Mavzu: Huquqiy madaniyat nazariyasi fanining predmeti va metodlari
Download 148.05 Kb.
|
huquqiy madaniyat YN
Хуқуқий онгнинг тузилиши.
Маълумки, хукукий онг икки таркибий кисмдан, яъни хукукий мафкура ва хукукий рухиятдан иборат. Хукукий мафкура хукукнинг мохияти, Ахамияти ва талаблари тўғрисидаги ғоялар, кадриятларни ўз ичига олса, хукукий рухият хиссиётлар, кайфиятлар, кечинмалар, яъни хукукнинг эмоционал кабул килиниши билан боғлик. Ижтимоий хукукий онгдаги ушбу икки таркибий кисмнинг холатини тахлил килиб, уларнинг ривожланганлик Даражаси бир хил эмаслигини кўрамиз. Агар хуқуқий мафкура жамиятда демократик давлатга хос бўлган ғоялар ва кадриятлар муайян даражада шаклланганлиги билан белгиланса, хуқуқий рухият совуққонликка мубтало бўлиб, унда хукукқа нисбатан бефарклик ва менсимаслик сақланиб колган.Криминалогия сохасидаги тадкикотлар жамиятнинг хукукий рухиятида жиддий камчиликлар борлигидан далолат бермокда. Масалан, жиноятларнинг айрим турлари бўйича юкори даражадаги латентлик (яширинлик) сакланиб колмокда. Мутахассисларнинг маълумотларига караганда, содир этилган хар бир жиноятдан ўртача 5 - 7 киши хабардор бўлади. Агар ушбу ракамни жиноятлар микдорига кўпайтирсак, кишини Қувонтирмайдиган манзарага дуч келамиз: минглаб кишилар жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлигини ва улар содир этилаётганлигини билганлари холда уларни бефарк, томоша килганлар. Жамият ривожидаги янги ижтимоий, иктисодий вокеалар кундалик хукукий онгнинг бузилиши сабаблари ва шарт- шароитларини (хукукқа нисбатан салбий ва истеъмолчилик муносабатлари, шахснинг хукукда хилоф йўналишларининг Мотивлари, жамиятга карши хатти-харакат стереотипларининг шаклланишини) аниклашнинг зарурлигини такозо этади. Мазкур вазифани бажариш фаннинг, биринчи навбатда, хукукшуносликнинг энг мухим максадидир. Бизнингча, ушбу ходисаларнинг хаммасини тоталитар тузум меросига тааллукли деб хисоблаш мумкин эмас, бузилган хукукий онг манбаларини объектив вокеликдан кидириш зарур. Баён этилганларга кискача хулоса килиб айтиш мумкинки, ахолининг хукукий онги хукукий психологиянинг давлат ташвик килаётган хукукий мафкурадан кескин оркада Колаётганлиги, хукукий давлатга хос бўлган хукукий ғоялар ва Принципларнинг кундалик онг хукукий нигилизмидан кескин фарк қилиши билан ажралиб туради. Хукукий онгдаги бундай ахволнинг сабаблари хукукий тизим доираси билан чекланиб колмайди, балки иктисодий, ижтимоий хамда бошқа объектив ва субъектив омиллар билан белгиланади. Бирок, хукукий онг ўзгармай колмайди, у хукук ва давлатнинг ўзгариши билан такомиллашиб боради. Қонунга хурматни тарбиялаш. Хукукий давлатда жамият ва шахс хукукий онгининг мухим жихати, бизнингча, конунга хурмат, унинг кадрини шахс кадриятларининг энг юкори даражасига кўтаришдан иборат. Хукукда, конунга хурматни оддий конунга итоаткорлик деб тасаввур этиб бўлмайди, у юкори даражадаги хукукий фаолликни талаб этади. Айнан хукукий фаоллик, яъни шахснинг ижтимоий фаол ижобий хатти-харакати унинг хукукий онгининг, конунга хурматининг даражасини билдирувчи мухим кўрсаткичдир. Конунга хурмат конундан, унинг одиллигидан кониқиш Хиссига, шунингдек, ўз хатти-харакатларини хукук принциплари ва нормаларига ихтиёрий равишда бўйсундиришга асосланган ахлокий-хукукий категориядир. Бошкача айтганда, шахс хукукий мажбуриятларни англанган бурч сифатида, хукук ва мажбуриятлари бирлиги принципининг тимсоли сифатида кабул килади. Респондентларнинг каттагина қисми хукукбузарликларни конунни хурмат килганликлари учун эмас, жазодан қўрқанлиги туфайли содир этмасликларини тан олганлар. Бу хукукда хурматни шакллантиришнинг жуда мухимлигини тасдиклайди. Жамоатчилик фикри ва хукук. Жамият хукукий онгини бахолашда жамоатчилик фикрини ўрганиш катта ёрдам беради. Афсуски, республикамизда хукук масалалари бўйича жамоатчилик Фикрининг мониторинги амалда ўтказилмайди, холбуки социологик тадкикотларнинг маълумотлари бутун жамиятдаги хамда айрим ижтимоий гурухлардаги хукукий онгнинг манзарасини аниклаштиришга ёрдам берган бўларди. Шахс хукукий онгидаги ижобий мотивлар ва манфаатларга Алохида эътибор бериш керак. Чунки регулятив хосса хамиша хам тарбиявий хосса билан мос келавермайди, кишиларнинг муайян кисми конун талабларини келишувчилик килиб ёхуд жазонинг кўлланилишидан қўрқиб бажарадилар. Бошка кисми эса хукукий кадриятларга англанган ҳолда муносабатда бўладилар. Шу нарса ажабланарлики, айнан ижобий хукукий Онг механизми амалда ўрганилмасдан қолмокда. Турли хил ижтимоийbГуруҳларнинг хукукий онгидаги ижобий стериотипларни аниклаш ва кенг ёйиш лозим. Ўзбекистон хукукий тизимининг туб ўзгаришлари, жамият Хаётидаги хукукий асосларнинг кучайиши, шунингдек, давлат ва жамоат институтларининг фаол хукукий тарбия ишлари аста-секин аҳоли хукукий онгининг ва хукукий маданиятининг юксалишига олиб келади. Д) Хукуқий хатти-харакат. Хукукий маданиятнинг даражасини Кўрсатувчи индикатор бўлган бешинчи элементи хукукий хатти-ҳаракатдир. Шундай ҳолат юзага келдики, юридик фан асосан конунга хилоф хатти-ҳаракатлар муаммолари билан, унинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш билан шуғулланиб, хукукий хатти-ҳаракатнинг конунга мувофик, шакли кам тадқиқ, этилган. Айни пайтда хукукий хатти-ҳаракатнинг ижтимоий фойдали турларини аниклаш, таъминлаш ва ривожлантириш жамият хукукий маданиятини кўтаришнинг кудратли воситасидир. Конунга мос хатти-ҳаракат хукукий нормаларда мавжуд бўлган идеал ахлок билан Мос келувчи юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширишни такозо этади. Маълумки, ҳукук шахснинг имкониятидаги хатти- ҳаракатларининг, унинг эркинлигининг меъёридир. Шахс ушбу имкониятларни, шунингдек, ҳукук нормаларининг талабларини турли усуллар билан амалга оширади. Уларга, жумладан, хукукка риоя этиш, уни бажариш, тадкик, этиш ёхуд кўллаш киради. Ушбу ҳуҳукларни таъминлаш, шунингдек, шахсга конунга хилоф ҳаракатлардан ўзини тийиш мажбуриятининг юкланиши шаклида ҳам амалга оширилади. Конуний хатти-ҳаракатларнинг икки турини ажаратиш: 1) хукук нормалари ва конунларнинг талабларини бузмасликда, уларга риоя этишда ва унда намоён бўладиган пассив ижобий хатти-харакат; 2) ташаббускорона, фаол хукукий хатти-ҳаракатларда, хукуқни химоя килиш ва таъминлашга каратилган ихтиёрий фаолиятда ифодаланадиган хукукий фаоллик.Умуман олганда, хатти ҳаракатларнинг мазкур типлари жамият учун фойдалидир. Аммо хукукий давлатни шакллантириш шароитида конуний хатти-харакатлар иккинчи турининг ахамияти ва зарурияти биринчисиникига қараганда беқиёс ортикдир. Хукукий маданият конуний хатти-харакатларни шакллантириш учун ўзига хос старт майдончаси ва айни пайтда унинг мезони бўлиб намоён бўлади. Ижтимоий хукукий фаоллик ва хукукий мадният. Хўш, фукароларнинг ижтимоий-хукукий фаоллигини оширишга, конуний хатти-харакатларини ижт-ий хатти-харакатларнинг аҳоли хурмат киладиган ва кўллаб қувватлайдиган эталонига айлантиришга кандай килиб эришиш мумкин? Энг аввало, давлатнинг ва барча бошка ижтимоий институтларнинг хукукий тарбияга каратилган самарали фаолияти зарур. Хукукни мухофаза килувчи органлар фаолиятининг самарадорлиги, хукукбузарлик учун жазонинг мукаррарлиги принципининг таъминланиши улкан ахамиятга эгадир. Шунингдек, қонун бузилишларининг олдини олишга каратилган профилактик ишлар мажмуасини амалга ошириш хам мухимдир. Ижобий хукукий хатти-харакатларни жорий этиш ва ташвиқ килиш, конунга итоаткорлик турмуш тарзини шакллантириш фаолиятида фукаролар ўзини ўзи бошқариш органлари катта самара беради. Айнан махаллада, мавзеда хукукий хатги-харакатларнинг максадга йўналганлиги яккол намоён бўлади, Бу ерда конуний хатти-харакатни ташвиқ килиш ва рағбатлантириш энг кўп самара беради. Ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини ўрганиш ушбу фаолиятнинг асосий йўналишлари ижтимоий таъминот, ободонлаштириш, маданий окартув ишларидан иборатлигини кўрсатмокда. Хукукий онг ва хатти-харакатни шакллантириш масалаларига эса етарлича эътибор берилмаяпти. Жамоатчилик судлари, ёшлар тарбияси бўйича кенгашлар, хукукбузарликларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик комиссияларнинг тузилиши ва амал килиниши конуний хатти харакатларнинг кенг ёйилишига ва конунга хилоф хатти-харакатларнинг камайишига ёрдам берган бўлар эди. Инсон - хукукий маданият маркази. Замонавий юридик назарияда шахс бутун хукукий вокеаликнинг марказига қўйилмокда ва илмий тадикотларнинг бошланғич нуқтаси, манбаи ва асоси сифатида майдонга чикмокда. Ўзбекистоннинг Конституциясида инсон, унинг хаёти, эркинлиги, ор-номуси, кадр-киммати ва бошка узвий хукуклари олий кадрият эканлиги эътироф этилади (13-модда). Бу инсон хукукий тизим ва маданиятнинг асоси ва маркази эканлигини бошка барча субъектлар - ташкилотлар, ассоциациялар, бирлашмалар, хўжалик уюшмалари ва ширкатлари, давлат органлари эса улардан ҳосил бўлган тузилмалар, инсон ижтимоий фаолиятининг натижаси эканлигининг конституциявий даражада мустахкамланишидир. Конституция инсон хукукларини биринчи ўринга қўйди, бинобарин, инсон ва унинг хукукий маданияти хукукий ривожланишимизнинг асосий максади килиб танланди. Хозирги кунда нафакат хукук ва эркинликларининг рўйхати микдор жихатдан кенгаймокда, балки уларнинг сифат жихатдан ўзгариши, хукукий механизмлар, муассасалар, юридик харакатлар, хукукий онг ва бошкаларнинг ўзгариши кузатилмокда. Давлат, унинг органлари ва мансабдор шахсларига инсон Хукуклари ва эркинларини химоя килиш мажбурияти юклатилмокда. Инсон хукуклари ва эркинлари конунларнинг маъносини, мазмунини ва кўлланилишини, конун чикарувчи ва ижро этувчи хокимият, ўзини ўзи бошкариш органлари фаолиятини белгилаб бермокда хамда улар ахамияти борган сари кўтарилиб бораётган одил судлов томонидан таъминланмокда. Шахснинг хукукий маданияти жамият хукукий холатининг зарурий шарт-шароити ва яратувчи асосидир. Шу билан бирга, у шахснинг хукукий ривожланиш даражаси ва хусусиятидир. Ушбу даража ва хусусият инсоннинг конуний фаолияти даражасида ўз ифодасини топади. Шу муносабат билан Хукукий маданиятли шахснинг моделини яратиш максадга мувофикдир. Бундай модель индивидлар учун тегишли ижтимоий-хукукий максадларни ишлаб чикиш учун мухим ахамиятга эга. 2. Хукукий маданият ва тараққиёт. Жамиятнинг хукукий маданиятини таърифлаб, мустакиллик даврида ушбу маданият жиддий ўзгаришларга учраганлиги, унинг даражаси кўтарилганлиги, мазмуни демократик қадриятлар ва ғоялар билан бойиганлиги тўғрисида хулоса килиш мумкин. Агар кискача айтадиган бўлсак, хукукқа муносабат ўзгарди. Бирок, яна кўп ишларни килиш керак бўлади. Фикримизча, хукукий маданиятнинг ривожланиши унинг барча Таркибий кисмларини комплекс ислоҳ килиш ва такомиллаштириш асосида кечади. Хукукий маданиятнинг тарихий ривожланиши хукукий таракқиёт бўлиб, унинг мезонини шахснинг хукукий ахволи, хукукий эркинлик даражаси ташкил этади.Хукукий маданиятнинг тараккёти шахс хукуклари ва эркинлари хажмининг кенгайиши, уларнинг химояланганлик даражасининг кўтарилишидир. Хукукий таракқиёт марказида шахс, унинг хукуклари, эркинликлари ва конуний манфаатлари хамда мадниятдаги олий кадрият бўлган шахснинг, "барча нарсаларнинг мезони бўлган инсон"нинг мақомини мустахкамлашга қаратилган барча хукукий воситалар, механизмлар ва институтлар туради. Хукукий тарбия ва юридик таълимни хукукий ривожланишнинг, хукукий маданиятни кўтаришнинг мухим омиллари, Хукукий таракқиётни тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин Бўлган омиллар сифатида караш лозим. Вазифалар ва мақсадларни белгилаб олмасдан туриб жамиятнинг хукукий ривожланишини тасаввур этиб бўлмайди. Хукукий давлатни шакллантириш вазифасини юксак хукукий Маданиятсиз амалга ошириб бўлмайди. Худди шунингдек, хуқук, ўзига муносиб олий кадрият ўрнини олмас экан, демократик фукаролик жамиятини яратиб бўлмайди. Хрзирги вақтда халкаро хукукнинг жаҳонда тан олинган принциплари ва нормаларининг миллий хукукдан устунлиги эътироф этилмокда, бу бизнинг хукукий маданиятимизни барча илғор ва тараққийпарвар ўзгаришлар учун очик килмокда, халкаро хукукда ўз ифодасини топган умуминсоний кадриятлар ва идеалларни хукукий маданиятимиз ривожланиши учун мезон ва мўлжал сифатида тасдикламокда. Хукукий маданиятнинг тараккий этиши жахон хукукий тарихини хулосаловчи кенг йўлидир. Ўзбекистоннинг ривожланиши инсоният йўлидан, ижтимоий ва хукукий тарақкиётдан четда эмас. Бу стратегик вазифаларни хал этиш, афтидан, узок вакт олади. Кабул килинган "Жамиятда хукукий маданиятни юксалтиришнинг миллий дастури"да унинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. 4- MAVZU: Download 148.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling