5-Мавзу: хукукий маданият назариясини яратишда хукукшунослик фани ва юридик таълимнинг aхaмияти
Download 40.26 Kb.
|
5-ьавзу
5-Мавзу: ХУКУКИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИНИ ЯРАТИШДА ХУКУКШУНОСЛИК ФАНИ ВА ЮРИДИК ТАЪЛИМНИНГ AХAМИЯТИ. 1.Хукукшунослик фани - хуkукий маданият назариясининг манбаи. 2.Хукукий маданиятни шакллантиришда юридик таълимнинг axамияти. 1. Хукукий маданият жамиятнинг диккат марказида туради.Чунки мустакил Узбекистон Республикаси олдида талай муаммолар мавжудки, уларни давлат ва хукук, воситалари билангина хал килиш мумкин. Бу эса хукукшунослар - илмий ходимлар, укитувчилар ва амалиётчилар олдига янги вазифаларни куяди. Бугунги кунда хук,укдй тадкдкртлар ва хукукдиунослик мутахассисликларининг ахамияти ортиб бормокда. Бу эса хукукшгуносларга нисбатан талабларни оширмокда, уларнинг уз билимларини чукурлаштиришларини ва ишга нисбатан масъулиятни оширишларини шарт кдлиб куймокда. Республикамизда хукук фани ва таълими ривожида муайян муваффакиятларга эришилганлигига карамасдан, бу сохада хали муаммолар мавжудлигини эътироф этиш керак. Бу хукукий тадкикотлар мавзуларига, илмий ишларни мувофиклаштиришга, хукук фанининг амалиёт билан алокасини кучайтиришга, иктидорли илмий ходимларни тайёрлашга хам тааллуклидир. Хукукшуносликнинг айрим тармоклари ривожида нотекислик к,айд этилади. Фукаролик, процессуал, молия, мехнат, оила, пенсия, савдо ва халкаро хукук, сохаларида муаммоларни тадкик, килишда сезиларли оркада колиш кузатилмокда. Узбекистоннинг 1917 йилгача бўлган давлат ва хукук, тарихи хамда сиёсий-хукукий таълимотлар масалаларини тадкиқ этишда биринчи кадамлар куйилмокда, холос.Умуман олганда, хукук, фани хозирча турли мулк тузилиши ва шаклларининг бир-бирига утшши, шу жумладан, хусусий мулкнинг кайта тикланиши ижтимоий ишлаб чикаришнинг самарасини оширишда устунликни, ахоли айрим гурухларининг турли хилдаги имтиёзларини тутатиш ва хукукий тенглик принципларини катъий таъминлашга халал берадиган ижтимоий адолат принципларини бир ёклама ва бузиб талкин этишларга бархам беришда конундан фойдаланиш каби ижтимоий тараккиётнинг якин ва келажак максадларини кабул килиш ва англаб етиши зарур. Бозор иқтисодиётининг асосий хукукий тушунчалари: "товар ишлаб чикарувчиларнинг бевосита мустакллиги", "давлатнинг иктисодиётга таъсирини иктисодий назорат ва бошқариш усулларини куллаш оркали чеклаш", "синиш", "тижорат-коммерция таваккалчилиги" каби тушунчалар хозирги замон хукукий ислохотининг туб вазифаларини бажарувчи воситалар эмас, балки хукукнинг шунчаки ялтирок, безак жиҳози сифатида кабул килинмокда. Хукукшуносларнинг профессионал касбий онги кескин ижтимоий муаммоларга нисбатан хозиржавоб эмас, утмишда орттирилган катор салбий иллатлар жуда секин йуколмокда. Булар орасида конунга нисбатан воситавий-ашёвий ёндашув, хукукий узгаришлар имкониятини бахолашда тор доирадан келиб чикиш, айбловни ута бурттириш, хукукий тартибга солиш самарадорлигини оширишда маъмурий-буйрук,бозлик усулларига зур бериш охиригача бартараф этилмаган. Хукукшунослик фанининг ушбу ахволга тушиб колишининг сабаблари нимада? Муайян объектив сабаблар мавжудми? Х,а, мавжуд. Бу, энг аввало, куп йиллар мобайнида хук,ук, фанлари тадк,ик,отларига иккинчи даражали йуналиш сифатида караб келингани, юкори малакали хукукдиунос олим- лар тайёрлашга панжа орасидан даралганидир. Хукукшунослар билан омма орасидаги узаро муносабат бир тарафлама булиб келди. Асосий тадкдк,отлар рус тилида ёзилганлиги сабабли уларнинг мазмуни кенг халк, оммасига, фукароларнинг маънавий ва хукукий дунёсига муайян таъсир курсата олмади. Куп йиллар давомида республикамиз конун ижодкорлиги билан шугулланувчи идораларнинг хукукшунос олимлар берган амалий таклифларига эътиборсизлиги хам илмий ходимларнинг фаоллигига салбий таъсир курсатди. Бу идоралар Москвада тайёрланган Иттифок, конунлари ёки Россия федерацияси кодексларидан нусха кучириш билан шугулландилар. Чунки хукукшунослик фанидан бошка ижтимоий фанлар каби маъмурий буйрукбозлик тузумининг куроли сифатида фойдаланиб келинди. Холбуки, жамият тараккиётнинг йуналишларини узок, йилларга мулжалланган илмий тахминларга асосланган гоялар белгилаб беради. Амалиётда эса илмий таклиф ва гоялар когозда к,олиб, етарли фойдаланилмади. Бу табиий равишда хукукшунослик фанининг жамиятда тутган мавкеига ва урнига салбий таъсир кўрсатди. Бундай муносабат маъмурий-буйрукбозликка асосланган социализм талабларидан келиб чиккан эди ва уларга тула жавоб берарди. Хозир вазият тубдан узгармокда.Хукукий ижодкорлик сохасида назарий илмий ечимлар билан конун лойихаларини тайёрлаш уртасида маълум якинлашув кузатилмокда. Суд-хукукий ислох,отни тайёрлашда хукук фани ва жамоатчилиги билдирган кун таклифлар бу ислоҳотни амалга оширишда бевосита уз ифодасини топмокда. Масалан, Тошкент Давлат юридик институт, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Фанлар академиясининг Фалсафа ва хукук институт олимлари мустакиллик йиллари 200 дан ортик, конун ва бошка норматив хужжат лойихалари буйича узларининг хулоса ва таклифларини тегишли давлат идораларига, авваламбор, Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига бердилар. Хукукшунослик фани хукукий давлат назариясини ишлаб чикишда иктисодий ва сиёсий кайта ташкил этишларни чукур тахдил этиши ва хдсобга олиши зарур. Шу муносабат билан биринчи навбатда, Президентлик бошкаруви шакли, демократик конунчилик жараёни, конуннинг устунлиги ва конун кабул килишнинг самарадорлиги каби хукукий давлат тузилмалари фаолиятини илмий тахдил кдлиш мухим ахамиятга эга. Хукукий адабиётларни нашр этишда муайян силжишлар бор, аммо уларнинг тиражлари хаддан ташкари кам. Махсус даврий хукукий нашрларнинг чика бошлаши хукукшунослик фани ютуклари хамда янги конунларни ахоли ўртасида т а рғиб лқииш ва тушунтиришни кенг йулга куйишда мухим роль ўйнамокда. Ахолининг турли катламларини хукукий саводхон килишга каратилган пухта ўйланган, изчил тизимни ишлаб чикиш долзарб вазифадир.Хукукшунослик фанлари ва уларнинг амалиёт билан алокаларини ташкил этиш сохасида хукукшунос олимларнинг илмий тавсияларини жорий этиш ва амалга оширишнинг баркарор механизми ханузгача йук,. Бундай механизм хукукшунослик фанлари вакилларининг таклифларини янада туларок хисобга олиш ва тахлил килишгагина эмас, балки уларнинг фойдалилигини бахолашга, охир-окибатда эса бутун хукукий тизимнинг самарадорлигини оширишга ёрдам берган булур эди. Бундай механизмнинг барпо этилиши хукукий тадкикотларнинг сифатини янада оширишга, бунда курук, баёнчилик ва шархлов услубларининг хукмронлигига бархам беришга, хукукий муаммоларнинг бошка турдош мутахассисликлар олимлари билан хамкорликда янада чукуррок тадкик, этилишига ёрдам берган булур эди. Бозор иктисодиётига утиш илмий-тадкикот ишларини ташкил этиш шакл ва усулларини кескин узгартиришни, шартнома-контракт тизимини жорий этишни такозо килади. Илмий тадкикотларни маблаг билан таъминлаш хар бир муаллиф кутадиган муайян натижани амалга оширишни такозо этади. Мустакиллик йўлидаги таракқиёт Узбекистоннинг суверен давлат сифатидаги жихатларини атрофлича тадкик килишни такозо этади. Бунда мустаил давлат белгилари, унинг ички ва ташки сиёсатни олиб боришдаги ваколатлари мухим ахамият касб этади. "Узбекистон - халкаро хукук, субъекти" мавзуи янги маъно ва ахамиятга эга булмокда. Мустакил Узбекистонда демократик хуукий давлатни карор топтириш иктисодий маконда хукукий механизмнинг самарадорлигини оширишни талаб килмокда. Бозор иктисодиётига утишни таъминловчи янги конунлар кабул килинди. Булар жумласига ер, мулк, тадбиркорлик, банк ва банк фаолияти, корхоналар, ташкд иктисодий алокалар, чет эл инвестициялари, биржалар, кооперацияга дойр конунларни санаб утиш мумкин. Бу конунларнинг кабул килиниши шу борадаги улкан ижодкорлик фаолиятининг бошланиши, холос. Бозор иктасодиёти хартияси булмиш янги Фукаролик кодекси кабул кдлинди. Бундан ташкари республикамиз тарихида биринчи маротаба Савдо кодексининг ишлаб чикилиши нихоятда зарур. Биржа фаолияти, кимматли когозлар, якка хокимликка Карши ва эркин иктисодий ракобат тўгрисидаги конунларнинг қабул килиниши бу сохадаги мухим кадамдир. Албатта, бошка к,онунлар бозор ик,тисодиёти ривожланишининг узига хос жихдтларини инобатга олган холда ишлаб чикилиши керак. Узбекистоннинг аксарият ахолиси кишлок, хужалигида банд. Шунинг учун кишлок, хужалиги хакидаги конунларни кабул килиш кечиктириб булмайдиган вазифалардандир. Ер кодекси, Сув тугрисидаги кодекс, дехқон хужаликлари, ер ости бойликларидан фойдаланиш хакидаги, атроф-мухитни мухофаза килиш тугрисидаги конунлар кабул килинмокда. Бозор иктисодиётига утишда ахолини ижтимоий ва хукукий жихатдан химоя килиш республикамиз бу сохадаги олиб борилаётган сиёсатнинг асосий максадларидандир. Шу боис ижтимоий конунларни ривожлангирмок зарур. Бу борада иш билан таъминлаш, мехнат, социал таъминот тугрисидаги конунларни кабул килиш, айни вактда ахолининг кам таъминланган катламларига муайян имтиёзлар бериш лозим. Куп минг йиллик маданий меросимизга кизикиш нихоятда кучайган бир даврда, бу борада хам хукукшуносларнинг уз бурч ва мажбуриятлари бор. Маданий меросни куриклаш, табиат ёдгорликлари, музейлар, кутубхона ишлари, хужжатхоналар, авторлик, аклий мулк хакидаги конунлар халкимиз яратган бебахо бойлик ва хазиналарни келажак авлодга етказишда хукукий мезон булиб хизмат килмоги керак. Бундан ташкари, республикамиз худудидан турли даврларда, турли сабаблар билан олиб кетилган тарихий-маданий мерос обидаларини халкаро-хукукий воситалар ёрдамида кайтариб олиш учун муайян ишларни олиб бориш хукукшуносларимизнинг маънавий бурчидир. Хозирги даврда жиноятчиликнинг усиб бориши иктисодий танглик, ахоли айрим табакалари орасида маънавиятнинг инкирозга учраши хукук фани олдига мухим вазифаларни куймокда. Ҳаётимизда янги ижтимоий муносабатларнинг карор топиб бориши янги Жиноят кодексини хаётга татбик, этишни такозо этади. Албатта, мустакил Узбекистон давлатида хукукий ислохотларни амалга оширишда, уз миллий хукукий тизимимизни шакллантиришда хам тарихий, хам хорижий давлатларнинг давлат-хукук тажрибасидан самарали фойдаланиш зарурдир. Бу борада, авваламбор, ун икки аср давомида республикамиз худудида амалда булган шариат, мусулмон хукуки нормаларини урганиш мухимдир. Хорижий давлатлардан эса араб-мусулмон давлатлари х,амда ривожланган парламентар демократик мамлакатлар хукукдй тажрибасидан фойдаланишимиз керак.Ю кррида санаб утилган ва бошк,а илмий-амалий муаммоларни х;ал кдлиш хукукдгунос олимларни купайтиришни так,озо этади. Фанлар академияси тизимида алохдда Давлат ва хукук, илмий-текшириш институтини ташкил этиш кечиктириб булмас вазифадир. Бундан ташкари, хукукий муаммоларни хал килишда иктисодчилар, файласуфлар, социологлар, тарихчилар, шаркшунослар билан якдндан хамкорлик килиш яхши самара бериши шубхасиз. Хукукшунослик фанининг муаммо ва ютукдари тезликда халк, оммасига етказиб берилиши керак. Бу борада хам хукукшунос олимлар, амалиёт ходимлари хукукий тарбияни кенг куламда олиб боришлари керак. Узбекистон давлати ва хукуки хамда Узбекистонда сиёсий-хукукий таълимотлар тарихи бўйича бор манбаларни тадкик килиш назарий, тарихий ва амалий ахамият касб этмокда.Марказий Осиё, жумладан, Узбекистон халклари узининг чукур давлатчилик, гоявий ва маънавий негизлари билан жуда кадим замонларга бориб такалувчи узига хос сиёсий-хукукий маданий бойлик сохибидир. Эрамиздан бир неча юз йиллар олдин хозирги Узбекистон худудида давлат ва хукук, тугрисидаги институтлар ва сиёсий-хукукий карашлар пайдо булган хамда тараккий этган. Марказий Осиё халклари маданияти жахон цивилизацияси ва умумжахон хукукий маданияти ривожланишига муносиб хисса кушган. Урта Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши илгари Узбекистондаги сиёсий-хукукий карашлар ва давлат ва хукук, тарихининг деярли тулик, урганилмаганлиги хозирги кунда республикадаги тарихий-хукукий фанлар олдида энг долзарб муаммо бўлиб колмокда.Турон давлати ва хукуки тарихи, Турк хоконлиги, сомонийлар, корахонийлар, газнавийлар, хоразмшохлар, Чигатой улуслари, темурийлар, шайбонийлар, аштархонийлар, Бухоро амирлиги, Хива ва қўқон хонлиги давлати ва хукуки тарихи имом ат-Термизий, имом Бухорий, Ал-Форобий, Ибн-Сино, Бурхониддин Марганоний, Амир Темур, Улугбек, Самандар Термизий ва бошка купгина алломаларнинг сиёсий-хукукий карашлари уз тадкикотчиларини кутмокда. Урта Осиё Россия томонидан босиб олинганидан кейин Узбекистонда шаклланган ва ривожланган хукукий, сиёсий карашлар тарихи буйича анча кузга ташланадиган илмий изланишлар бор. Бирок, бу тадкикотлар Узбекистоннинг мустамлака ва совет давридаги сиёсий-хукукий маданияти тарихини тулигича ёритиб бера олмайди. Бундан ташкари, тарих ва сиёсий-хукукий институтлар хамда гоялар тугрисидаги бир катор фикр ва хулосалар хозирги замон, яъни мустакиллик рухида кайта фикрлашни ва баъзи бир аникликлар киритишни талаб этади.Узбекистондаги хукукий хамда сиёсий к,арашлар тарихини хар томонлама ва чукур урганилмаса, келгусида мустакил Узбекистоннинг давлат-хукукий институтларининг ривожланишининг асосий йуналишларини назарий асослаб бериш ва хозирги замон сиёсий-хукукий вокелигини тушуниш кийин булади ёки тушуниб булмайди. Вахоланки, утмишсиз, тарихсиз келажак булмайди. Тарих барча авлодлар учун донишманд х,акамдир. Узбекистон давлати ва хукуки тарихи, сиёсий-хукукий карашлар тарихи узининг илгор фикрларга бойлиги, кизикарлилиги билан ажралиб туради. Бу гоялар, уткир ва теран фикрлар республика давлат-хукукий институтларининг ривожланишига хозир ва келгусида самарали хизмат курсатиши мумкин. Узбекистонда давлат ва хуқуки тарихи х,амда сиёсий- хукукий таълимот тарихини хар томонлама ва чукур урганиш хам мураккаб, хам мухим вазифадир. Бунинг сабаблари куйидагича: Download 40.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling