Мавзу Халқаро жиноят ҳуқуқи


Download 26.96 Kb.
bet8/8
Sana14.05.2023
Hajmi26.96 Kb.
#1458541
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
LvGXfqRfr1

6. Интерпол фаолияти

Интерпол — Халқаро жиноят полицияси ташкилотининг қис­қартирилган номи бўлиб, унинг бош қароргоҳи Лион (Франция) шаҳрида жойлашган. Унда деярли барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон ҳам иштирок этади.


Интерполнинг асосий вазифалари:
- жиноят полицияси органларининг миллий қонунчилик ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси доирасида кенг кўламли, ҳамжиҳатликда фаолият юритишларини таъминлаш;
- жиноий (сиёсийдан фарқли ўлароқ) жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашда кўмаклашувчи муассасаларни тузиш ва ривожлантиришдан иборат.
Интерпол жиноятга оид қидирув ва бошқа криминалистика ахборотларини тўплайди ва тизимлаштиради, халқаро қидирувда иштирок этади, миллий полиция хизматларини ахборот билан таъминлайди.
Интерполнинг ахборот фаолияти сирасига қидирув карталари, қидирувдаги шахсларнинг ташқи қиёфаси тасвирланган кўрсатмалар, фотосуратлар ва бармоқ изларини тарқатиш кабилар киради. Шунингдек, халқаро жиноятчилар ҳақида маълумотлар тўпланган карта-хатлар, бедарак йўқолган шахсларнинг карталари, аниқланмаган жасадлар карталари, ўҚирланган мол-мулклар карталари шу жумладан жиноят содир этишнинг янги ва алоҳида қизиқиш уйғотадиган усуллари ҳақида ахборотлар тарқатилади.
Аъзо давлатларда Интерполнинг Марказий бюроси билан жиноят полициясининг миллий органлари фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи Миллий бюролар таъсис этилади.
Назорат учун саволлар:

1. «Халқаро жиноят ҳуқуқи» ва «Халқаро жиноят» тушунчаларини айтинг ва изоҳланг.


2. Халқаро жиноятларнинг турларини айтинг ва мазмунини тушунтириб беринг.
3. Халқаро ва давлатнинг ички жиноят ҳуқуқи: ўзаро муносабатини тушунтириб беринг
4. Халқаро жиноят суди фаолияти ва унинг Статутини таҳлил қилиш.
5. Давлатларнинг оддий ва умумий жиноятчилик билан кураш соҳасидаги ҳамкорлиги
6. Интерпол фаолиятининг тушунтириб беринг.


Тавсия этилаётган адабиётлар:

  1. Лукашук И.Л., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарий асослари. Дарслик. –Т.: Адолат, 2006.

  2. Lukashuk I., Saidov A. Hozirgi zamon хalqaro huquqi nazariyasi asoslari – T.: O’zbekiston faylasuflari milliy jamiyat nashriyoti, 2007. – 392 b.

  3. Ochilov B.E., Odilqoriev X.T. Xalqaro ommaviy huquq: Oliy o’quv yurtlari uchun darslik. – Т.: Адолат, 2007.

  4. Лукашук И. Международное право: Учебник: Общая часть. 3-е изд. - М.: Волтерс Клувер 2010

  5. Лукашук И. Международное право: Учебник: Особенная часть. 3-е изд. - М.: Волтерс Клувер 2010

  6. M. International law. Seventh Edition. – Cambridge, Cambridge University Press, 2014.

  7. Brownlie Ian, International Public Law. – Oxford, Oxford University Press, 2010.

  8. Хalqaro huquq. Муаллифлар жамоаси. Дарслик. –Т: ТДЮУ, 2018.

Download 26.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling