Мавзу: харажатлар ва даромадлар ҳисоби 1-машғулот: Харажатлар ҳисоби


Download 110.85 Kb.
bet1/5
Sana07.04.2023
Hajmi110.85 Kb.
#1340390
  1   2   3   4   5
Bog'liq
MБХ 22 мавзу Асосий бўлмаган фаолият даромад ва харажатлар

МАВЗУ: АСОСИЙ БЎЛМАГАН ФАОЛИЯТГА ДОИР ХАРАЖАТЛАР ВА ДАРОМАДЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


Молиявий фаолият – корхонанинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини таъминлаш учун унинг молиявий ресурсларини шакллантириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган корхона функцияларини мақсадга йўналтирилган ҳолда амалга оширишнинг амалий жараёнларини ифодалайди.
Корхонанинг молиявий ресурслари – корхона ихтиёридаги пул маблағлари бўлиб, улар жорий харажатлар ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун хизмат қилувчи корхона ихтиёридаги пулга тенглаштириладиган даромадлар ва тушумлар.
3.1. Олинган роялтилар ва сармоя трансферти.
3.2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улуш қўшган ҳолда қатнашишдан олинган даромад, акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар ҳамда хўжалик юритувчи субъектга тегишли қимматли қоғозлар бўйича даромадлар.
3.3. Мол-мулкни молиявий ижарага беришдан олинган даромадлар (лизинг тўловини олиш).
3.4. Валюта счётлари, шунингдек чет эл валюталаридаги операциялар бўйича ижобий курс тафовутлари.
3.5. Сарфланган (қимматли қоғозларга, шўъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар.
3.6. Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар.
Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадларга қуйидагилар киради:
3.1. Банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар (инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестицияларга олинган банк ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлардан ташқари), шу жумладан, муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар.
3.2. Мол-мулкни молиявий ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари.
3.3. Чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлар.
3.4. Сарфланган (қимматли қоғозларга, шўъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар.
3.5. Ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар.
3.6. Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан салбий дисконт.
3. Молиявий фаолият бўйича харажатлар
Молиявий фаолият даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар”;
9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар”;
9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар”;
9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар”;
9550 “Узоқ муддатли ижарадан даромадлар”;
9560 “қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар”;
9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари”.
Роялти кўринишида олинган даромадлар 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида 4850 “Олинадиган роялти” ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
ЎзР ҳудудида ва ундан ташқарида бошқа корхоналар фаолиятида улуш билан иштирок этишдан олинган даромадлар, корхонага тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендлар ва облигация ва бошқа қимматли қоғозлардан даромадлар 9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида 4840 “Олинадиган дивидендлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар кўринишидаги даромадлар 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида 4830 “Олинадиган фоизлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” счётида баланснинг валюта моддалари бўйича ижобий курс фарқларидан олинган даромадлар акс эттирилади. Чет эл валютасидаги операциялар бўйича ижобий курс фарқи, шу жумладан бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта баҳолаш фарқлари 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” счётига ўтказилади.
Мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар 9550 “Узоқ муддатли ижарадан даромадлар” счётининг кредитида 4830 “Олинадиган фоизлар”, 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар”, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар 9560 “қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар” счётининг кредитида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Download 110.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling