Мавзу Халқаро жиноят ҳуқуқи


Халқаро жиноятларнинг турлари


Download 26.96 Kb.
bet3/8
Sana14.05.2023
Hajmi26.96 Kb.
#1458541
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
LvGXfqRfr1

2. Халқаро жиноятларнинг турлари

Урушдан кейинги трибуналлар низомларида кўрсатилишича, халқаро жиноятларнинг турларига қуйидагилар киради:


1. Тинчликка қарши жиноятлар — босқинчилик урушини режалаштириш, унга тайёргарлик кўриш, бундай урушга йўл очиш ё уни амалга ошириш ёки халқаро шартномалар ёхуд аҳдлашувларни бузган ҳолда уруш олиб бориш ва, умуман, ҳаттоки бундай ҳаракатларнинг бирортасини амалга оширишга йўналтирилган режа ёки фитнада иштирок этиш.
2. Ҳарбий жиноятлар — бу уруш қонунлари ва одатларини жиддий бузишдир. Ҳарбий жиноятларга қуйидагилар киради:
а) истило этилган ҳудудлар аҳолисини ўлдириш, қийноққа солиш ёки мажбурий меҳнат учун ҳайдаб кетиш;
б) ҳарбий асирларни ўлдириш ёки қийноққа солиш;
в) гаровдагиларни ўлдириш;
г) жамоат мулки ва хусусий мулкни талон-торож этиш;
д) ҳарбий зарурат талаб этмаган ҳолларда шаҳарлар ва қишлоқларни мақсадсиз равишда яксон қилиш, хонавайрон этиш ва бошқа шу каби хатти-ҳаракатларни содир этиш.
Собиқ Югославия учун трибунал низомида ушбу рўйхат қуйидагилар ҳисобига янада тўлдирилди ва аниқлаштирилди:
а) биологик синовлар;
б) ҳарбий ёки фуқаро шахсни душман томоннинг қуролли кучларида хизмат қилишга мажбурлаш;
в) фуқароларни гаровга олиш;
г) ҳарбий асир ёки фуқарони одил судлов ҳуқуқидан маҳрум этиш.
Буларнинг барчаси 1949 йилги Уруш қурбонлари ҳимояси тўғрисидаги Женева конвенцияси ва 1977 йилги уларга қўшимча протоколларда мавжуд.
3. Инсониятга қарши жиноятлар. Улар сирасига ўлдириш, қир­Қин қилиш, асоратга солиш ва аҳолига нисбатан қўлланиладиган шукаби бошқа шафқатсизликлар ёки сиёсий, ирқий ёхуд диний сабаблар бўйича таъқиб этиш ҳоллари киради. Бу рўйхат Руанда ва собиқ Югославия учун трибуналларнинг низомларидаги қийноқ, қамоққа ташлаш, номусига тегиш, шунингдек, терроризм киритилиши ҳисобига янада кенгайди.
Конвенциявий жиноятлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин.
Қулчилик. 1926 йилда қабул қилинган ва 1953 йилда ўзгартишлар киритилган Қулчиликка оид конвенцияда қайд этилганидек, қуллик — инсоннинг ўзига нисбатан мулк ҳуқуқи атрибутлари амал қиладиган муайян ҳолати ёки мақомидир. Тутқинлар савдоси сирасига инсонни қўлга тушириш, сотиб олиш ёки қул сифатида сотиш учун арзон гаровга бериш, тутқунни сотиш ёки алмаштириш мақсадида харид қилиш билан боғлиқ ҳар қандай актлар, сотиш ёки алмашлаштириш мақсадида харид қилинган тутқунни сотиш ёки алмаштириш мақсадида арзонгаровга бериш билан боғлиқ ҳар қандай актлар ва, умуман, тутқунлар савдоси ва уларни ташиш борасидаги ҳар қандай ҳаракатлар киради.
1956 йилги Қулчиликни, қулларни сотиш ва қулчиликка ўхшаш одатлар ва институтларни тугатиш тўғрисидаги қўшимча конвенцияда баён этилишича, қул савдоси бошқа бир шахсни қулга айлантириш, унга суиқасд уюштириш ва бундай хатти-ҳаракатларни содир этишда шерик бўлиш, эрксиз ҳолдаги шахсларни майиб-мажруҳ этиш ва уларга тамҚа босишни ўз ичига олади.
Шу ўринда 1950 йилги Инсонларни сотиш ва учинчи шахслар томонидан фоҳишаларни эксплуатация қилишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияни ҳам эслатиб ўтиш жоиздир.
Ёлланма жиноятчилик. 1989 йилда қабул қилинган Ёлланма жиноятчиларни ёллаш, фойдаланиш, молиялаш ва тайёрлашга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияда «ёлланма жиноятчи низолашаётган томоннинг фуқароси ҳисобланмаган, шахсий моддий фойда кўриш мақсадида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун ўз ихтиёри билан ёлланган хусусий шахс», деган таъриф берилган. Ёлланма жиноятчилар ҳарбий жиноятчилар ҳисобланадилар ва ҳарбий асирлик режими уларга нисбатан қўлланилмайди. Ҳудудида ана шу жиноятчи жойлашган давлат ўз миллий қонунчилигига мувофиқ, уни ҳибсга олади ва тергов қилади. Давлатлар ёлланма жиноятчиликка қарши курашда бир-бирларига ҳуқуқий кўмак берадилар.
Терроризм. Терроризм ҳаракатини аниқроқ таърифлаш ва уни юридик квалификация қилиш жуда мушкулдир. Ўозирча бу борада келишилган аҳдлашувга мувофиқ, терроризм қурол ишлатиш йўли билан амалга ошириладиган Қайриқонуний зўравонлик, аҳолини таҳликага солишга интилишдир. Халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш умумий терроризмга нисбатан эмас, балки бундай хатти-ҳаракатларнинг алоҳида тоифаларига нисбатан шакллантирилган.

Download 26.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling