Mavzu: Huquqiy madaniyat nazariyasi fanining predmeti va metodlari


Мавзу: ХУКУКИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИНИ ЯРАТИШДА ХУКУКШУНОСЛИК ФАНИ ВА ЮРИДИК


Download 148.05 Kb.
bet7/11
Sana16.03.2023
Hajmi148.05 Kb.
#1278716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
huquqiy madaniyat YN

Мавзу: ХУКУКИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИНИ ЯРАТИШДА ХУКУКШУНОСЛИК ФАНИ ВА ЮРИДИК ТАЪЛИМНИНГ AХAМИЯТИ.1.Хукукшунослик фани - хуkукий маданият назариясининг манбаи.
2.Хукукий маданиятни шакллантиришда юридик таълимнинг axамияти.. Хукукий маданият жамиятнинг диккат марказида туради.Чунки мустакил Узбекистон Республикаси олдида талай муаммолар мавжудки, уларни давлат ва хукук, воситалари билангина хал килиш мумкин. Бу эса хукукшунослар - илмий ходимлар, укитувчилар ва амалиётчилар олдига янги вазифаларни куяди. Бугунги кунда хук,укдй тадкдкртлар ва хукукдиунослик мутахассисликларининг ахамияти ортиб бормокда. Бу эса хукукшгуносларга нисбатан талабларни оширмокда, уларнинг уз билимларини чукурлаштиришларини ва ишга нисбатан масъулиятни оширишларини шарт кдлиб куймокда. Республикамизда хукук фани ва таълими ривожида муайян
Муваффакиятларга эришилганлигига карамасдан, бу сохада хали муаммолар мавжудлигини эътироф этиш керак. Бу хукукий тадкикотлар мавзуларига, илмий ишларни мувофиклаштиришга, хукук фанининг амалиёт билан алокасини кучайтиришга, иктидорли илмий ходимларни тайёрлашга хам
Тааллуклидир. Хукукшуносликнинг айрим тармоклари ривожида нотекислик к,айд этилади. Фукаролик, процессуал, молия, мехнат, оила, пенсия, савдо ва халкаро хукук, сохаларида муаммоларни тадкик, килишда сезиларли оркада колиш кузатилмокда. Узбекистоннинг 1917 йилгача бўлган давлат ва хукук, тарихи хамда сиёсий-хукукий таълимотлар масалаларини тадкиқ этишда биринчи кадамлар куйилмокда, холос.Умуман олганда, хукук, фани хозирча турли мулк тузилиши ва шаклларининг бир-бирига утшши, шу жумладан, хусусий мулкнинг кайта тикланиши ижтимоий ишлаб чикаришнинг самарасини оширишда устунликни, ахоли айрим гурухларининг турли хилдаги имтиёзларини тутатиш ва хукукий тенглик принципларини катъий таъминлашга халал берадиган ижтимоий адолат принципларини бир ёклама ва бузиб талкин этишларга бархам беришда конундан фойдаланиш каби ижтимоий тараккиётнинг якин ва келажак максадларини кабул килиш ва англаб етиши зарур. Бозор иқтисодиётининг асосий хукукий тушунчалари: "товар ишлаб чикарувчиларнинг бевосита мустакллиги", "давлатнинг иктисодиётга таъсирини иктисодий назорат ва бошқариш усулларини куллаш оркали чеклаш", "синиш", "тижорат-коммерция таваккалчилиги" каби тушунчалар хозирги замон хукукий ислохотининг туб вазифаларини бажарувчи воситалар эмас, балки хукукнинг шунчаки ялтирок, безак жиҳози сифатида кабул килинмокда. Хукукшуносларнинг профессионал касбий онги кескин ижтимоий муаммоларга нисбатан хозиржавоб эмас, утмишда
Орттирилган катор салбий иллатлар жуда секин йуколмокда. Булар орасида конунга нисбатан воситавий-ашёвий ёндашув, хукукий узгаришлар имкониятини бахолашда тор доирадан келиб чикиш, айбловни ута бурттириш, хукукий тартибга солиш самарадорлигини оширишда маъмурий-буйрук,бозлик усулларига зур бериш охиригача бартараф этилмаган.
Хукукшунослик фанининг ушбу ахволга тушиб колишининг сабаблари нимада? Муайян объектив сабаблар мавжудми? Х,а, мавжуд. Бу, энг аввало, куп йиллар мобайнида хук,ук, фанлари тадк,ик,отларига иккинчи даражали йуналиш сифатида караб келингани, юкори малакали хукукдиунос олим-
Лар тайёрлашга панжа орасидан даралганидир. Хукукшунослар билан омма орасидаги узаро муносабат бир тарафлама булиб келди. Асосий тадкдк,отлар рус тилида ёзилганлиги сабабли уларнинг мазмуни кенг халк, оммасига, фукароларнинг маънавий ва хукукий дунёсига муайян таъсир курсата олмади. Куп йиллар давомида республикамиз конун ижодкорлиги билан шугулланувчи идораларнинг хукукшунос олимлар берган амалий таклифларига эътиборсизлиги хам илмий ходимларнинг фаоллигига салбий таъсир курсатди. Бу идоралар Москвада тайёрланган Иттифок, конунлари ёки Россия федерацияси кодексларидан нусха кучириш билан шугулландилар. Чунки хукукшунослик фанидан бошка ижтимоий фанлар каби маъмурий буйрукбозлик тузумининг куроли сифатида фойдаланиб
Келинди. Холбуки, жамият тараккиётнинг йуналишларини узок,
Йилларга мулжалланган илмий тахминларга асосланган гоялар белгилаб беради. Амалиётда эса илмий таклиф ва гоялар когозда к,олиб, етарли фойдаланилмади. Бу табиий равишда хукукшунослик фанининг жамиятда тутган мавкеига ва урнига салбий таъсир кўрсатди. Бундай муносабат маъмурий-буйрукбозликка асосланган социализм талабларидан келиб
Чиккан эди ва уларга тула жавоб берарди. Хозир вазият тубдан узгармокда.Хукукий ижодкорлик сохасида назарий илмий ечимлар
Билан конун лойихаларини тайёрлаш уртасида маълум якинлашув кузатилмокда. Суд-хукукий ислох,отни тайёрлашда хукук фани ва жамоатчилиги билдирган кун таклифлар бу ислоҳотни амалга оширишда бевосита уз ифодасини топмокда. Масалан, Тошкент Давлат юридик институт, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Фанлар академиясининг Фалсафа ва хукук институт олимлари мустакиллик йиллари 200 дан ортик,
Конун ва бошка норматив хужжат лойихалари буйича узларининг хулоса ва таклифларини тегишли давлат идораларига, авваламбор, Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига бердилар. Хукукшунослик фани хукукий давлат назариясини ишлаб чикишда иктисодий ва сиёсий кайта ташкил этишларни чукур тахдил этиши ва хдсобга олиши зарур. Шу муносабат билан биринчи навбатда, Президентлик бошкаруви шакли, демократик
Конунчилик жараёни, конуннинг устунлиги ва конун кабул килишнинг самарадорлиги каби хукукий давлат тузилмалари фаолиятини илмий тахдил кдлиш мухим ахамиятга эга. Хукукий адабиётларни нашр этишда муайян силжишлар бор, аммо уларнинг тиражлари хаддан ташкари кам. Махсус
Даврий хукукий нашрларнинг чика бошлаши хукукшунослик фани ютуклари хамда янги конунларни ахоли ўртасида т а рғиб лқииш ва тушунтиришни кенг йулга куйишда мухим роль ўйнамокда. Ахолининг турли катламларини хукукий саводхон килишга каратилган пухта ўйланган, изчил тизимни ишлаб
Чикиш долзарб вазифадир.Хукукшунослик фанлари ва уларнинг амалиёт билан алокаларини ташкил этиш сохасида хукукшунос олимларнинг
Илмий тавсияларини жорий этиш ва амалга оширишнинг баркарор механизми ханузгача йук,. Бундай механизм хукукшунослик фанлари вакилларининг таклифларини янада туларок хисобга олиш ва тахлил килишгагина эмас, балки уларнинг фойдалилигини бахолашга, охир-окибатда эса бутун хукукий тизимнинг самарадорлигини оширишга ёрдам берган булур эди. Бундай механизмнинг барпо этилиши хукукий тадкикотларнинг сифатини янада оширишга, бунда курук, баёнчилик ва шархлов услубларининг хукмронлигига бархам беришга, хукукий муаммоларнинг бошка турдош мутахассисликлар олимлари билан хамкорликда янада чукуррок тадкик, этилишига ёрдам берган булур эди.
Бозор иктисодиётига утиш илмий-тадкикот ишларини ташкил этиш шакл ва усулларини кескин узгартиришни, шартнома-контракт тизимини жорий этишни такозо килади. Илмий тадкикотларни маблаг билан таъминлаш хар бир муаллиф кутадиган муайян натижани амалга оширишни такозо этади.
Мустакиллик йўлидаги таракқиёт Узбекистоннинг суверен давлат сифатидаги жихатларини атрофлича тадкик килишни такозо этади. Бунда мустаил давлат белгилари, унинг ички ва ташки сиёсатни олиб боришдаги ваколатлари мухим ахамият касб этади. "Узбекистон - халкаро хукук, субъекти" мавзуи янги маъно ва ахамиятга эга булмокда. Мустакил Узбекистонда демократик хуукий давлатни карор топтириш иктисодий маконда хукукий механизмнинг самарадорлигини оширишни талаб килмокда. Бозор иктисодиётига утишни таъминловчи янги конунлар кабул
Килинди. Булар жумласига ер, мулк, тадбиркорлик, банк ва банк фаолияти, корхоналар, ташкд иктисодий алокалар, чет эл инвестициялари, биржалар, кооперацияга дойр конунларни санаб утиш мумкин. Бу конунларнинг кабул килиниши шу борадаги улкан ижодкорлик фаолиятининг бошланиши, холос. Бозор иктасодиёти хартияси булмиш янги Фукаролик кодекси кабул кдлинди. Бундан ташкари республикамиз тарихида биринчи маротаба Савдо кодексининг ишлаб чикилиши нихоятда зарур. Биржа фаолияти, кимматли когозлар, якка хокимликка Карши ва эркин иктисодий ракобат тўгрисидаги конунларнинг қабул килиниши бу сохадаги мухим кадамдир. Албатта, бошка
К,онунлар бозор ик,тисодиёти ривожланишининг узига хос жихдтларини инобатга олган холда ишлаб чикилиши керак. Узбекистоннинг аксарият ахолиси кишлок, хужалигида банд. Шунинг учун кишлок, хужалиги хакидаги конунларни кабул килиш кечиктириб булмайдиган вазифалардандир. Ер кодекси, Сув тугрисидаги кодекс, дехқон хужаликлари, ер ости бойликларидан фойдаланиш хакидаги, атроф-мухитни мухофаза килиш тугрисидаги конунлар кабул килинмокда. Бозор иктисодиётига утишда ахолини ижтимоий ва хукукий жихатдан химоя килиш республикамиз бу сохадаги олиб борилаётган сиёсатнинг асосий максадларидандир. Шу боис ижтимоий конунларни ривожлангирмок зарур. Бу борада иш билан таъминлаш, мехнат, социал таъминот тугрисидаги конунларни кабул килиш, айни вактда ахолининг кам таъминланган катламларига муайян имтиёзлар бериш лозим. Куп минг йиллик маданий меросимизга кизикиш нихоятда кучайган бир даврда, бу борада хам хукукшуносларнинг уз бурч ва мажбуриятлари бор. Маданий меросни куриклаш, табиат ёдгорликлари, музейлар, кутубхона ишлари, хужжатхоналар, авторлик, аклий мулк хакидаги конунлар халкимиз яратган бебахо бойлик ва хазиналарни келажак авлодга етказишда хукукий мезон булиб хизмат килмоги керак. Бундан ташкари, республикамиз худудидан турли даврларда, турли сабаблар билан олиб кетилган тарихий-маданий мерос обидаларини халкаро-хукукий воситалар ёрдамида кайтариб олиш учун муайян ишларни олиб бориш хукукшуносларимизнинг маънавий бурчидир. Хозирги даврда жиноятчиликнинг усиб бориши иктисодий танглик, ахоли айрим табакалари орасида маънавиятнинг инкирозга учраши хукук фани олдига мухим вазифаларни куймокда. Ҳаётимизда янги ижтимоий муносабатларнинг карор топиб бориши янги Жиноят кодексини хаётга татбик, этишни такозо этади. Албатта, мустакил Узбекистон давлатида хукукий ислохотларни амалга оширишда, уз миллий хукукий тизимимизни шакллантиришда хам тарихий, хам хорижий давлатларнинг давлат-хукук тажрибасидан самарали фойдаланиш зарурдир. Бу борада, авваламбор, ун икки аср давомида республикамиз худудида амалда булган шариат, мусулмон хукуки нормаларини урганиш мухимдир. Хорижий давлатлардан эса араб-мусулмон давлатлари х,амда ривожланган парламентар демократик мамлакатлар хукукдй тажрибасидан фойдаланишимиз керак.Ю кррида санаб утилган ва бошк,а илмий-амалий муаммоларни х;ал кдлиш хукукдгунос олимларни купайтиришни так,озо этади. Фанлар академияси тизимида алохдда Давлат ва хукук, илмий-текшириш институтини ташкил этиш кечиктириб булмас вазифадир. Бундан ташкари, хукукий муаммоларни хал килишда иктисодчилар, файласуфлар, социологлар, тарихчилар, шаркшунослар билан якдндан хамкорлик килиш яхши самара бериши шубхасиз. Хукукшунослик фанининг муаммо ва ютукдари тезликда халк, оммасига етказиб берилиши керак. Бу борада хам хукукшунос олимлар, амалиёт ходимлари хукукий тарбияни кенг куламда олиб боришлари керак. Узбекистон давлати ва хукуки хамда Узбекистонда сиёсий-хукукий таълимотлар тарихи бўйича бор манбаларни тадкик килиш назарий, тарихий ва амалий ахамият касб этмокда.Марказий Осиё, жумладан, Узбекистон халклари узининг чукур давлатчилик, гоявий ва маънавий негизлари билан жуда кадим замонларга бориб такалувчи узига хос сиёсий-хукукий маданий бойлик сохибидир. Эрамиздан бир неча юз йиллар олдин хозирги Узбекистон худудида давлат ва хукук, тугрисидаги институтлар ва сиёсий-хукукий карашлар пайдо
Булган хамда тараккий этган. Марказий Осиё халклари маданияти жахон цивилизацияси ва умумжахон хукукий маданияти ривожланишига муносиб хисса кушган. Урта Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши илгари
Узбекистондаги сиёсий-хукукий карашлар ва давлат ва хукук, тарихининг деярли тулик, урганилмаганлиги хозирги кунда республикадаги тарихий-хукукий фанлар олдида энг долзарб муаммо бўлиб колмокда.Турон давлати ва хукуки тарихи, Турк хоконлиги, сомонийлар, корахонийлар, газнавийлар, хоразмшохлар, Чигатой улуслари, темурийлар, шайбонийлар, аштархонийлар, Бухоро амирлиги, Хива ва қўқон хонлиги давлати ва хукуки тарихи имом ат-Термизий, имом Бухорий, Ал-Форобий, Ибн-Сино, Бурхониддин Марганоний, Амир Темур, Улугбек, Самандар Термизий ва бошка купгина алломаларнинг сиёсий-хукукий карашлари уз тадкикотчиларини кутмокда. Урта Осиё Россия томонидан босиб олинганидан кейин Узбекистонда шаклланган ва ривожланган хукукий, сиёсий карашлар тарихи буйича анча кузга ташланадиган илмий изланишлар бор. Бирок, бу тадкикотлар Узбекистоннинг мустамлака ва совет давридаги сиёсий-хукукий маданияти тарихини тулигича ёритиб бера олмайди. Бундан ташкари, тарих ва сиёсий-хукукий институтлар хамда гоялар тугрисидаги бир катор фикр ва хулосалар хозирги замон, яъни мустакиллик рухида кайта фикрлашни ва баъзи бир аникликлар киритишни талаб этади.Узбекистондаги хукукий хамда сиёсий к,арашлар тарихини хар томонлама ва чукур урганилмаса, келгусида мустакил Узбекистоннинг давлат-хукукий институтларининг ривожланишининг асосий йуналишларини назарий асослаб бериш ва хозирги замон сиёсий-хукукий вокелигини тушуниш кийин булади ёки тушуниб булмайди. Вахоланки, утмишсиз, тарихсиз келажак булмайди. Тарих барча авлодлар учун донишманд х,акамдир. Узбекистон давлати ва хукуки тарихи, сиёсий-хукукий карашлар тарихи узининг илгор фикрларга бойлиги, кизикарлилиги билан ажралиб туради. Бу гоялар, уткир ва теран фикрлар республика давлат-хукукий институтларининг ривожланишига хозир ва келгусида самарали хизмат курсатиши мумкин. Узбекистонда давлат ва хуқуки тарихи х,амда сиёсий- хукукий таълимот тарихини хар томонлама ва чукур урганиш хам мураккаб, хам мухим вазифадир. Бунинг сабаблари куйидагича:
Биринчидан, давлат ва хукук, х,амда сиёсий-хук,ук,ий к,арашлар тарихи буйича куп манбалар, Узбекистон ва собик, Иттифок архивларига, кутубхоналарга хамда чет давлатларга таркалиб кетган.
Иккинчидан, бу манбаларнинг деярли барчаси, араб, форс ва эски узбек тилида ёзилган. Бу эса ушбу тилларни биладиган мутахассис хукукшуносларнинг жуда озлиги сабабли куйилган вазифани хал этишда жиддий тусик бўлиб колмокда.
Учинчидан, якин йилларгача Узбекистон хукукшунос олимларининг диккат эътибори, Узбекистоннинг Россия томонидан босиб олинганидан кейинги ва Совет давридаги давлат ва хукук, тарихига каратилган эди. Мустамлака давригача ва Октябрь инкилобигача булган даврдаги Узбекистон давлати
Хукуқи хамда сиёсий-хукукий карашлар тарихи очилмаган курик булиб колмокда десак хато бўлмайди.
Туртинчидан, хозирги кунда Узбекистон давлати ва хукуки тарихи хамда сиёсий-хукуқий таълимотлар тарихини урганувчи хукукшунос олимларни бирлаштирувчи ва мувофиклаштирувчи илмий марказ йук. Республикада
Хукукшунослик тарихи сохасида юкори малакали илмий ходимларни тайёрлаш ишлари яхши йулга куйилмаган. Буларнинг хаммаси ушбу сохани урганиш ва юкорида куйилган вазифаларни ҳал этиш учун катта куч ва вактни талаб этади. Лекин бу вазифа канчалик мураккаб ва кийин
Булмасин, уни бажариш керак. Унинг учун эса куйидаги ишларни
Жонлантириб юбориш зарур:
1) Фанлар академияси хузурида ушбу сохани урганувчи олимларнинг фаолиятини бирлаштирувчи ва мувофиклаштирувчи илмий марказ ташкил этиш;
2) ушбу сохадаги илмий ходимларни мамлакатимиз, хамдустлик хамда чет мамлакатлардаги давлат ва хукук, хамда сиёсий-хукукий таълимотлар тарихи сохасини урганишга ихтисослашган йирик илмий марказлар докторантура ва аспирантураларида тайёрлаш;
3) собик, СССР ва чет давлатлар архив ва китоб фондларида сакланаётган Узбекистон давлати ва хукуки, сиёсий-хукукий карашлари тарихи тугрисидаги араб, форс, эски узбек тили ва бошка тилларда ёзилган барча манбаларни тўплаш;
4) ушбу сохага доир куп томли хрестоматиялар тайёрлаш ва нашр этиш;
5) арабча-узбекча, форсча-узбекча, арабча-русча, форсча-русча юридик терминлар лугатини тузиш;
6) шу сохага оид китобларни узбек тилида чоп этиш;
7) Узбекистон давлати ва хукукий тарихи, сиёсий-хукукий карашлар тарихининг мухим муаммолари ва даврлари буйича чукур илмий тадкикотлар утказиш, китоблар тайёрлаш ва чоп этиш;
8) Узбекистон давлати ва хукуки тарихининг куп жилдли китобини узбек тилида тайёрлаш ва нашр этиш;
9) Узбекистонда мусулмон ва одат хукуки ривожланиши бўйича бир катор ишларни тайёрлаш ва нашр этиш;
10) ахоли уртасида хукукий ва илмий таргиботни ташкил килишга эътиборни кучайтириш ва х,.к. Бу тадбирларни амалга ошириш х,ук,укдй маданиятни юксалтиришда мухдм омил булиб хизмат к,илади. Худди шу маънода, хукукднунослик фани х,ук,укдй маданиятнинг назарий манбаидир.


