Мавзу Халқаро жиноят ҳуқуқи
Халқаро ва давлатнинг ички жиноят ҳуқуқи
Download 26.96 Kb.
|
LvGXfqRfr1
3. Халқаро ва давлатнинг ички жиноят ҳуқуқи
Халқаро жиноят ҳуқуқининг ўзига хос жиҳати унинг давлатларнинг ички жиноий қонунчилигига кенг миқёсда сингиб боришида намоён бўлади. Халқаро жиноят ҳуқуқининг конвенциявий нормаларида миллий ҳуқуқнинг тегишли нормалари учун алоҳида андозалар яратилади. Аммо кўпинча миллий ҳуқуқ айрим давлатлар жиноий қонунчилигини байналминаллаштириш тенденцияларини ўзида акс эттирувчи умумий халқаро жиноят ҳуқуқининг нормаларини ҳам сингдириб олаверади. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида «Тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар» деган алоҳида бўлим мавжуд бўлиб, унда умумий халқаро жиноят ҳуқуқи бўйича асосий жиноятлар таркиби қайд этилган. Гарчи Жиноят кодексида халқаро ҳуқуқ устуворлиги тўғрисидаги конституциявий нормалар мавжуд бўлмаса-да, у Конституцияга ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган принциплари ва нормаларига асосланади. Бундан ташқари, унда тўғридан-тўғри айтилганки, хатти-ҳаракатларнинг жиноийлиги, шунингдек, унинг жазоланиши ва бошқа жиноий-ҳуқуқий ҳолатлар фақатгина мазкур кодекс билан белгиланади. Шу билан бирга, умумий халқаро ҳуқуқ нормалари мазкур нормалар тегишли жиноят қонунчилиги мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, қўлланиши зарур ҳисобланади. Конституцияга мувофиқ, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган принциплари ва нормалари миллий қонунчилликка нисбатан устувор аҳамиятга эга. Жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқ нормаларини тегишли ўринларда қўллаш чоғида халқаро ҳуқуқ нормалари эътиборга олиниши шарт. Яққол бир мисол, Жиноят кодексида ҳуқуқнинг умумий принципи қуйидагича ифодаланган: «Ҳеч ким бир марта содир этган жинояти учун икки марта жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас». Бу ифода оқланган кишиларнинг қайта жавобгарликка тортилишига йўл қўймасликка қаратилган муҳим ҳужжат — 1966 йилги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактни ҳисобга олган ҳолда талқин этилиши зарур. Шу муносабат билан муайян хатти-ҳаракати туфайли бошқа давлатда судланган ёки оқланган шахсни худди шу ҳаракатлари бўйича такроран жавобгарликка тортиш мумкинлиги масаласи юзага келади. Кўпчилик ҳуқуқшуносларнинг фикри, шунингдек, судлов амалиётига асосланадиган бўлсак, юқорида зикр этилган принцип муайян бир давлат ҳудудида амал қилади. Бундан бошқачароқ мазмундаги қоида халқаро шартномада белгилаб қўйилиши мумкин. Худди шу жиҳатдан 1972 йилги Жиноят ишлар бўйича процессуал функцияларни топшириш тўғрисидаги Европа конвенциясида тегишли масаланинг ҳал этилиши эътиборни тортади. Унга кўра, ўзига нисбатан якуний судлов қарори чиқарилган шахс айнан шу хатти-ҳаракати учун бошқа аҳдлашаётган давлатда таъқиб остига олиниши мумкин эмас, агар: — у оқланган бўлса; — қўлланган жазо чораси тўлиқ амалга оширилган ёки амалга оширилаётган бўлса ёхуд тегишли шахс тўла ё қисман амнистияга тушган ёки авф этилган бўлса ва ё муддати ўтгани боис унга нисбатан жазо қўлланилиши мумкин бўлмаса. Айни вақтда ушбу қоидадан истиснолар ҳам мавжуд. Ушбу қоида бошқа давлатнинг фуқароси оммавий аҳамиятга молик ёки муассасасига қарши қаратилган ёхуд худди шундай аҳамиятга молик шахс томонидан содир этилган жиноятлар билан боғлиқ ҳолатларга тааллуқли эмас. Ўар қандай шароитда ҳам янги чиқарилган ҳукмда ўтаб бўлинган жазо ҳисобга олиниши шарт. Қайд этилган муаммо халқаро жиноят суди юрисдикцияси амал қилиши билан боғлиқ ҳолларда ҳам юзага келиши мумкин. БМТ Хавфсизлик Кенгаши таъсис этган трибуналлар низомларида бу масала қуйидаги тартибда ҳал этилган: биринчидан, миллий суд шахсларни уларнинг халқаро трибунал томонидан судланишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортиши мумкин эмас; иккинчидан, гуманитар ҳуқуқни жиддий равишда бузгани учун миллий суд томонидан судланган шахснинг тегишли хатти-ҳаракатлари одатий жиноят сифатида квалификацияланган ёки судлов ишлари айбланувчини халқаро жиноий жавобгарликдан ҳимоялаш учун мўлжалланган ҳоллардагина бундай шахс халқаро трибунал томонидан судланиши мумкин. Download 26.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling