- 1. Характер ҳақида тушунча
- 2. Характер физиологик асослари
- 4. Характер акцентуацияси
- 7. Характернинг шаклланаши
- “Хaрaктeр” сўзи грeкчa сўздaн oлингaн бўлиб “ тaмғa, бeлги “ дeгaн мaънoни aнглaтaди.
- Характер дeгaндa мaзкур шaxс учун типик ҳисoблaнгaн, фaoлият усуллaридa нaмoён бўлaдигaн, шaxснинг турли шaрoитлaргa мунoсaбaти билaн бeлгилaнaдигaн индивидуaл псиxoлoгик хусусиятлaри йиғиндиси тушунилaди.
- Шaxснинг мунoсaбaтлaрига кўра характер хислатлaрининг индивидуaл хусусиятлaрини икки хилини ажратиш имкoнини беради:
- Шaxс характерининг хусусияти рўёбгa чиқaдигaн ҳaр қaндaй вaзият ҳиссий кeчинмaлaрнинг ўзигa хос хислати унинг мунoсaбaтлaригa бoғлиқ.
- Ҳaр қaндaй фaвқулoддaги типик (муҳитдaги) характернинг сифатлари ҳaмдa индивидуaл усуллaри шaxснинг мунoсaбaтлaригa тaаллуқлидир.
- Шaxс ҳaрaкaтлaрининг сифaти вa улaрнинг oқилoнa усуллaри инсoннинг иродaси, ҳиссиёти, диққaти, aқлий сифaтлaригa ёки псиxик жaрaёнлaрнинг индивидуaл хусусиятлaригa бoғлиқдир.
- Ҳозирги замон психологиясида шахснинг турли муносабатлари билан белгиланадиган характер хусусиятларининг тўртта тизими фарқланади.
- Жамоа ва айрим одамларга бўлган муносабатларини ифодаловчи хусусиятлар (яхшилик, меҳрибонлик, талабчанлик ва шу кабилар).
- Меҳнатга бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар: (меҳнатсеварлик, ялқовлик, виждонлилик, меҳнатга маъсулият ёки маъсулиятсизлик билан муносабатда бўлиши кабилар).
- Нарсаларга бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар: (озодалик ва ифлослик, нарсалар билан аяб ёки аямасдан муносабатда бўлиш кабилар).
- Одамнинг ўз-ўзига бўлган муносабатини ифодаловчи хусусиятлар (иззат-нафслилик, шуҳратпарастлик, мағрурлик, ўзини катта олиш, камтарлик кабилар).
- Характернинг хусусиятларининг таркибига қуйидагилар киради:
- Характер акцентуацияси – бирор хусусиятнинг бошқалари зарарига кучли ривожланиши ва атрофдагилар билан муносабатларнинг ёмонлашувига олиб келишидир.
- К.Леонгард томонидан характер акцентуацияси муаммоси ўрганилиб уни шахсда намоён бўлишига қараб қуйидагилар таснифланади:
- Гипертим тип – ҳаддан ташкари алоқага киришувчан, кўп гапиради, имо-ишора, мимикага бой, суҳбат мавзусини буриб юборишга мойил, кўпинча хизматга доир ва оммавий мажбуриятларни унутиб қўйганлиги сабабли зиддиятлар келиб чиқади.
- Дистим тип – камгап, мулоқотга киришишга қийналади, пессимист, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, уйда ёлғиз қолишни ёқтиради.
- Циклоид тип – кайфияти тез ўзгаришга мойил, кайфияти яхши пайтда – гипертим, ёмон пайтда дистим типга ўхшаб қолади.
- Қўзғалувчан тип – мулоқотда пассив, вербал ва новербал реакциялари суст, қайсар, баъзан урушқоқ, кўпинча турли можароларнинг ташаббускори.
- Кучайтирувчи тип – камгап, ақл ўргатишни ёқтиради, юқори натижаларга эришишни ҳоҳлайди, тез хафа бўлади, шубҳаланувчан, қасоскор. Кичик-кичик муаммоларни катталаштиришга, бўртиришга мойил.
- Педант тип – зиддиятларга кам қўшилади, кўпинча пассив ҳолатда бўлади, атрофдагиларга кўплаб расмий талаблар қўяди, тартибли, жиддий ишончли ходим.
- Хавотирли тип – камгап, одамови, ўзига ишонмайди, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, тинчликсевар, ўз-ўзини танқид қилади. Топшириқларни вақтида бажаради.
- Эмотив тип – тор доирадаги кишилар билан мулоқотга киришишни ёқтирадилар, хафа бўлса ташқаридан сездирмасликка ҳаракат қилади, меҳрибон, ғамхўр, маъсулиятни ҳис қилади. Бошқаларнинг ютуқларидан қувонади.
- Намойишкорона (демонстратив) тип – мулоқотга тез киришади, етакчиликка интилади, ҳокимият ва мақтовни ёқтиради, бошқаларни ўзига жалб қила олади, ноёб тафаккурга, хулқ- атворга эга.
- Экзалтирлашган тип. Ўта мулокотга киришувчан, кўп гапиради, қизиқувчан, дўстлари ва яқинларга эътиборли, бошқаларга ёрдам беради, дид-фаросатли, самимий.
- Экстровертлашган тип – мулоқотга киришувчан, дўстлари кўп, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, бошқаларни диққат билан эшитиш мумкин. Топшириқларни вақтида бажаради.
- Интровертлашган тип – мулоқотга киришишга қийналади, «ичимдагини топ», фалсафий фикр юритишни ёқтиради, қатъиятли, эътиқоди мустаҳкам, қайсар, тафаккури қотиб қолган.
- Инсон характерининг барча типологиялари қуйидаги асосий ғояларга мувофиқ тарзда ташкил этилган.
- 1. Инсон характери унинг онтогенетик тараққиёти мобайнида намоён бўла бошлайди ва бутун ҳаёт давомида барқарор бўлиб боради.
- 2. Характер таркибига кирган хусусиятлар тасодифий уюшган эмас. Улар характер типологиясини тузиш имконини берувчи бир-биридан фарқ қилувчи типлардан иборат.
- 3. Мазкур типологияга кўра кўпчилик кишиларни маълум гуруҳларга бирлаштириш мумкин.
- Э.Кречмер одам танасининг тузилиши ва конституциясига кўра, энг кўп учрайдиган учта типни ажратиб кўрсатган:
Do'stlaringiz bilan baham: |