2. ХУКУКИЙ маданиятни шакллантиришда юридик таълимнинг ахамияти
Мамлакатимизда хар томонлама билимли, юкори малакали ходим була оладиган, демократик хукукдй давлат куриш вазифасини куп жихатдан хал кдлиб бера оладиган юрист кадрларга эхтиёж жуда катта. Мустакил Узбекистоннинг хукукий тизими тубдан узгариб, ажралмас хукук ва эркинликларга эга булган инсон шахси унинг марказида булмокда. Бугунги кунда конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятларини бир- биридан ажратиш, к,онунга кагьий амал кдлинишини таъминлаш борасида аник, хаётий вазифа куйилмокда. Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва кенгайтириш вазифаси кун тартибида турибди.
Хўш, Узбекистон мустакиллигини мустахкамлилиги, унинг миллий давлатчилигини ривожлантириш ва бутун жамиятни ислох, килишда юридик таълим нималарга кодир?
Таълим - хар кандай маданий жамиятда булганидек Узбекистоннинг порлок, ва буюк келажагини таъминловчи сармоя, ислохотнинг кудратли куроли. Давлатимиз учун таълим асосий ахамиятга эга. Барча таракқий этган мамлакатлар таълим сохасига алохида эътибор берадилар. Улар бу кадар равнак, топганлигининг асосий сири хам шунда. Масалан, AKШ да XXI аср бошига мулжаллаб америкача турмуш тарзини такомиллаштириш вазифасига мос тушадиган Таълимни ривожлантириш миллий дастурининг устун йуналишларини ишлаб чикиш нихоясига етказилмокда. Бизнинг мустакил давлатимиз учун хам таракқиёт сари йул таълим бериш сифатини юксак даражага кутариш оркали ўтади. Бу сохада умуман булажак мутахассисларга, жумладан, юристлар тайёрлаш ва уларни ватанпарварлик рухида тарбиялашнинг янгича мазмундаги, фаол, ижодий усуллари ишга солинмоги лозим. Яхлит таълим тизимида юридик таълимнинг тутган урни унинг вазифалари билан белгиланади. Бу вазифалар учта: 1)мутахассис юристларнинг махсус тайёргарлиги; 2)фук,ароларнинг умуминсоний (гуманитар) тайёргарлигини, хукукдй билим бериш оркдли уларнинг хукукдй онги ва маданиятини, к,онунга риоя этишини устириш; 3) жамиятда хукукдй
Билимларни оммалаштириш, таргаб кдлиш. Хукукдй маърифат булмаган жамиятда маданият х,ам, ижтимоий маънавият ва сиёсий барк,арорлик х,ам булмайди. Хрзирги пайтда купгина мустакдл мамлакатлар хукукдй савод-
Сизлик ва юридик нигилизм азобини тортмокдалар. Хукукдй, демократик фук,аролик жамиятида ах,амияти жих,атдан юридик таълим ахлокдй категория даражасигача кутарилади. Бу масалада юксак билим, маънавият, ватанпарварлик ва инсоф-диёнатни узида уйгунлаштирган зиёли юристлардан кдёс олиш тугридир. Давлатимиз ва жамиятимиз юрист мутахассисларни тайёрлашга них,оятда юксак талаблар куймокда. Хрзирги утиш даврида х,ал этилиши юристларни тайёрлаш сифатини яхшилашга
Имкон берадиган к,андай муаммолар мавжуд?
Бу, биринчидан, янги ижтимоий муносабатларни шакллантириш,
Яъни Узбекистоннинг мустакил мак,омига ва жамиятнинг узбек миллий давлатчилигини равнак, топшириш йулига мувофик, келадиган янги к,онунларни вужудга келтириш.
Иккинчидан, к,онунларни билишга, давлат ва жамиятнинг барча институтлари, фукаролар, ажнабийлар ва бошкалар томонидан уларга сузсиз риоя кдлинишига асосланган к,онунга итоаткорлик туйгусини тарбиялаш.
Учинчидан, хукукдй мухофаза килиш органлари, адлия муассасаллари, жазони ижро этиш тизимини ислох, килиш.
Туртинчидан, фук,ароларнинг хукукдй маданиятини ошириш.
Бешинчидан, юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг хужалик, иктисодий х,амда ижтимоий фаолиятида хукукий хизмат курсатиш. Олтинчидан, жиноятчиликка айникса уюшган жиноятчиликка карши кураш.
Еттинчидан, Узбекистоннинг халкаро манфаатларини хамда мамлакатимизнинг хориждаги фук,аролари хукукдарини ҳимоя килиш.
Хрзирги пайтда Узбекистонда юридик таълим куйидагича тузилишга эга: икки юридик олий укув юрти - Тошкент Давлат юридик института ва Ички ишлар вазирлигининг Академияси; Тошкент, Нукус, Самарканд, Фаргона давлат университетларининг юридик факультетлари хамда Иктисодиёт, Техника, Аграр давлат университетларида, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида 5 та мустакдл хукук; асослари кафедралари ишлаб турибди. Шунингдек, Адлия вазирлигининг юридик коллежи х,амда Ижтимоий таъминот вазирлигининг юридик техникуми фаолият курсатмокда. Афсуски, х,озир мамлакатимиз к,анча юрист кадрга эхтиёж сезаётганлигини курсатиб берувчи аник, статистик хдсоб-китоблар мавжуд эмас. Муайян юридик ихтисосликлар буйича давлат буюртмаси сифатида х,ар томонлама хдсоблаб чикдлган касб дастури х,ам амалда йук. Бундай вазиятни узгартириш учун куйидагиларни амалга ошириш зарур:
- асосий юридик ихтисосликлар буйича мутахассисларни тайёрлаш давлат стандартини ишлаб чикдш;
- махсус ва умумий таълим учун баробар булган хукукий таълим андозаси, яъни моделини яратиш;
- давлат тилида дарсликлар тайёрлаш;
- юридик таълимнинг барча йуналишларидан билим беришга кобил булишлари учун удитувчиларни к,айта тайёрлаш;
- давлат хокимияти ва халк, хужалиги идораларида юристлар эгаллаши тавсия этиладиган лавозимлар руйхатини тузиб чикиш ва х,.к.
Шундай килиб, Республикамизда юридик таълимнинг сифат жихатидан янги андозаси (модели) вужудга келтирилмога зарур.Юридик таълимнинг, хукукнинг турли сохалари буйича мутахассислар тайёрлашнинг асосий принциплари куйидагилардан иборат:
- конун ва халкаро эътироф этилган инсон хукук нормалари ва принциплари устунлигидан келиб чикдддган мунтазамлик ва илмийлик;
Узбекистон Республикаси Конституциясига ва конунларига асосланганлик;
- таълимнинг миллий хусусияти, узбек давлатчилигининг илгор тарихий хукукий анъаналарига х,амда х,озирги узбек давлатчилиги ва хукукдни ривожлантириш тажрибаларига таяниш;
- жахон юридик таълими, хукукшунослиги илгор тажрибасига йул очиш;
- юридик таълим билан мутахассис юрист хукукий, ахлокий, фукаролик, ватанпарварлик тарбиясининг бирлиги;
- юридик таълим барча сохаларининг яхлитлиги, узлуксизлиги ва узаро узвий богликдиги;
- юридик таълим сохасидаги халкаро стандартларга якин булиш.
Ана шу санаб утилган принциплар Узбекистонда юридик таълимнинг юксак сифатли миллий тизимини барпо этишдан иборат бош вазифани бажаришга имкон беради. Мазкур вазифанинг асосий таркибий кисмлари бу хукукнинг янгича, новаторлик категорияси билан фикрловчи профессор-укитувчи
Кадрлар масаласидир. Мулкчилик, мехнат ва ишбилармонлик фаолияти, инсон хаёти ва шаънини х и м о я килиш жабхасида хукукий маърифатга алохида эътибор берилмоги лозим. Болалар, болали аёллар, ногиронлар ва карияларнинг хукукларини юридик жихатдан химоя килиш зарурияти тобора яккол намоён булмокда. Бу ишларни амалга ошириш учун юридик билимга эга булган кадрлар зарур. Бошкача килиб айтганда, юридик таълим
Яхлит бир тизим булишига эришмасдан туриб мамлакатнинг хукукий жихатдан маърифатли булишини тасаввур килиш кийин. Шу бои сдан истикболда юридик таълим бошка таълим сохалари сингари муаммоли-максадли мазмунга эга булиши лозим. Умуман олганда хам, ихтисослар буйича хам шундай булмоги керак. Бу мамлакатимизни хукукий давлат сифатида ривожлантира боришга каратилган замонавий концепцияга мос
Тушади. Хукукий муаммолар ранг-баранглиги ва конунга асосан нормалаштириш суръати маълум маънода юридик муассасалар ва хукукий технологиялар баркарорлиги эвазига муътадиллаштириб турилади. Иктисодий, сиёсий, ижтимоий сохадаги янгиланиш шитоби юридик таълим мазмунига хам жадал суръат багишлайди. Ишлаб чикилиши лозим булган махсус юридик таълим стандарта асосий хукукдй тизимларни (рим, инглиз, мусулмон, хитой, хинд хукуки) яхлит бир тизим сифатида узида мужассам этиши мумкин. Шунингдек, узимиздаги замонавий конституцияшуносликка, инсон хукукдари х,амда хукукий мухофаза кдлиш органлари ва адлия тизимлари х,ам унда уз ифодасини топмоги лозим. Шу билан бирга юридик мактабни тугатаётган киши олган билимини амалда куллашга тайёр
Булиши зарур. Юридик таълим стандартига, шунингдек тарих,
Социология, психология, политология, ижтимоий педагогика, этика, статистика ва маданиятшуносликнинг хукукий жихатлари хам киради. Юрист хужжат билан бемалол ишлай оладиган мутахасспс сифатида она тилини мукаммал эгаллаган булиши, чет тиллар, шу жумладан, рус тилини яхши билиши хам стандартнинг асосий талабларидан бири булмоги лозим.
Зеро, айни шу фанлар махсус юридик таълимни тулдириб, унинг инсонпарварлик, маънавий ва фукаролик имкониятларини бойитади. Бирок шу гуманитар фанларнинг айни юридик сохага мос тушадиган мазмунини ажратиб олиш билан боглик методик муаммо келиб чикади.
Юридик таълим ва тарбия стандартида талабанинг жисмоний тарбияси катта урин тутади. Бир катор юридик ихтисосликларда у х,атто устун ах,амиятга эгадир. Бу масалада Америка ёки Британиядаги олий юридик таълим муассасаларига хос булган саломатликни кадрлаш, жисмоний камолотга интилиш тажрибаси хусусида мулох,аза кдлиб куриш фойдалидир.
Чет эллар тажрибаси олий юридик таълим мазмунини теранлаштара бориш унинг икки хил даражаси шаклланишига олиб келишини курсатиб турибди. Бу - бакалаврлик ва магистрлик даражаларидир.
Хукук бакалаври малакасини олиш даражасида ихтисослашув билан бирга табиий равишда амалий сох;а, юридик технология ва техника устун туради. Албатта, бу малака назарий негиз билан таъминланади, лекин маълум доирада чегараланган булади. Хукук магистри малакасини олиш даражасида ихтисослашув билан бирга хукукдй жараёнга илмий ёндашув узлаиггирилади. Технологик-техник юридик жих,атлар бундай ёндашув негизи булиб хизмат кдлса-да, мазкур вариантда улар ёрдамчи вазифани бажаради.
Бакалавриат юридик таълимнинг институт даражасига тутри келса, магистратура университет юридик таълимдир. Улар орасида тусик, булмаслиги керак. Бакалаврлик дипломини олган киши юридик амалиётдан, ишдан ажралмаган холда хукукий таълимнинг янада юксакрок, даражасига эришиш борасида тахрилини давом эттириши мумкин. Имтиёзли диплом олган ва танлов асосида муаммоли илмий ишини хдмоя кила билган бакалаврлар магистратуранинг кундузги булимига укишга кабул килинсалар, тугри булади. Махсус юридик таълим андозасини белгилаш йулидан яна
Илгарилаб борилса, бундай таълим илмий ва илмий-педагог
Кадрлар тайёрлашга хизмат кдлиши лозимлиги хам равшан булиб 1флади.Магистрлик дипломига эга булган юрист аспирантура ёки
Эркин тадкдкртчилик орк,али номзодлик ишини, сунгра эса хукук, докторлиги ишини х,ам амалга ошириши мумкин. Хусусий, хужалик, мехдат, халк,аро, аграр, савдо-тижорат хукукдарига эътиборсизлик билан к,аралгани шунга олиб келдики, хрзир Узбекистонда юридик таълимнинг ушбу
Булимлари буйича хукукдгунос олимлар ва укдтувчилар жуда
Кам. Афтидан тадкдкртчилик сох,асидйги ихтисослашув ва илмий
Йуналишлар х;ам уз йулича, яъни стихияли шаклланаётган
Куринади. Бу жабхдда Еарбий Европа мамлакатларида, Японияда фаол
Кулланиб келаётган йулдан бориш маъкул буларди. У ерларда муаммонинг батафсил мак,сад-мохдяти, яъни концепциясига маблаг ажратилади ва шундан кейин муаллиф ёки жамоа уни ишлашга киришади. Шу тарзда укдгиш дастурини янгилаш хамда мукаммал ук,ув кулланмаларини тайёрлаш мумкин булади.Ю ридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун
Ёкданадиган илмий иш учун давлат стандартами белгилаш айникса мухимдир. Фан доктори Узбекистонда хук,укдй тизимни бойитишга салмокди хисса куша оладиган теран тадкикотчи булмоги керак. У муайян бир илмий-юридик йуналишни бошкариб турмоги, ёш олимлар ва амалиётчи тадкдк,отчиларни тарбиялашга кодир булмога лозим. Хрзирги пайтда маълум
Маънода мамлакатимиз учун янги булган юридик мутахассисликлар буйича таълим олишнинг ахдмияти ошиб бормокда. Умумтаълим мактаблари тизими учун жамиятшунослик ук,тувчилари тайёрлашга катта эх,тиёж мавжуд. Бу сохада хозир юрист мутахассислар йук, хдсоби. Биринчи йул - олий
Гуманитар маълумотга эга булиб, шу фандан дарс беришда узини синаб кураётган укитувчиларни кечки ёки сиртки булимларда бир-икки йил укитиш. Иккинчи йул - махсус факультет очиш. Жойлардаги университетларда очиладиган бундай юридик факультетлар, энг аввало, педагогик-юридик макомга эга булиши лозим. Узбекистон халк,аро ва чет эл хукуки буйича юрист мутахассислар тайёрлашга эхдиёж сезмокда. Бошк,а ихтисосликлар буйича олий юридик мактабнинг очикдиги асосий принцип
Хдсобланса, халкаро ва чет эл хукукга ихтисослашаётган юристларни тайёрлаш махсус тах,силни талаб килади. Бунинг учун дунёнинг турли минтакдларидаги етакчи юридик олий укув юртлари билан талабалар, ук,итувчилар, олимлар алмашиш андозасини ишлаб чик,иш жуда мухимдир.
Бу ишда бир ёкдамалик фойда бермайди. Гап кандай булса х,ам чет элга бориб ук,ишда эмас. Узбекистоннинг миллий-давлат эх;тиёжларини х,исобга олган холда жуда пухта шартнома сиёсатини юритиш зарур. Россиядаги етакчи юридик укув юртлари биз учун узлаиггирилган, очилган йул хизматини уташи мумкин. Чогрок, гурухдар учун хукук, ва юридик таълим
Бобида ажойиб тизимга эга булган AKШ, Буюк Британия, Франция,
Германияни кузда тутиш мак,садга мувофикдир. Хитой, Хиндистон, Марказий Осиё, Fap6 мамлакатлари университетларининг энг илгор юридик факультетлари билан Талаба ва укитувчи айирбошлаш учун катта имкониятлар очилмокда. Ушбу мамлакатлардаги таъсирли доираларнинг тахминларига Караганда, уларнинг вакиллари Узбекистонда юридик таълим
Олиши мамлакатимиз билан х,амкорликни мустах,камлашга ёрдам
Беради. Чунки Узбекистоннинг ик,тисодий худукни яхши биладиган хорижлик мутахассислар етишиб чик,ади. Бу эса биз учун хам катта фойда.
Бирок, яна уша юридик таълим сох,асидаги стандартларимизнинг колоклиги муаммоси уртага тушади колоклик хам мазмунда, хам дарс бериш услубларида, хам талабаларнинг мустакил ишида кузга ташланиб турибди. Таълим - ислохотлар равнак, топишининг кудратли воситаси. Давлат учун таълим устун ахамиятга эга. Шунга кура янги мустакдл мамлакатимиз таракдиётида таълим алохдда урин тутади. Шу нук,таи назардан Караганда, мутахассислар тайёрлашнинг фаол ижодий усулларини ишлаб чикдш лозим.
Хукукий таълим маорифнинг яхлит тизимида мухим урин тутади. Мазкур жараёнда у уч вазифани адо этади. Булар: 1) мутахассис хукукшуносларнинг махсус тайёргарлиги; 2) фукароларнинг умумий ижтимоий тайёргарлиги, хукукдй билимлар билан таъминланиши, хукукий онг ва хукукий маданият,
Шунингдек, конунга итоаткорликни ошириш; 3) жамиятда хукукий билимларни оммалаштиришдан иборат. Хукукий, демократик фукаролик жамиятида хукукдй саводхонлик ахлок даражасидаги мавкега эга булади. Шунга кура юксак саводхонлик, маънавийлик, ватанпарварлик, х,алоллик
Каби хислатларни узида мужассамлаштирган кадрларни тайёрлашга алохдда эътибор бериш зарур. Давлат ва жамият мутахассис хукукшуносларни тайёрлашга юксак талаблар куймокда. Хрзирги утиш даврида жамият
Хукукий вазиятнинг мураккаб жараёнлари билан боглик муаммоларини умалаш, хукукдгунос мутахассисларни тайёрлаш сифатини ошириш масалаларига алохдда эътибор бермокда. Хукукий таълимнинг принциплари том маънода турли сохаларда хукукшунос мутахассислар тайёрлашнинг асосларини белгилайди. Уларга куйидагилар тааллукди: биринчидан, жахрнда эътироф этилган инсон хукуклари, Конституция ва конунларнинг устунлигидан келиб чикиб, юридик таълимни маълум бир максадга йуналтириш, тартиблаштириш, илмийлаштириш;
Иккинчидан, юридик таълимнинг Узбекистон Республикаси Конституциясига ва конунларига асосланиши;
Учинчидан, юридик таълим узбек давлатчилигининг илгор хукукий анъаналарига таяниши ва хрзирги замон узбек давлати ва хукук эхтиёжларидан келиб чикиши;
Туртинчидан, юридик таълимнинг жахрндаги илгор тажрибалардан фойдалана олиши; бешинчидан, юридик таълимнинг ахлок, коидалари, ватанпарварлик хислари билан муштараклиги;
Олтинчидан, юридик таълимнинг яхлитлиги, узлуксизлиги ва узаро богликдиги;
Еттинчидан, юридик таълимни халкаро андозаларга якинлаштириш;
Саккизинчидан, махсус юридик таълимнинг давлат мохиятига эгалиги кабилар. Мазкур принципларга амал килиш Узбекистонда юридик
Таълимнинг юкори сифатини таъминлайди ва х,озирги замон хукукий таълимининг асосий вазифаларини белгилайди. Унинг асосий таркибий кдсмларига куйидагилар киради:
1) илмий тушунчалар ва ватанпарварлик туйгулари билан янгича фикрлайдиган профессор-укитувчилар;
2) хукукшуносликнинг юридик ва умумгуманитар мазмунда амалий йуналганлиги;
3) хукукий таълим, хукукий фан ва услубиёт марказлари тизимининг боскичма-боскич шакллантирилиши;
4) укувчи, талабаларнинг касбий танловдан утказилиши ва ёш хукукшуносларнинг касбий йуналишлари;
5) юридик таълим ва юридик амалиётнинг доимий алокадорлиги.
Асосий принциплар ва вазифалар узлуксиз юридик таълим ва саводхонликнинг куйидаги андозасини белгилаш имконини беради.
Хукукий саводхонликни болалар ва усмирларга (4-14) илк хукукий сабокларни беришдан бошлаш зарур. Ёшлар (15 дан 23 ёшгача)узларининг фук,аролик хукуқ ва бурчларини, к0нунга итоаткорлик нормаларини, жамиятдаги хукуқий тартиботни ва конунийликни таъминлашда хукуки
Мухофаза килиш органларининг тутган ўрнини, жиноят учун жазонинг мударрарлигини етарли даражада узлаштиришлари зарур.Хукукий маданиятни ривожлантиришда к,онунга итоаткорлик ва ахолининг уз фукаролик хукукларини химоя килиши учун кифоя кдладиган хук,укдй саводхонлигини ошириш мухим ахамиятга эга. Мазкур сохада фукароларнинг мулкчилик, мехдат ва тадбиркорлик фаолияти, х,аёти ва кадр-кимматини химоя килишга алохдда эътибор к,аратилиши лозим. Юкоридагиларни амалга ошириш учун етарли юридик маълумотга эга ходимлар керак. Бошкдча айтганда, мамлакатнинг хукукдй саводхонлиги юридик таълимнинг яхлит тизимисиз жорий этилмайди. Юридик таълим аник, мак,садга йуналтирилган булиши зарур. Бу мамлакатимиз конституциявий хукукднинг ривожланишидаги х,озирги замон йуналишига жуда мос келади. Иктисодий, сиёсий, ижтимоий соҳалардаги янгиланиш
Юридик таълим мазмунининг хам тубдан узгаришига олиб келади.
Мазкур вазифа - хукукшунос мутахассисларнинг,колаверса, олий маълумотли барча зиёлиларнинг тайёргарлиги мазмунини бойитиш ва янгилашдан иборат.
6- Mavzu: Huquqiy tarbiyaning nazariy asoslari.
1. Huquqiy tarbiya tushunchasi
2.Huquqiy tarbiyaning mexanizmi.
3.Uzluksiz huquqiy tarbiya tizimi va mazmuni.


Tayans so‘z va iboralar.
Tarbiya, ta'lim, prinsip, mexanizm, yoshlar, siyosat, boshqaruv, usul, mezon, hususiyat, ong, tasavvur, yunesko.


Huquqiy tarbiya tizimi tushunchasi.


Huquqiy tarbiya - bu shaxsga nisbatan huquqiy ongni, huquqiy ko’rsatmalarni, qonunga itoatkor xulq-atvor ko’nikmalari va odatlarini shakllantiruvchi uyushgan, bir tizimli, aniq maqsadni ko’zlagan holdagi ta’sir ko’rsatilishidir. Shuni ta’kidlash kerakki, yaqin o’tmishda ham huquqiy tarbiyaga kerak bo’lganidek darajada e’tibor berilmas edi. Pedagogikaga doir darsliklarda shaxsning aqliy kamoloti, mehnati, jismoniy, ma’naviy, estetik tarbiyasi haqida so’z borar ediyu, lekin huquqiy tarbiya xususida eslatilmasdi. Tarbiyaviy ishning mustaqil yo’nalishi tarzida huquqiy tarbiya yo’nalishining ajratib qo’yilmasligi o’sib kelayotgan avlodning ayrim qismi huquqiy ongi ahvoliga salbiy ta’sir ko’rsatmay qolmadi. O’zbekiston huquqiy davlat barpo etish sari qadam qo’yilib, bu yo’lda huquqiy tarbiya, huquqiy ongni takomillashtirish masalalariga katta etibor berib kelinmoqda. Bu masuliyatli vazifada mehnat jamoalarida, bilim maskanlarida va har bir shaxs bian olib borish borasida ko’p qirrali ishlar qilinmoqda. Huquqiy tarbiyali bo’lish uchun har bir shaxs umumhuquq bilimga, uni ongli ravishda qabul qilishga va huquqiy madaniyatni alohida bajarishga yetarli darajada huquqiy saboq olish kerak. Lekin hozirgi paytgacha huquqiy tarbiya tushunchasi, uning tushuntirish metodlari olimlarimiz tomonidan to’laligicha yoritilmagan.
Huquqiy tarbiyaning keng va tor ma’noda ko’rish mumkin. Keng ma’noda butun jamoaning, ko’pchilikning ongiga ta’sir ko’rsatishga qaratilgan tarbiya, tor ma’noda esa alohida shaxsga, uning ongiga ta’sir etish yo’llari tushuniladi. Huquqiy tarbiya natijasida keng omma yoki shaxs o’z hatti – harakatlarining qonuniy ekanligini tushunsa, huquq tartibotni buzmaslikka harakat qilsa o’zini ongli ravishda, huquq normalariga rioya etgan holda boshqara olsa, maqsadga erishilgan bo’lib hisoblanadi. Demak, huquqiy tarbiya bu- tashkiliy ravishda muntazam olib boriladigan, aniq maqsadni ko’zlagan va shaxsga «guruh shaxslariga» taosir qila oladigan, ularda huquqiy ong), huquqiy bilim, qonunlarga rioya qilish xislatlarini vujudga keltiradigan harakatdir. Malumki, qonunga rioya qilish uchun, eng avvalo uni bilish kerak. Huquqiy tarbiya orqali har bir shaxsning ongiga nima qilmoq mumkin, nima qilmoq mumkin emasligini, jamiyat, davlat undan nimani talab qiladi, qonunlarga rioya etish yo’llari nimadan iborat ekanligini yetkazmoq lozim.Tartib buzuvchilar orasida o’z hatti-harakatining noqonuniyligini anglamaslik, noqonuniy ekan deb ham uylamaslik va bunday harakatni jazoga loyik emas deb tushunish ko’p uchraydi. Shunday tushuncha hosil bo’lmasligi uchun huquqiy tarbiya jarayonida har bir jamoada o’rnatilgan tartibni buzish, qonun normalariga rioya etmaslik natijasida intizomiy, mamuriy, moddiy yoki jinoiy jazo kelib chiqishini tushuntirish, uqtirish zarur. Huquqiy tarbiyani kuchaytirishga oltmishinchi yillardan boshlab alohida ahamiyat berila boshlandi, hozirda ham huquqiy tarbiya bilan chambarchas bog’liq holda olib olib borilayapti. Shaxs va jamiyat o’rtasida vujudga keladigan munosabatlarning rivojlanish prinsiplariga mos bo’lishi shaxs faoliyatini yo’naltirib turuvchi hayotiy pozitsiyaga bog’liq. Hayotiy pozitsiya esa tarbiya jarayonida shakllanadi. Shu sababdan ibtidoiy jamoa tuzumi davridayoq shaxs tarbiyasini jamiyat o’z naozoratiga olgan va bu vazifani bajarishga eng dono kishilarga topshirgan. Shaxsni yashashga o’rgatish jamiyat faoliyatining muhim sohalaridan biri bo’lib kelgan. Tarbiyaning ijtimoiy vazifasi shaxsni biror –bir foydali ishga, faoliyatga o’rgatish demakdir. Masalan, yoshlarni biror hunarga, muomalaga, sanatga, yurish turishga va boshqalarga o’rgatish. Huquqiy tarbiya boshqa turdagi tarbiya bilan o’zaro yaqin. Masalan, shaxsda mehnatga bo’lgan munosabatni shakllantirishda ko’r-ko’rona itoatkorlikka emas, balki jamiyat va davlat manfaatlariga, davlatning tartib va qonunlarini hurmat qilishga o’rgatish lozim. Axloq normalari bilan huquqiy normalar bir biriga juda yaqin turadi. Shaxs axloqsiz bo’lsa, u qonunlar talabiga rioya qilmaydi. Binobarin, bunday shaxsni huquqiy tarbiyalash samarasiz bo’ladi, hatto jazo choralarini ham to’g’ri yo’lga solish qiyin. Huquqiy tarbiya tizimi uch tarkibiy qismdan tashkil topadi: davlat belgilangan qonun qoidalarini o’qitish; ularni jamiyat aozolari o’rtasida tashviqot qilish; aholini qonun qoidalar ijrosida bevosita ishtirok etishga o’rgatish. Huquq normalarini o’qitish deyilganda davlat organlari tomonidan tasdiqlangan dastur asosida shaxsga bilim berish tushuniladi. Yuridik bilim berish umumiy va maxsus yo’nalishlarda bo’lish mumkin. Masalan, yuridik institutlar, fakultetlarida, «yurist operativ xodim» malakasi beriladi. Xalq maorifi tizimining barcha bug’inlarida aniq dastur asosida umumiy huquqiy bilim beriladi. Huquqiy normalarni tashviqot qilishda jamiyat aozolari bilishi lozim bo’lgan qonun qoidalarni, qarorlar, farmonlar, farmoyishlar, buyruq va yo’llanmalarni turli vositalar yordamida aholi orasida tashviqot qilishdir. Huquqiy normalarni aholiga tushuntirish muhim qonunchilik prinsipi bo’lib hisoblanadi. Qonunchilik talabiga ko’ra har bir yangi qonun qoida matbuotda elon qilingandan keyin ma’lum vaqt o‘tgach amal qila boshlaydi. Yangi tartib qachondan boshlab joriy qilinishi huquqiy normaning o’zida ko’rsatiladi. Huquqiy tarbiyaning maqsadi ma’lum vositalar, shakl va metodlar yordamida shaxsning ongiga ta’sir ko’rsatib, unda davlat belgilangan qonun qoidalarga itoatkorlikni, davlat siyosatini ijro etish hamda o’z hatti harakatini davlat talabiga muvofiq holda tanlay olish qobiliyatini shakllantirishdan iboratdir. Huquqiy tarbiyaning asosiy maqsadi shaxsda huquqiy ongni shakllantirish, yani huquqiy normalarga hurmatni, ularga ixtiyoriy, ongli ravishda rioya qilishni tarbiyalashdir. Huquqiy tarbiya shaxsning bolalik chogidan yetuklik davrigacha o’tkaziladigan tarbiyaviy jarayonnio’z ichiga oladi. Bu jarayon davrida shaxs oilada, maktabgacha tarbiya muassasalarida, maktabda, maktabdan tashqari muassasalarda, oliy ta’limda, o’rta maxsus, kasb-hunar ta’limida, kadrlar malakasini oshirish va qayta tayyorlash idoralarida huquqiy tarbiya oladi. Demak huquqiy tarbiya bosqichma- bosqich beriladi. Bosqichli huquqiy tarbiya berishdan maqsad yoshlarning huquqiy bilimlar va ko’nikmalarini tarkib toptirishni uzluksiz ta’minlashdir. Masalan, birinchi sinflarda ona tili tushunchasi, tilga hurmat bilan qarash, o’quvchilarga qonun-qoidalarni o’rgatish, mulkni asrash, unga munosabatni bildirish, davlat, qonun, davlat ramzlari tushunchalarini o’rgatish lozim. Ikkinchi sinflarda «o’qish» darsida har xil tarbiya berish mumkin. Shu darsning «maktab» bo’limida munosabatlarni tushuntirish. «Ertaklar va masallar» bo’limida jinoyat tushunchasini, tulkini turna bolalarini yeb qo’yishda, misol qilib bu jinoyat ekanligini va turna tulkini qilmishiga yarasha jazolaganini tushuntiriladi. Shunday tarbiya va huquqiy bilimlar har bir fanda sinfma-sinf olib boriladi. Yuqori sinflarda uning huquqiy ongini shakllantiruvchi huquqiy tushunchalar beriladi, u dasturlar asosida huquqiy munosabatlarga o’rgatiladi. Yuqori sinflarda hamma boshqa ta’lim tizimlarida o’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi, o’zbekiston Respublikasining davlat apparati haqida umumiy tasavvur berish huquqiy tarbiyaning aniq maqsad qilib qo’yiladi. Huquqiy tarbiya oldiga qo’yilgan umumiy vazifa shaxsga qonunlarni va unga amal qilish yo’llarini o’rgatish. Huquqiy tarbiyaning yuridik vazifasi shaxsda muayyan holatlarda zarur huquqiy normalarni qo’llay olish qobiliyatini tarbiyalashdir. Fuqarolar tarbiyasi hamma tomonlarni qamrab oluvchi yagona tizim doirasida olib boriladi. Agar ularni alohida tarkibiy qismlarga ajratilsa, turli xil nisbiy mustaqli tarbiya ko‘rinishlarini, ya'ni siyosiy, xuquqiy, ma'naviy, axloqiy, mexnat, estetik va shu kabilarni aniqlash mumkin. Bu aloxida tarbiyaviy jarayonlardan har biri tarbiyaning shakllari, vositalari, uslub va prinsiplari qo‘llanishining uziga xosligidan kelib chiqadigan bir qator xususiyatlariga ega. Barcha tarbiya ko‘rinishlari uchun umumiylik —tarbiyaning markazida inson turganligi bo‘lsa, ularning xar biri uchun uziga xos xususiyat —tarbiya usullarining turlichaligidir. Tarbiya jarayonlarining turlichaligini farqlashda qo‘llaniladigan boshqa muhum mezonlardan biri —ong shakllarining turlicha ekanligi. Chunki, aloxida olingan tarbiya jarayonlarining har qaysini, inson ongining hamma tomonlarini emas, faqat uning ayrim ko‘rinishlarini qamrab oladi. Masalan, siyosiy tarbiya siyosiy ongni; ma'naviy tarbiya ma'naviy ongni; estetik tarbiya estetik ongni va h.k. Xuquqiy tarbiya, ongning o‘ziga xos ko‘rinishi bo‘lgan xuquqiy ong bilan bogliq. Huquqiy tarbiya —fuqarolarga huquqiy bilimni singdiruvchi muhim ijtimoiy vositadir.Ammo bu bilimlarni xosil qilish, ko‘p hollarda, maxsus uyushtirilgan ongli tarbiyaviy jarayonlardan tashqari, ijtimoiy borliqning turli obektiv omillari ta'sirida yuz beradi. Shu sababli shaxsni «huquqiy tarbiya»lash va uni «huquqiy shakllantirish» tushunchalari orasida farqni ko‘rish kerak.
Xuquqiy tarbiya —shaxslar va ijtimoiy guruhlarning huquqiy ongiga ko‘rsatiladigan, aniq maqsadga yo‘naltirilgan, tashkillashtirilgan, boshqariladigan, oldindan rejalashtirilgan va maxsus ishlab chiqilgan xuquqiy tarbiya usullari vositasida amalga oshiriladigan pedagogik ta'sir jarayonidir. Xuquqiy shakllantirish tushunchasi ancha keng qamrovlidir. Unga xuquqiy tarbiya jarayonining o‘zi va shu bilan birga, ob'ektiv hayotda mavjud bo‘lgan, jamiyat hayotining hamma sohalariga kirib boruvchi ko‘p hollarda boshqarib bo‘lmaydigan, uyushtirilmagan, mo‘ljallanmagan ommaviy jarayonlarning odamlar xuquqiy tarbiyasiga ta'sirlari ham kiradi.
Bizningcha, huquqning tarbiyaviy rolini ajratib kursatadigan, uni xuquqiy tartibga solishdan ajratib qaraydigan mualliflar haqdirlar, chunki xuquqiy tartibga solishning ob'ektiga — asosan, odamlar fe'l-atvorining iroda safarbarligi vositasida qilingan xatti-xarakatlari hisoblanadi. Huquqning tarbiyaviy funksiyasi ob'ekti —birinchi navbatda, odam fe'l-atvori emas, uning ongi-fikrlari, tasavvurlari, xis-tuygulari hisoblanadi.Bu xuquqiy tartibga solish inson ongiga hech qanday ta'sir o‘tkazmaydi, degani emas, albatta.Bunday tarbiyaviy ta'sir xuquqiy tartibga solish jarayonida o‘tkaziladi, ammo u inson fe'l-atvori, uning qilmishlariga nisbatan ikkinchi darajalidir.Demak, huquqiy tarbiya —fuqarolarning ongi va ruhiyatiga ta'sir qilishga qaratilgan, rejalashtirilgan, boshqariladigan, uyushtirilgan, tizimli, maqsadga yo’‘naltirilgan, hozirgi zamon huquqshunosligi tasarrufida mavjud bulgan turli xil huquqiy tarbiya shakllari, vositalari va uslublaridan foydalanib, fuqarolar ongida chuqur va barqaror huquqiy bilimlar, e'tiqodlar, ehtiyojlar, qadriyatlar, qonunga mos fe'l-atvor, odatlarni shakllantirish jarayonidir. Huquqiy tarbiya-shaxsga nisbatan huquqiy ongni, huquqiy ko’rsatmalarni, qonunga itoatkor xulq-atvor ko’nikmalari va odatlarini shakllantiruvchi uyushgan, bir tizimli, aniq maqsadni ko’zlagan faoliyat yig’indisi.
Huquqiy tarbiyaning muhim vazifalaridan biri shaxsda huquq normalarini o’rganishga ehtiyoj ug’otish, yani o’zini mustaqil ravishda huquqiy tarbiyalashga odatlantirishdir. Huquqiy normalarga hurmat ruxida tarbiyalangan shaxs qonun-qoidalarga muntazam ravishda o’rganib boradi va boshqalarni ham shunday qilishga davat etadi. Amaliyotda huquqiy tarbiyaning har xil turlari mavjud. Lekin bugungi kungacha aniq bir ilmiy tushunchaga asosangan, ko’p qirrali huquqiy tarbiya shakllarini ko’rsatib beruvchi adabiyot deyarli yo‘k. Bu tarbiya, yuqorida aytib o’tganimizdek, oilada, bog’chada, maktabda, bilim yurtlarida, institutlarda olib boriladi. Huquqiy tarbiya- tarbiyalanuvchilarning xulq-atvoriga ta’sir ko’rsatuvchi, ularni tartib doirasida tutish uchu asos bo’la oladigan bilim berishdir. Lekin tarbiyachi faqat bilim beribgina qolmasdan, tarbiyalanuvchilarga har xil shaklda ta’sir ham o’tkazishi kerak. Huquqiy tarbiyaning shakllari asosida davlat organlari, jamoat tashkilotlari, professor- o’qituvchilarining olib borgan ishlarining tashqi ko’rinishidagi ta’sir yo’li, ta’sir etish usullari yotibdi. Huquqiy tarbiya shakllari har bir shu ish bilan shug’ullanuvchi uslubida o’z ifodasini topadi. Masalan, o’quv yurtlarida huquqiy tarbiya shakli, mehnat faoliyati bilan shug’ullanuvchilarnikidan farq qiladi. O’quvchilarga dars jarayonida, darsdan tashqari vaqtda-suhbat, suhbatni huquqiy qoidalarini o’rgatish, o’yin darslari o’tkazish tariqasida olib boriladi.
Huquqiy tarbiya shakllari quyidagilarcha bo’lishi mumkin: a) huquqiy bilim; b)huquqiy tashviqot; v) jamoatchilik tomonidan olib boriladigan ishlar; g) huquqni himoya qiladigan davlat organlarining ishlari bilan tanishish (tergov, sud jarayonlarida qatnashish); d)xalq deputatlarini nomzodlikka tavsiya qilish majlislarida, mahalliy hokimiyatlar qoshidagi voyaga yetmaganlar komissiyalari ishlarida ishtirok etish. Huquqiy tarbiyani jamoa o’rtasida yoki individual shaklda amalga oshirish mumkin. Yoshlarni huquqiy bilimga va huquqiy tarbiyaga jalb etishda huquqni himoya qiluvchi davlat organlari xodimlari bilan uchrashuv o’tkazilishi, savol-javob kechalari tashkil etilishi yoki huquqshunos uyushmalari bilan uchrashuvlar ijobiy natija beradi. Individual yakka tarzda huquqiy bilim berishda, huquqiy tarbiyalashda shaxsga maxsus adabiyotlarda tavsiya etilishi, unda qiziqish uyg’otish, tarbiyalanuvchining ruxiy holatini o’rganib, u qabul qila oladigan, tushuna biladigan tarzda suhbat olib borish maqsadga muvofiqdir. Huquqshunoslar huquqiy tarbiya metodlarini odatda ikki turga bo’ladilar: ishontirish va majburlash. Huquqiy tarbiya metodi-bu bir necha muayyan yo’l va usullar yig’indisi bo’lib, ular asosida kishilar ongiga, dunyoqarashiga ta’sir qilinadi. Buning natijasida tarbiyalanuvchilarda qonunga hurmat hissi uyg’otiladi va qonunning buzilmasligi ta’minlanadi. Eng asosiy metod bu – ishontirish metodi. Ishontirish orqali ijobiy natijaga erishilmasa, majburlash metodi qo’llanadi. Huquqiy tarbiyada bu ikki metodni birga qo’llash ham mumkin. Huquqiy tarbiyaning ilmiy prinsiplaridan yana biri o’rganilayotgan qonun yoki qarorning kelib chiqish sabablarini, unga obyektiv zarurat borligini tushuntirib berishdir. Agar tarbiyalanuvchi qonun, qaror va qoidalarning vujudga kelishi, qabul qilinishi umumiy asoslarini tushunib olsa, ayniqsa, hozir o’rganilayotgan huquqiy normaning qabul qilinishi sababini bilsa, uni bajarishga ongli ravishda yondoshadi, o’zida ham huquqiy normaga nisbatan ehtiyoj sezadi.
Huquqiy tarbiyaga ilmiy yondoshish quyidagi faoliyatlardan tashkil topadi:
- o’rgatilishi lozim bo’lgan qonun va qonuniy aktning nazariy va amaliy jihatlarini puxta o’zlashtirib olish;
- tarbiya obyektlarini o’rganish, ular bilan huquqiy norma o’rtasidagi bog’lanishni aniqlash;
- mazkur mintaqadagi huquqiy normaga aloqador huquqiy holatni (huquq-tartibotni, qonunchilikka munosabat )o’rganish va tahlil qilish;
Har tamonlama yetuk shaxsni tarbiyalab yetishtirish maqsadi umumtarbiyaning maqsadi barcha yo’nalishlarini bir-biriga uyg’unlashtirilgan holda olib borishni taqozo qiladi. Bu bir kishining emas balki butun jamoaning burchidir. Huquqiy tarbiya ham bir kishining emas, chunki shaxsni har tomonlama shakllantirish uchun bir tarbiyachi barcha omillarni bilishga qodir emas. Bir pedagog huquqiy tarbiyaning bir yoki bir necha yo’nalishigina shaxs ongida shakllantira olishi mumkin. Pedagog muayyan masala bo’yicha huquqiy tarbiyaga keng yondoshishi uchun shu masalaga aloqador omillarni tanlab olishi, ularni yagona bir mavzuga yig’ishi, misollar yordamida uyg’unlashtirishi kerak. Masalan, o’quvchida o’zbekiston fuqarolariga sodiqlik burchini tarbiyalashda o’qituvchi-o’quvchi qanday qonunlarni o’rganishi kerakligini tanlab olishi, fuqarolarga taalluqli misollar topishi, fuqarolik burchi buzilganda davlat va jamiyat tomonidan quriladigan choralarni belgilashi, yuridik dalillar to’plashi, so’ngra keng tarbiya mavzularini ishlab chiqishi vash u mavzu bo’yicha ish olib borilishi kerak. Lekin shuni unutmaslik lozim, huquqiy ongning hatto biror yo’nalishini shakllantirish uchun ham yuridik omillarning o’zigina kifoya emas: masalan, intizomsiz shaxsni qayta tarbiyalash uchun uning huquqiy ongida burilish yasash, dunyoqarashiga, mehnat munosabatiga, madaniyat darajasiga taosir ko’rsatishi kerak. Agar uni qonunga ko’ra jazolash bilan kifoyalansangiz, axloqiy nosog’lom ekan, yana eski odatini davom ettiraveradi. Binobarin, huquqiy tarbiyaga aloqador omillar ikki guruhga bo’linadi: tarbiyachining axborotli hujjatlariga kiritiladigan omillar va tinglovchilar xususiyatiga bog’liq omillar. Tarbiya jarayonida ikala guruh omillar baravar etiborga olinishi kerak.Tarbiyachining axborotli hujjatlariga kiritilgan omillari suhbat mavzusida qanday qonun, qonuniy ishlarni tushuntirmoq, asosiy maqsad nimaga qaratilganligini bilib olmoq. Masalan, voyaga yetmaganlarning huquqbuzarligining oldini olish bo’yicha tarbiya: jinoiy, moddiy, intizomiy, huquqbuzarlikda voyaga yetmaganlar qanday harakatlari uchun javobgar bulishlariga taalluqli hujjatlarni to’plashdan iborat. Tinglovchilar xususiyatiga bog’liq omillarda tarbiyachi tinglovchilarning qabul qilish darajasi, yoshiga, maxoratiga va boshqa xususiyatlariga etibor bergan holda tarbiya usulini tanlashdan iborat.
Xuquqiy tarbiya tizimi hususiyati.


Ba'zan yuridik adabiyotlarda, asossiz ravishda huquqiy tarbiya tizimi va mexanizmi tushunchalari teng qo‘yiladi. Bu tushunchalar aynan bir ma'noni anglatmaydi. Xuquqiy tarbiya tizimi —huquqiy tarbiya jarayoni qismlarining yig‘indisi bo‘lib, uning muayyan tartibi va uyushtirilishini ta'minlaydi.
Xuquqiy tarbiyaning usullari —xuquqiy tarbiya jarayonining ichki qurilmasi, jamoatchilik huquqiy ongida, ayniqsa, uning mafkuraviy qismida, tarbiyalanuvchilar (individlar, jamoat guruxlari) xuquqiy ongida mavjud bo‘lgan g‘oyalarni uzatish, o‘tkazish mexanikasidir. Xuquqiy tarbiya tizimi sub'ektlariga (organlar, tashkilotlar, davlat tomonidan maxsus qo‘yilgan huquqiy tarbiyani olib boruvchi shaxslar) ob'ektlar (tarbiyalanayotgan aloxida shaxslar yoki aholining bir guruhi), ma'lum shakllarda, maxsus xuquqiy vosita va uslublar yordamida amalga oshiriladigan xuquqiy tarbiya tadbirlari yigindisi kiradi. Xuquqiy tarbiya tizimi, bir tomondan, tarbiyalanuvchi fuqarolarning turli toifadagilarini, ikkinchi tomondan, xuquqiy tarbiya vazifalarini bajaruvchi davlat organlari faoliyatini o‘z ichiga oladi. Ulardan ba'zilari uchun bu asosiy bosh funksiya hisoblansa (yuridik fakultetlar va oliy o‘quv yurtlari, IIV akademiyasi va maktablar, yuridik kollejlar), boshqalari uchun esa funksiyalardan biri (xalq deputatlari kengashlari, sud, prokuratura, advokatura, adliya, ichki ishlar organlari va shu kabilar) hisoblanadi.


Xuquqiy tarbiyaning mexanizmi.
Xuquqiy tarbiya mexanizmida ketma-ket keluvchi quyidagi elementlarni ajratib ko‘rsatish mumkin: birinchidan, jamoat huquqiy ongi; ikkinchidan, huquq normalari tizimi; uchinchidan, xuquqiy tarbiya normalari va vositalari; turtinchidan, tarbiyalanuvchilar xuquqiy ongi, uni jamoat huquqiy ongida mavjud bo‘lgan goyalar bilan boyitib borish zarurligi. Bu to‘rt tarkibiy qism yig‘indisi huquqiy tarbiya mexanizmiga barqarorlik, ayni vaqtda moslashuvchan va o’suvchan hususiyat bag‘ishlaydi. Bunda birinchi va to ‘rtinchi tarkibiy qism qaralayotgan mexanizmning ichki (ma'naviy) qismini, ikkinchi va uchinchisi — kismini tashkil kiladi. Mana shu tashqi qismning har ikkala bo‘g‘inida jamoat va shahsiy xuquqiy onglar o‘rtasidagi uzatuvchi mexanizmga nisbatan mustaqil vazifani bajaradi. Jamoat xuquqiy ongi xuquqiy tarbiya mexanizmining boshlangich bo’gini xisoblanadi, tarbiyalanuvchilar xuquqiy ongi esa qurilayotgan mexanizm ichidagi oxirgi bo‘gin hisoblanib, u jamoatchilik xuquqiy ongida mavjud bulgan goyalar bilan boyitilishi, to‘ldirilishi zarur. Mavjud huquqiy borliqda jamoatchilik huquqiy ongida joylashgan g‘oyalar huquq normalarida moddiylashadilar, chunki tarbiyalanuvchi huquqiy tarbiya jarayonida ushbu normalar bilan to‘qnashadi. Bizningcha, huquqiy tarbiyaning har qanday shakli huquqiy tarbiya ta'sirining tashqi ifodasi, ko‘rinishi, uning muayyan tashqi uyushtirilishi hisoblanadi, huquqiy tarbiya vositasi, huquqiy axborot manbaidir, uning yordamida huquqiy tarbiya amalga oshiriladi. Agar huquqiy tarbiya shakli tarbiyalanuvchilarga, xuquqiy mafkura ta'siri tashkiliy jihatdan qanday uyushtirilganligini ko‘rsatsa, xuquqiy tarbiya vositasi —uning nimalar yordamida amalga oshirilishini ko‘rsatadi. Huquqiy tarbiya jarayonida mavjud bo‘lgan barcha xuquqiy tarbiya shakllaridan unumli foydalanish zarur.
Ular quyidagilardan iborat:
1) professional huquqiy ta'lim (maxsus tayyorgarlik, oliy va o‘rta maxsus yuridik o‘quv yurtlari);
2) aholini HUQUQIY tarbiyalash (xuquqiy bilim buyicha ma'ruzalar, kino, ko‘rgazmalar, huquqiy masalalar bo‘yicha tematik kechalar, jamoatchilik bilan huquqiy maslaxatlar va shu kabilar);
3) huquqbuzarlarni huquqni qo‘llash va huquqni muhofaza qilish idoralari tomonidan xuquqiy tarbiya qilish (sud, prokuratura, ichki ishlar, adliya organlari, advokatura), xuquqiy tarbiya faoliyati va x- k.
Ta'lim yoshlariga va katta yoshlarga beriladi. Yoshlar umumiy ta'limni maktabgacha ta'lim muassasalarida, maktabda oladilar. Ular ta'limdan ilk tushuncha, o‘qish, yozish, asta-sekin, bosqichma-bosqich u yoki bu fanlar bilan tanishib, o‘rganib boradilar. Maktabni tugatgach uchinichi ta'lim turi - o‘rta maxsus, kasb-hunar ta'limi olinadi. Bu ta'limda maxsus bir kasbga tayyorlash, biror bir ishda ishlash imkoniyati olish darajasida bilim beriladi. Bu ta'lim natajasida ikki: birinchidan - jamiyatda yashash uchun zarur bilim va k o‘nikmalar; ikkinchidan - mehnatga haq to‘lanadigan ishga kirguncha kerakli bilim olinadi.
Oliy ta'lim - murakkab ish bajarish darajasida bilimli b o‘lish, odamlar, texnik vositalarini boshqarishni bilish, ilmiy va pedagogik kadrlarni tayyorlash qobiliyatiga ega bo‘lish darajasida bilim beradi.
Uzluksiz ta'lim tizimi insonning butun umri davomida uzluksiz ta'lim zinapoyasi yaratish orqali bilimga intilish, o‘z malakasini oshirish, yoshlikdan to keksalikgacha izlanish kabi tushunchalarni o‘z ichiga oladi. Bir so‘z bilan aytganda uzluksiz ta'lim «Umirbod yasha, umrbod o‘qi» degan fikrni bildiradi.
Ta'lim olish davrini ikkiga bo‘lish mumkin: birinchi - insonning mustaqil hayotga kirish davri - yoshlik va navqironlik davridagi ta'lim; ikkinchidan - kattalikdagi ta'lim - o‘z bilimidan amalda foydalanish davri. Insonning novqironlik davridan katta yoshlikka o‘tishi quyidagi belgilar bilan ta'riflanadi: xronologik (lug‘atiy) yosh; ruxiy uyg‘onish; ijtimoiy uyg‘onish; to‘la fuqarolik huquqiy layoqatli; iqtisodiy mustaqillik; mutaxasisslik bo‘yicha ishga jalb etish. Insonning yoshi maktabgacha, o‘quvchi, ishlovchi, pensioner davrlariga bo‘linadi. Xronologik yosh deganda - shaxsning yoshini surushtirayotgan davrgacha yashagan yoshi hisoblanadi. Ruhiy uyg‘onish davrida - inson har tomonlama rivojlanadi, undagi biologik o‘zgarishlar deyarlik shakllanadi. Ijtimoiy uyg‘onish - katta yoshdagi shaxsning o‘z xatti-harakatlariga javob berish, o‘z bilimlarini hayotga tadbiq etish, boshqa shaxslar bilan aloqa qilishda ongli sub'ekt sifatida o‘zini tutishni bildiradi. To‘la fuqarolik huquqiy layoqat - muomila layoqati deb ham atash mumkin - shaxsni qonuniy ruhiy so g‘lom deb tanilishini, o‘z huquq va burchlarini bajarishi mumkinligini, saylash va saylanish huquqiga ega b o‘lishini bildiradi. Bizning Respublikamizda bu 18 yoshlik shaxslarga mansub. Iqtisodiy mustaqillik - shaxsnning o‘zini- o‘zi iqtisodiy ta'minlash darajasiga yetganligini, mehnati orqali olgan daromadiga egaligini, ota-onasiga tobelik davridan xolis ekanligini bildiradi. Mustaqillik bo‘yicha ishga jalb qilish davri - yuqorida k o‘rsatilganlarning barchasini o‘z ichiga olib, shaxsning katta yoshga yetganligini, iqtisodiy-siyosiy ishlarda qatnashishi mumkinligini bildiradi. Yunesko «Ta'lim hammaga» ekanligini amalga oshirishga katta e'tibor berib, inson va fuqarolar o‘z hayotidan mamnun bo‘lishini, jamiyatning moddiy va ma'naviy rivojlanishiga taalluqli fikrlar, takliflar, ilmiy izlanishlar bilan qatnashishi darajasida bilimli bo‘lishlarini nazarda tutadi. «Ta'lim hammmaga» deganda erkak va ayol, yosh va qari ilimga teng ega bo‘lish huquqini bildiradi. Ta'lim jarayonida, uzluksiz ta'limda shaxs o‘z oldiga bir necha maqsad qo‘yadi: jamiyat ishida faol qatnashish, jamiyat hayotiga mansub bo‘lish, ko‘p qirrali bilimga ega bo‘lish, biror bir sohaning mutaxassisi bo‘lish, o‘z maqsadlanini jamiyat maqsadi bilan birga olib borish, jamiyatning rivojlanishigia o‘z bilimi bilan ko‘maklashish va h.k.
7-Mavzu: Huquqiy tarbiyaning asosiy yo’nalishlari va huquqiy tarbiya texnologiyalarini joriy etish.
Reja:
Ma’naviy-ahloqiy g’oyalar umuminsoniy va milliy qadriyatlar bilan boyitilgan tarbiya tizimini shakllantirish.
Huquqiy tarbiya jariyonida shaxsni tarbiyalashga imkoniyat beruvchi metod va vositalardan foydalanish.
Huquqiy tarbiyalashda fuqarolik burchiga itoatkorlikni shakllantirish.


Donishmandlik pеdagogikasida yoshlarda mehnatsеvarlik ma'naviy - axloqiy sifatlar bilan uyg’un rivojlantirilishi maqsadga muvofiq eqanligi ilgari surilgan. Bu pеdagogik qarashlar mashhur «Avеsto» (er.av. VII asr) asarida va qadimgi Xitoyning Daos maktabi (er.av. III asr) tajribalarida aks etgan edi. Eramizdan avvalgi II asrlarga kеlib o’rta Osiyo, qadimgi Hindiston pеdagogikasida saxiylik, sofdillik, inson qalbi tushunchalari ilgari surilgan. 610 yillarga kеlib yaratilgan Islom dinining muqaddas kitobi «Qur'oni Karim»da inson mohiyati to’la ochib bеrilib, komil inson tarbiyasi bosh maqsad qilib qo’yilgan edi. «Qur'oni Karim»dagi ta'lim - tarbiyaga oid ulug’ xazina Al-Buxoriy hazratlarining Hadislarida bеriladi. Jumladan, (38-hadis) ”Farzandlaringizni izzat-ikrom qilish bilan birga axloq-odobini ham yaxshilangiz”: (626-hadis) ”Har bir go’dak Islom tabiatida tug’iladi, so’ng ota-onasi uni yo yahudiy qiladi, yo nasroniy qiladi, yo majusiy qiladi”: (136-hadis) ”Hech bir ota o’z farzandiga xulqu odobdan buyukroq meros berolmaydi”. Ta'lim – tarbiya, insoniy munosabatlarning falsafiy asoslari tasavvuf ilmida ochib bеriladi. Shu jumladan Islom olamining muqaddas kitobi «Qur'oni Karim»da ham komillikning bеshta tamoyili komillikka erishish uchun talab etiladi. 1. Mehnatim muhabbatim. 2. Ma'rifatim sarmoyam. 3. Dinim aqlim. 4. Ilmim qurolim. 5. Sabru qanoat libosim.
IX-XV asrlar Markaziy Osiyo ma’naviy madaniyati rivojida muhim davr hisoblanadi. Shu bois faylasuf, tarixchi, pedagog, matematik olimlar bu davr madaniy-ma’rifiy merosi haqida qator ilmiy tadqiqot ishlari olib borganlar.
Pedagog – olimlarning Sharq mutafakkirlari ijodida ta’lim-tarbiya, shaxs ma’naviy kamoloti masalalariga bag’ishlangan ilmiy tadqiqotlarning pedagogika fani rivojida muhim o’rni bor. Lekin ular allomalar merosida olg’a surilgan ta’lim-tarbiya masalalarini yoritishda milliylik tamoyilidan kelib chiqqan holda yondashmadilar.


Aslida Markaziy Osiyo allomalarining ta’lim-tarbiyaga oid qarashlarida ma’naviy qadriyatlarga bo’lgan e’tibor asosiy o’rinda turadiki, bu bevosita inson kamolotini shakllantirishga omil bo’la oladigan hodisadir.
Sharq Renessansi deb nom olgan IX-XV asr Markaziy Osiyo ma’naviy madaniyatining eng yuksaklikka ko’tarilgan, boy davri bo’lib, bu davrda ilm-fanning ikki yo’nalishi (birinchisi) inson uchun tabiiy fanlardirki, u aql ko’zi bilan egallanadi, (ikkinchisi) bu fanlar inson tomonidan (boshqa) kishilardan taqlid qilib o’rganiladi, ular asosida shariat qonunlari yotadi. Bu fanlarning asosini Qur’onda va Sunnada bo’lga Alloh va uning elchisining oldindan belgilab bergan yo’l-yo’riqlari tashqil etadi. Bu davrda Sharq madaniyatini umuminsoniy qadriyat darajasiga ko’tarish markazi ”Ma’mun akademiyasi” (IX asr, Bag’dod, ”Baytul hikma”) tashqil etildi. Akademiya ilmiy ijodkorlari faoliyatida Yaqin va o’rta Sharq xalqlari moddiy va ma’naviy madaniyatining qo’shilishi asnosida hozirgi Markaziy Osiyo madaniyatining maxsus bir-biridan ajratilmagan ko’p qirrali qorishiq turi vujudga keldi. Bunday ko’p qirrali ilmiy qadriyatlarning madonga kelishida vatandoshlarimiz Muhammad ibn Muso al-Xorazmiy (780-850), Ahmad al-Farg’oniy (-861), Ahmad ibn Abdulloh al-Marvaziy (IX asr), Abu Nasr Forobiy (870-950), Abu Ali Ibn Sino (980-1037), Abu Rayhon Beruniy (973-1050) va boshqalarning xizmatlari katta bo’lgan.
Sharq mutafakkirlarining ma’naviy madaniyat sohasiga qo’shgan ulushlari nihoyatda boy bo’lib, mazmunan qadriyatlarning barcha yo’nalishlarini qamrab olganligi bilan harakterlanadi. Ular: Forobiy pedagogik qarashlarini, ta’lim-tarbiya haqidagi ta’limotini o’rganishda inson xislatlari to’g’risidagi falsafiy fikrlari nihoyat muhim ahamiyat kasb etadi. Forobiy o’zining falsafiy qarashlarida odamning tuzilishini, ruhiyatini, madaniy va ma’naviy olamini o’rganishga ahamiyat beradi. Uning ta’limotida, inson barcha boshqa jismlarda bo’lmagan qobiliyat va kuchga, ruhiy quvvatga, aql va so’zlash qobiliyatiga egaligi bu kuch uni tabiatdagi boshqa jismlardan ajratib turishi va uning ustidan hokim bo’lish imkoniyatini berganligi namoyon bo’ladi. Forobiy bu dunyoqarashida narsa-hodisalarni bilish, inson aqlini bilim bilan boyitish uni ilmli, ma’rifatli qilish uchun xizmat qiluvchi ruhiy jarayonlarga alohida e’tibor beradi. U o’zining ”Baxt-saodatga erishuv haqida”, ”Fanlarning tasnifi”, ”Falsafani o’rganishdan oldin nimani bilish kerakligi to’g’risida”, ”Ilmlar va san’atlar fazilati” kabi koplab risolalarida insonning ma’naviy rivojlanishi ilm-ma’rifatga bog’liqligini ta’kidlaydi. Farobiynnig inson va jamiyat, ularning o`zaro ta`siri, davlat, siyosat, urush va tmnchlik kabi masalalariga bag`ishlangan asarlari sirasiga «Fozil odamlar shaxri» haqida kitob «Baxt saodatga erishish» haqida risola, «Fuqarolik siyosati», «Jamiyatni o`rganish haqida», «Urush va tinch-totuv yashash haqida», «Davlat arboblari haqida hikmatlar» nomli asralarida inson, jamiyat, siyosat, adolat, odob-axloq, ta`lim-tarbiya to`g`risidagi fikrlari bayon etilgan. Farobiyning chuqur falsafiy kuzatishlariga e`tibor bersak, unda insonni faol harakatda, yaratishda bo`lishi va uni tabiat bilan munosabatiga e`tibor bergan.


Jamiyat va inson yagonadir, jamiyat va davlat taraqqiyotini insonlar faoliyatisiz tasavvur qilib bo`lmaydi. Jamiyatning kelib chiqishi va uning mohiyatini o`rganuvchi maxsus fan zarurligini Farobiy chuqur xis qiladi. Jamiyatni o`rganish insonni o`rganish demakdir. Odamlar rivojlanishlari va yaxshiroq yashashlari uchun ular jamoaga birlashishga, majbur bo`ladilar. Shu tariqa jamiyat zaruriyat taqdiri bilan vujudga keladi. Jamiyat o`z qonunlari asosida rivojlana boshlaydi. Farobiy qarashlarinnig asosiy tamoyili bu adolatparvarlikdir. Ideal shaharda ham adolat hamma narsadan ustun: hammaning tengligi, hamkorligi va axilligi mana shu davlatni asosiy tayanchi va kelajak ravnaqidir. Farobiy Sharqda birinchilar katorida davlatning Monarxiya shaklida cheklanib qolmasdan uni bir necha kishi tomonidan boshqarish kerak degan xulosaga keladi. Chunki bir insonda Farobiy talab kilgan o`n ikkita fazilat mujassam bo`lmasligini aniq tushunib etgan mutafakkirdir. Ibn Sino jamiyatning har bir a’zosi foydali mehnat bilan shug‘ullanadigan, bekorchilik qoralanadigan davlatni ideal deb hisoblagan. U ideal ijtimoiy tartibni va ijtimoiy adolatni ta’minlaydigan dono hukmdorga katta umid bog‘lagan. Abu Ali ibn Sino jamiyatda tengsizlik tarafdori edi, chunki, uning fikricha, faqat boylardan yoki, aksincha, faqat kambag‘allardan iborat bo‘lgan jamiyat faoliyat ko‘rsata olmaydi. Agar jamiyatning barcha a’zolari boy bo‘lib ketsalar, odamlarda hamdardlik o‘zaro yordam hissi yo‘qoladi. Agar jamiyatning hamma a’zolari kambag‘al bo‘lsa, bunday xalq kirilib ketadi. O‘rta asr ilohiyotchi va huquqshunos olimi Abu Hasan ibn Mavardi (973-1058) adolatli davlat qurilishining tarafdori bo‘lgan. U davlat kufr bilan turishi mumkin, lekin adolatsizlik bilan turmaydi, deb hisoblar edi. Mavardining «Al-ahkom as-sultoniya» (Sultonlik ahkomlari) deb atalgan risolasi mashhur bo‘lib, unda muallifning «ideal musulmon davlati» haqidagi xayoliy tasavvurlari bayon qilingan.
Nizomulmulk XI asrda yashab ijod etgan bo‘lib, sulton Mahmud G‘aznaviyning bosh vaziri vazifasini ijro etgan. Bizgacha «Siyosatnoma» asari etib kelgan. Bu asar boshqaruv ilmiga bag‘ishlangan bo‘lib, siyosat bobida eng qimmatli asarlardan biri hisoblanadi. Unda Sharq va G‘arbning XI asrgacha bo‘lgan siyosat sohasidagi qimmatli fikr mulohazalari jamlangan. Asar Sohibkiron Amir Temur bobomiz tomonidan sinchiklab o‘rganilgan va yuqori baholangan. Amir Temur tomonidan yozilgan “Temur tuzuklari” kitobi “Siyosatnoma” ta’sirida yozilgan deyish mumkin. Abu Rayhon Beruniy bilim umuminsoniy qadriyatlarni o’rganishning kaliti eqanligini alohida ta’kidlaydi. Ilm-ma’rifatli odam jamiyat taqdiri, insonlar taqdiri uchun kurashuvchan, barcha yomonliklardan uzoqdir. ”Ilmning foydasi ochko’zlik bilan oltin-kumush to’plash uchun bo’lmay, balki u orqali inson uchun zarur narsalarga ega bo’lishdir”. Sharqdagi Uyg’onish davri Sharq mutafakkirlari - Muhammad Muso al-Xorazmiy, Abu Nasr Forobiy, Abu Ali ibn Sino, Abu Rayhon Beruniylar o’zlarining ta'limiy qarashlarida birinchi o’ringa inson shaxsini qo’yadilar hamda bolalarni har tomonlama, jismoniy va estеtik kamolotga erishishlari, shuningdek, tillarni bilishlarini zarur deb hisoblaydilar.


Allomalar bolaga hurmat bilan munosabatda bo’lish g’oyasini ilgari suradilar, sxolastik o’qitish va qat'iy intizomga qarshi chiqadilar. Ularning fikricha, o’qish bolada bilimlarga qizihishni uyg’otishi kerak. Fikrimizni yana Hazrat Sohibqiron bobomiz Amir Temurning hayotiy tajribasi asosida ishlab chiqqan va uning hukmi bilan qonun darajasiga koʻtarilgan va ayni paytgacha bir qancha xorijiy tillarga tarjima “Temur tuzuklari” misolida davom ettiramiz. Darvoqe ushbu bebaho asar“Tuzuki Temuriy”, “Voqeoti Temuriy”, “Ulojeniye Temura”, “Malfuzoti Sohibqironiy” nomlari bilan mashhurdir. Temur tuzuklarida qayd etilishicha, saltanat ishlarida birinchi galda toʻrt narsaga amal qilinishi lozim:
1. Kengash;
2. Mashvaratu maslahat;
3. Qatʼiy qaror, tadbirkorlik va hushyorlik;
4. Ehtiyotkorlik.
Amir Temur davlatni shakllantirish borasida esa, yanada muhim sanalgan toʻrt ustunga suyanib faoliyat yuritgan:
1. Islom va shariat qoidalari;
2. Toʻra va tuzuklar;
3. Xazina;
4. Raiyat va askar.
Sohibqiron Amir Temurning bunday qarorga, jiddiy toʻxtamga kelishi –
Davlat yuritishda mazkur tamoyil va ustunlarga suyanishi oʻz-oʻzidan yoki qaysidir bir siyosiy tizimlar tajribasiga tayanish orqali paydo boʻlgan emas, balki u ajdodlarning davlatchilik va qonunchilik borasidagi eng yaxshi anʼanalarni zamonasining talablariga uygʻunlashtirdi, ularni adolatli tamoyillar darajasiga koʻtara oldi, chunonchi ushbu qarorga kelishgacha boʻlgan davrda eng oliy anʼanalardan tortib hatto oʻz piri Zaynuddin Abubakr Toybodiyning maslahatlarigacha puxta oʻrgandi, unga suyanib ish tutdi. Xususan, Amir Temurpiri Zayniddin Toybodiyning unga yoʻllagan dasturul-amal, pandu-nasihatga boy xatini koʻzda tutib: “Maktubda yozilgan soʻzlar saltanat ishlarida men uchun eng toʻgʻri yoʻlboshchi edi. Shunga koʻra davlat ishlarining toʻqqiz ulushi kengash, tadbir va mashvarat, qolgan bir ulushi esa qilich bilan bajo keltirilishini angladim” – deb yozadi Temur. Mazkur fikr, aslida tamoyilning bugungi kunda ham katta nufo’zi bor. Zero, Yaqin Sharq, Afgʻoniston, Arab mamlakatlarida yuz berayotgan mojarolarda, murosaga kelish, Sohibqiron tili bilan aytganda, kengash va mashvarat lozimki, “mojarolarni qurol kuchi bilan tinchitaman”, deganlar faqat qonli toʻqnashuvlar, tola-toʻplar, ur-yiqitlar va xunrezliklarni keltirib chiqaradilar, xolos. Amir Temur, hatto shunday ogʻir vaziyatlarda, eng qiyin va murakkab holatlarda ham toʻqqiz marta kengashib, tadbir ishlatib, hal etish lozimligini taʼkidlar ekan, bu nafaqat oʻz zamonasi, balki kelajakka ham adolatli xitob edi.Inson bor ekan, dunyo bor eqan, bu siyosiy qarashlar va odilona belgilangan qonunlar oʻz kuchi, salohiyati, nufo’zini yoʻqotmaydi.


Podshohlar uchun toʻgʻri soʻz, haqqoniy xabarning foydasi koʻp, chunki yolgʻon davlatni yemiradi. Amir Temur toʻgʻri soʻz kishiga hurmat bilan qaraydi:
• “qaysi kishi aqlga siqqan bir ishni kuyunib gapirsa, suyib eshitar edim;
• kimki oqilona gaplarni erlarcha keskinlik bilan soʻzlasa, unga ham quloq solardim;
• har kimdan kengash soʻrar edim, lekin aytilgan har bir maslahatning yaxshi va yomon tomonlari haqida oʻylab koʻrgach, toʻgʻri va savoblirogʻini tanlab olardim”.
Yuqoridagilardan koʻrinadiki, Amir Temur tadbirlari muxtasargina ammo uning har bir boʻlagi, soʻzsiz, bir kitobga eng yaxshi mavzu boʻla oladi. Yana shu jihati muhimki, unda davlatchilik masalalari sodda, loʻnda ammo donolik bilan bayon etilgan va har bir ishni boshlashdan oldin tadbir belgilashning mohiyati ishonarli tarzda ochib berilgan. Amir Temur musulmon hukmdori edi. Shu tariqa davlat ishlarini yuritishda oʻz davrining ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yetakchi omillardan ustalik bilan foydalandi: dinu shariat ishlarini tartibga keltirib, tuzuklarni yaratdi. Saltanat martabalari tuzugini quyidagilarga tayanib, tuzdi:
• Saltanat qonun-qoidalarini Islom dini va paygʻambar Muhammad shariatiga bogʻladi;
• Har bir ishda, hatto muomalada ham meʼyorni unutmadi;
• Yaxshilarga yondashdi, hech kimdan oʻch olish payida boʻlmadi;
• Halqni eʼzozda tutdi, jabru zulmni oʻziga begona bildi.
Sohibqiron Amir Temurning harbiy huquq borasidagi yoʻl-yoʻriqlari, fikrlari ipga marjon tizilgandek bir tekis va aniqligi bilan kishini hayratda qoldiradi. Amirlik tartibiga koʻra, ularning biri ikkinchisiga noiblikka tayinlanardi, birinchi amir ikkinchisiga noib, shu tariqa oʻn birinchi amir- oʻn ikkinchi amirga, oʻz navbatida oʻn ikkinchi amir Amir ul-umaroga, u esa Sohibqironga noib hisoblangan. Bundan keyingi tuzilgan tartibni oʻqir eqanmiz, Amir Temur dahosi masala mohiyatining chuqur-chuqur qatlamlarini yoritganligiga guvoh boʻlamiz. Masalan, oʻnboshining ishini yuzboshiga, amirning ishini Amir ul-umaroga buyurishni taqiqlaydi. Ularni eng quyi darajadan oliy martabagacha koʻtarish tuzugi ham ancha mukammal: jangda qahramonlik koʻrsatgan bahodirlar boʻlsa, birinchi marotaba – oʻnboshi, keyingisida–yuzboshi, uchinchisida – mingboshilik huquqini qoʻlga kiritgan. Oʻn boshi qoʻli ostidagilardan biri botirlik koʻrsatsa, birinchi galda oʻnboshilikka tayinlangan, lekin oʻzini himoya qilib koʻzga tashlangan askarlar bundan istisno etilgan. “Tuzuklar”da bu boradagi harbiy jinoyatlar va jazolar tizimi maxsus qoidalarda oʻz ifodasini topgan.
Xulosa qilib aytganda,Sohibqiron bobomizning bunyodkorlik sohasidagi tarixiy xizmatlari beqiyos. Tarix bu koʻhna dunyoda oʻtgan koʻp jahongirlarni biladi. Amir Temurning ulardan farqi shundaki, u umr buyi bunyodkorlik bilan mashgʻul boʻlgan. Uning “Qay bir joydan bir gʻisht olsam, oʻrniga oʻn gʻisht qoʻydirdim, bir daraxt kestirsam, oʻrniga oʻnta koʻchat ektirdim” degan soʻzlari buning yorqin isbotidir. Amir Temurga har bir zafarli voqea va sevinchli hodisani muhtasham meʼmorlik obidasi barpo etish bilan nishonlash odat boʻlgan. Shu maqsadda


Hindiston, Sheroz, Isfahon va Damashqning mashhur usta-hunarmandlari Amir Temur saltanatida hashamdor imoratu inshootlar bino qilganlar.
Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning bevosita rahbarligi va tashabbusi bilan mamlakatimizda oʻsib kelayotgan yosh avlod va harbiy xizmatchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularning faol hayotiy pozitsiyasini mustahkamlash, mamlakat kelajagi uchun daxldorlik hissini kuchaytirish borasida ham samarali ishlar qilinmoqda. Prezidentimiz oʻz maʼruzalarida koʻp bora askarlar, harbiy xizmatchilar mamlakatimizning shonli tarixini, ona zaminimizda yashab oʻtgan buyuk qahramonlar, sarkardalar hayoti va jasoratini chuqur bilishi, ular bilan gʻururlanishi kerakligini taʼkidlaydi.
Muhammad Tarag’ay Ulug’bekning (1394-1449 yillar) Samarqanddagi faoliyati 14-15 asrlarda madrasalarning fanlar rivojini ta'minlovchi markazlari vazifasini bajarganligini ko’rsatadi. Muhammad Tarag’ay Ulug’bek Samarqandning hukmdori bo’lishi bilan birga astronom, matematik va tarixchi sifatida mashhur bo’lgan. Shuningdek, allomaning mohir pedagog ham bo’lganligini tarixiy dalillar qayd etadi. Chunonchi, alloma ko’plab iste'dodli yoshlarni tarbiyalagan. U odamlar, ayniqsa yoshlarning ilmiy bilimlarni o’rganishlariga katta ahamiyat bergan. Alloma o’z davlatida ta'lim sohasidagi jiddiy islohotlarni tashqil etdi. U madrasalarni davlat ta'minotiga o’tkazdi, mudarris (o’qituvchi)larga oylik ish haqi bеlgilagan, shogird (talaba)larga stipendiya ajratgan. Muhammad Tarag’ay Ulug’bek madrasa o’quv rejasiga quyidagi fanlar: arab tili, adabiyot, Qur'on, Hadis, ritorika, mantiq, falsafa, fikx (qonunchilik), metafizika, matematika, astronomiya, tibbiyot, geografiya, tarix kabi fanlarni kiritadi. Mutafakkir tomonidan barpo etilgan hamda o’zi bevosita ta'lim bergan madrasalarda o’qish quyidagi bosqichlardan iborat bo’lgan:
1. Anda (kichik) - o’qish muddati 2 yil.
2. Aust (o’rta) - o’qish muddati 3 yil.
3. A'lo (oliy) - o’qish muddati 3 yil.
Bunday yondashuvda bugungi kun nuqtai nazaridan aytganda bakalavriat va magistratura ko’zga tashlanadi. Ayni vaqtda ular o’rta asr yevropa universitetlari uchun ham xos bo’lgan. Buyuk iste'dod egasi sifatida alloma o’z davridan bir necha asrlarga o’zib ketgan. Deyarli 600 yil avval Muhammad Tarag’ay Ulug’bek quyidagi aksiomani ilgari surgan: bilim olishga intilish davlat ravnaqiga yo’l demakdir. Iqtisodiy rivojlangan mamlakatlarning hozirgi tajribasi mazkur fikrni to’la tasdiqlaydi. Markaziy Osiyoda ijtimoiy-siyosiy g‘oyalarning rivojlanish tarixida buyuk o‘zbek shoiri va mutafakkiri Alisher Navoiy (1441-1501) muhim o‘rin tutadi. Navoiyning davlat va axloq sohalaridagi idealining asosiy qoidalari uning «Saddi Isqandariy», «Hayrat ul-abror»«, «Mahbub ul-qulub» asarlarida bayon qilingan. U mamlakatning tarqoqligini, o‘zaro urushlarni qatiy qoralagan, faoliyatini donishmandlik va adolat asosiga qo’rgan ma’rifatli hukmdor boshchiligida markazlashgan davlat barpo etishga chaqirgan Navoiyning fikriga ko‘ra, adolat - hukmdor fazilatlarining asosiy mezoni. «Kofir bo‘lsa ham odil bo‘lgan shoh, - deb


Yozadi u «Xamsa» dostonlaridan birida, - mamlakatni obod qiladi, zolim esa, garchi u musulmon bo‘lsa ham, uni vayron etadi». O‘z asarlarida Alisher Navoiy hatto hukmdorni saylab qo‘yish va uning hokimiyat funksiyalarini cheklash g‘oyasini ham ilgari so’rgan. Uning fikricha, hukmdor birorta ham muhim davlat masalasini dono maslahatchilar bilan kelishmasdan, kengashmasdan turib hal qilmasligi kerak.Huquq fanlarini o’qitishda biz bir qancha metodlardan foydalanamiz. Biz foydalangan metodlarimiz iloji boricha o’quvchilarning ongiga yaxshi etuk darajada singib borishi lozim. Huquq fanlarini o’qitishda bir qancha metodlardan foydalanamiz. Ular quyidagilar:
1. Kuzatish metodi;
2. Tajriba metodi;
3. Surash metodi ;
4. Og’zaki metod;
5. Ko’rgazmali metod ;
Biz ana shu metodlardan foydalanib dars o’tgandagina uning natijasi samarali bo’lishi mumkin. Ana shunda o’quvchilar ongiga to’liq singdira olamiz.
Kuzatish metodi - jamoani va shaxsni huquqiy tarbiyalashda qo‘llaniladi. Jamoaga nisbatan tashqi kuzatuv metodini, shaxsga nisbatan ham tashqi ham ichki kuzatuv metodlarini qo’llash mumkin. Ichki kuzatuv metodi faqat individual huquqiy tarbiyada qo’llaniladi. O’quvchining ichki kechinmalarini kuzatib borish uning ruxiy hayotiga e`tibor berish tarbiyachiga maslaxat va yo’l yo’riqlar mazmunini aniqlashga imkoniyat yaratib berdi.
Tajriba metodi esa jamoa bilan ma`lum hududda tekshirish o’tkazish aniqlash tadqiqot o’tkazish yo’li bilan qo’llaniladi. Bunda jamoani ya`ni ayrim shaxslarni huquqiy tarbiyalashga zarur hamda samaradorli shakl va metodlarda ushbu metodlar ilmiy asosda aniqlanadi. Masalan: jamoada huquqiy targ’ibot


Buzulishi sabablarini, ma`lum xududda takrorlanayotgan jinoiy harakat sabablarini maxsus usulda o’rganish huquqiy tarbiyalashning choralarini aniqlashda yordam beradi va ularni amalga oshirishda aniq vositalardan foydalaniladi.
So’rash metodi - faqat individual harakterga ega bo’lsa, suhbat metodi jamoani huquqiy tarbiyalashda qo’llanilishi mumkin. So’rash surushtirish metodi ayniqsa huquq tartibotini qonun va qoida buzuvchilarga nisbatan qonuniylikni mustamkamlash tarbiyaviy choralarni belgilashda katta ahamiyatga ega. Suhbat metodi jamoadagi huquqiy xolatni o’rganishda normativ aktlarni o’rganish va tashviqot qilishda judayam katta ahamiyatga ega.
Og’zaki metod - bu har xil ma`lumotlarni o’quvchlarga og’zaki erkin turda yetkazib berishdir. Masalan: huquq fanlarini og’zaki turda tushuntirmoqchi bo’lsak Disput debat shaklida ham foydalanishimiz mumkin. O’quvchilarga bilim berishda ushbu og’zaki metoddan ko’p foydalanamiz. Chunki u samarali natija berishga ishonamiz. Negaki avvalo insonda nutq madaniyati og’zaki so’zlash qobiliyati bo’lishi lozim. Shundan keyingina boshqa natijalar kelishi mumkin. Og’zaki metod orqali har bir o’quvchining so’zlash qobiliyati rivojlanadi. Ham shu metoddan foydalansak vaqtdan unumli foydalanib o’quvchilarga ko’p narsani yetkazib bera olamiz. Shuning uchun ham og’zaki metod samarali metodlardan biri hisoblanadi.
Ko’rgazmali metod - bu metod samarali metodlardan biri hisoblanadi. Bu ko’rgazmali metod o’quvchilarni fikrlash saloxiyatini oshirishga qaratilgan. O’quvchilarga bilim berishda ko’rgazmali metoddan foydalanamiz. Ko’rgazmali metod bu - dars jarayonida turli xil ko’rgazmali vositalardan foydalanishimiz, o’quvchilarga har tamonlama tushunarli tilda tushuntirishimiz lozim. Ko’rgazmali qurollardan foydalanish o’quvchida fikrlash qobiliyatini uni tez ilg’ab olishni shakllantiradi. Demak o’quvchi ko’rgan narsani tez ilg’ab olib fikrlaydigan bo’lsa, uni savodxonlik darajasi ko’tariladi. Bu esa bizning hozirgi kundagi maqsadimiz hisoblanadi. Ko’rgazmali metod bu o’quvchilarning bilimini oshirishning asosiy manbasi bo’lib hisoblanadi. Hozirda huquqiy ong huquqiy madaniyat tushunchalarini shakllantirishda ana shu metodlardan foydalanamiz. Chunki biror-bir metodsiz, usul va uslubsiz hech bir fanni nafaqat huquqshunoslik fanlari balki boshqa fanlarni ham o’quvchilar ongiga yetkazib bera olmaymiz. Avvalambor shaxsda huquqiy normalar haqida tushuncha kishilar bilan huquqiy munosabatga kirishish qobiliyati uning ruhiyatiga asoslangan holda rivojlantiriladi. Shuning uchun tarbiyachi o’z qaramog’idagi tarbiyalanvchilar ruhiyatini o’rganmasdan turib oldiga qo’ygan maqsadiga erisha olmaydi. Huquqiy tarbiya samaradorligi jixatdan psixologik metodga bog’liq. Ana shu metodlarimiz orqaligina biz ko’zlagan maqsadimizga erisha olamiz.
Endi xulosa qilib aytadigan bo’lsak, o’quvchida huquqiy ong, huquqiy madaniyat, huquqiy savodxonlik darajasini, huquqiy tarbiya va huquqiy bilim berishda ana shu metodlardan foydalansakgina biz ko’zlagan maqsadimizga erisha olamiz. Mening fikrimcha o’quvchiga kunda bir usulda dars o’tgandan ko’ra, har kun har xil usulda dars o’tib ularning bilimini, fikrlash qobiliyatini oshirgan ming marta afzalrok. Bir metoddan foydalansak faqat bir xil tushuncha ko’plab


Metodlardan foydalansak keng qamrovli tushunchaga ega bo’ladi. Bu metodlar aynan shunga qaratilgan. Nutqda muammo tanlash usuli ham bor. Bunda notiq ma’ruza davomida biror muammoni tinglovchilarga havola qilib, ulardan javob so’raydi. Oxirida shu javoblarni tahlil etib, muammo echimlarini bayon qiladi, “ko’rsatadi”.
Qiyos (analogiya) usuli ham nutqni boyitadi. Bunda notiq bir voqea va hodisani unga o’xshash, lekin tinglovchiga yaxshiroq ma’lum voqea-hodisa bilan solishtirib bayoni qiladi. Chunki ikki hodisa bir necha jihatlari bilan bir-biriga o’xshasa, boshqa jihatlardan ham o’xshaydi. Bu qiyosiy uslubning ayniqsa, tuyg’ularga ta’siri kuchli bo’ladi.
Kontrast (zidlash) uslubida - biror narsa uning ziddi bilan qiyosiy tushuntiriladi. Oqni-qora, issiqni-sovuq, milliy mafkurani-diniy aqidaparastlik mafkurasi bilan qiyosan anglatish mumkin.
Kontsentrik uslubda bayon bir markaziy muammo atrofida aylanadi.
Bosqichli uslubda - mavzu bosqichma-bosqich, darajama-daraja ochib beriladi.
Tarixiy xronologik uslubda tarixiy tahlil usulidan foydalaniladi, biografik materiallar ishga solinadi, foydalaniladi. Muammoga: bu nima? Nima uchun? Qanday? Qanday qilib? Qanaqasiga? Kabi savollari qo’yilib, javob beriladi.
Xulosa qismida hosil qilingan taassurotni kuchaytirish, jamoa oldiga yangi vazifalarni qo’yish, tinglovchilarni muayyan amaliyotga, xatti-harakatga chorlash ustuvor bo’ladi. Og’zaki nutq turli shakllarda yakun topishi mumkin. Shulardan:
A) nutqdagi asosiy g’oyalarni qisqa-qisqa qilib qaytarish;
B) umumlashtirib, vazifalarni belgilash;
G) istiqbolni ko’rsatish;
D) harakat yo’nalishlarini belgilab berish;
E) nutq tugatanligini aytib to’xtatish keng tarqalgan.
Albatta, bu usullardan qay birini tanlash vaziyatga bog’liq, qolaversa, ma’ruzachining ixtiyoriga havola.
Tarbiyaviy texnologiyalar treninglari tavsifnomasi.
“Tanishuv” treningi - o’quvchilarni bir-biri bilan tanishtirish, do’stona munosabat va ijodiy muhitni yuzaga keltirish, ularning ijodiy imkoniyatlari va shaxsiy sifatlarini ochish, jamoada ishlash uchun qulay sharoit vujudga keltirish hamda o’quvchilar o’rtasida ruhiy to’siqlarni engishga yo’naltirilgan.
«Murabbiy va jamoa» treningi - murabbiy va jamoa bilan ishlash muammolari mohiyatini aniqlash malakasini shakllantirish, uning echimini izlash va topishga yo’naltirilgan.
KBI - kuzatish, bahslashish, ishontirish treningi faol hayotiy holatni, lider (sardor)lik sifatlarini, jamoada ishlash ko’nikmalarini hamda o‘zgalar fikrini hurmat qilgan holda dalillash, ishontirish, asoslash, munozara olib borish mahoratini, murosaga kelish va izlash qobiliyatlarini shakllantirishga yo’naltirilgan.
IMAK - ishontirish maktabi treningi ishontirish (murosa yo’llarini topish, uni asoslab berish), tashqilotchilik qobiliyatini, nostandart vaziyatlarda o’zini va jamoani boshqara olish hamda mumkin bo’lgan muammoli vaziyatlarni oldindan


Ko’ra bilish, ularni hal qilish yo’llarini izlab topish mahoratini shakllantirishga yo’naltirilgan.
«Uchlik» - SAN - samarali, axloqiy, nazokatli treningi bezak ishlari, ijodiy fikrlash ko’nikmalarini shakllantirish, ijodiy tasavvurni rivojlantirish, tashkilotchilik qobiliyatlarini, turli badiiy eskizlarni tayyorlash ko’nikmalarini shakllantirishga yo’naltirilgan.
«Sahna» treningi ijodiy fikrlashni rivojlatirish, tadbirning reja-stsenariysini tuzish ko’nikmasi hamda sahna va aktyorlik asoslari, madaniyat, rejissura, tadbirni tashqil etish, notiqlik mahoragini shakllantirishga yo’naltirilgan.
AJIL - amaliyotda jamoaviy ijodiy ishlar treningi - jamoaviy ijodiy ishni tashkil qilish, tayyorlash va o’tkazish uslublarini o’rganish hamda ijodiy faoliyatni shakllantirishga yo’naltirilgan.
«Bahslashuv klubi» treningi - o’quvchilar o’rtasida bahs, munozaralar o’tkazish va bahslashuv klublarini tashkil etish hamda ularni ba’zi yanglish fikrlar, atrofda sodir bo’layotgan voqea va hodisalarga qarshi kurashish, noo’rin fikrlarga o’z vaqtida qarshilik ko’rsatish yoki bildirilgan fikrni to’g’ri, noto’g’ri ekanligini aniqlab olish, o’z (fikrini boshqalarga o’tkaza olish, ta’sir eta olishga o’rgatish va bahslashish madaniyatini shakllantirishga yo’naltirilgan.
«Tanqid qilishni o’rganing» treningi - tanqid ko’rinishlari tasnifi, ularni ishlatish yo’llari bilan tanishtirish, tanqidni to’g’ri qabul qilish ko’nikmasi va tanqid qilish madaniyatini shakllantirishga yo’naltirilgan.
«Kelishuv va ziddiyat» treningi - mantiqiy va tanqidiy fikrlash, murosaga kelish mahoratini shakllantirish hamda asosli bahslashish qoidalari bilan tanishtirish, ziddiyatlarni echishda har kimning o’z uslublarini topa olishlariga ko’maklashishga yo’naltirilgan.
«Chambarak» treningi - pedagogik jarayon va faoliyatda uchraydigan turli vaziyatlar, ulardan chiqish yo’llarini topish malakalarini shakllantirish hamda pedagogik vazifalarni echishga yo’naltirilgan.
Ierarxiya texnikasi «Murabbiy shaxsi» treningi - murabbiylarning shaxsiy va kasbiy fazilatlari hamda murabbiy faoliyati uchun zarur bo’lgan fazilatlarni aniqlash va ularni tarbiyalashga yo’naltirilgan.
Yuqorida keltirilgan «Tarbiyaviy texnologiyalar treninglari tavsifnomasi»da bayon etilgan treninglarni tashkil etish, o’tkazish va tahlil etish mashg’ulot davomida yakka, juft, kichik va katta guruh jamoa shaklida amalga oshirilishi mumkin. Pedagogikada tarbiya berishning yo’li va usullari «metod» deb hisoblanadi. Qadimgi yunon tilida «metxos» so’zi bizning tilimizda «usul», «yo’l» degan ma’noni anglatadi.
Tarbiya metodlari – tarbiyachi va tarbiyalanuvchilarning hamkorlikda aniq maqsadga erishish uchun ma’lum tartibda bajaradigan faoliyatning yo’l va usullari yig’indisidir.
Tarbiya vositasi sifatida xalq og’zaki ijodi namunalari, badiiy ijod, tasviriy san’at, me’morchilik, ma’naviy qadriyatlar va an’analar xizmat qiladi. Tarbiyaviy ta’sir shakli sifatida uchrashuvlar, munozaralar va muhokama, mehnat tarbiyalari,



Download 148.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling