@mustaqilishlar
Инфляциянинг ижтимоий – иқтисодий оқибатлари - Аҳоли ва корхоналарнинг номинал даромадлари ҳажми ортиб борсада реал даромадлари пасаяди.
- Мамлакатнинг бойлик ва даромадлари бир гуруҳ кишилар ўртасида қайта тақсимланади.
- Пулнинг моддий бойликка алмаштириш жараёни тезлашади
- Узоқ муддатли инвестицияларга йўналтириладиган маблағлар камайиб боради ва охир оқибат тўхтайди
- Аҳолининг барча шаклдаги пул жамғармаларининг (омонат, нақд пул, облигация, қимматли қоғозлар ва бошқалар) қиймати тушиб кетади.
- Омонатлар бўйича фоизлар миқдорининг тушиб кетиши
- Микроиқтисодий даражада ишлаб чиқаришга бўлган манфаатдорлик йўқолади
- Миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнлари марказлашади.
- Иқтисодий маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилиги, барқарорлигига шубҳа туғилади.
@mustaqilishlar
- Инфляцияни таргетлаш стратегиясини муваффақиятли амалиётга татбиқ этиш монетар сиёсатнинг барқарорлигини оширади, инфляциянинг паст бўлишини таъминлаб, келажакдаги инфляция тўғрисидаги шубҳаларни қисқартиради ва дефляция хатарини пасайтиради.
Инфляцияни таргетлаш
@mustaqilishlar
Инфляцияни таргетлаш стратегиясини қўллаш омиллари - Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларини оммавий равишда олдиндан эълон қилиб бориш;
- Монетар сиёсатнинг асосий мақсади бўлган узоқ муддатли нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида институционал мажбуриятларни бажариш ва инфляциянинг мақсадли кўрсаткичига эришилашини таъминлаш;
@mustaqilishlar
Инфляцияни таргетлаш стратегиясини қўллаш омиллари - Пул – кредит сиёсатига боғлиқ қарорлар қабул қилишда бир қинча кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда комплекс равишда ёндашиш;
- Кенг жамоатчилик ва турли молиявий бозорлар билан ўзаро алоқадорликда бўлиш орқали Марказий Банк пул – кредит сиёсатининг объектив мақсадлари ва стратегиясининг аниқлиги ҳамдашаффофлигини ошириш.
@mustaqilishlar
Do'stlaringiz bilan baham: |