонлигига зиён етказиладиган хатти-ҳаракатлар тушунчаси аста-секин шаклланиб борган. Турли сабабларга кўра бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ёки уларга барҳам бериш учун бир давлатнинг таъсир кучи етарли бўлмай қолган ва шу боис халқаро кўламда тегишли чоралар қўллаш эҳтиёжи юзага келган. Бундай халқаро чоралар сирасига қуйидагилар киради:
- турли давлатларнинг миллий ҳуқуқидан ўрин олиши зарур бўлган халқаро-ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқиш;
- махсус халқаро судлар ташкил этиш. Масалан, аввал, Ньюрнберг ва Токио трибуналлари ташкил этилган бўлса, кейинчалик Руанда ва Югославия бўйича трибуналлар ҳамда Халқаро жиноят суд тузилган.
Халқаро жиноятга қуйидагича таъриф бериш мумкин: Халқаро жиноят - бу аҳолининг муайян гуруҳлари ёки этносларнинг яксон этилишига ёхуд деградациясига олиб келувчи жиддий ҳуқуқбузарлик бўлиб, бундай ҳаракатлар уларнинг манфаатларига катта зиён етказади ёки бутун инсоният учун зарарли ҳисобланади.
Тегишли хатти-ҳаракатларнинг жиноийлиги умумий халқаро ҳуқуқ томонидан белгиланиши туфайли ушбу ҳуқуқнинг таъсири барча шахсларга, уларнинг қаерда жойлашганлигидан, шунингдек, бундай жиноят таркиби у содир этилган мамлакат қонунчилигида акс этган-этмаганлигидан қатъи назар, тааллуқлидир.



Download 26.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling