Mavzu: Islom dini iqtisodiy g`oyalari. Uyg`onish davrida O`rta Osiyodagi iqtisodiy g`oyalar
Ибн Халдун фикрича: «Бозор - бу хунармандчиликни мукаммаллаштириш ва мехнат унумдорлигини оширишнинг гаровидир»
Download 231.9 Kb.
|
2-mavzu (2)
Ибн Халдун фикрича: «Бозор - бу хунармандчиликни мукаммаллаштириш ва мехнат унумдорлигини оширишнинг гаровидир».
Шуниси диққатга сазоворки, Ибн Халдун (асли араб) тарих такозоси билан Амир Темур билан Дамашкда учрашган (асир тушган) ва у билан сухбат курган. Куп сохаларда, жумладан, итқисодиётга оид асарлар муаллифи, катта домла эканлигини билиб колган Амир Темур Ибн Халдунни асирликдан кутқариб, ўз ватанига кайтишга ва ижодий ишини давом этгиришга имкон берган. Бу олижаноблик илмга бўлган хурмат рамзидир Х-ХII асрларга келиб Ўрта Осиё илғор ижтимоий тафаккурнинг Шарқдаги йирик марказларидан бирига айланди.Бу даврда феодал давлат марказлашган ва энг ривожланган паллага кирди. Ўрта Осиё Европани Осиё билан боғловчи йирик моддий, маданий ва савдо марказита айланди. Бу жараёнлар бир-биридан минглаб чақирим узоқликдаги давлатлар,ҳалклар ўртасидаги иктисодий муносабатларни шакллантирди. Бу даврда бугун дунёга танилган Ал-Фаргоний, Ал-Хоразмий, Форобий, Бсруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Низом-ул-мулк ва бошқа кўплаб мутафаккирлар яшаб, ижод қилишди. Уларнинг асарларида иқгисодий ғоялар ҳам ўз аксини топган. Шарк, ренессанси давридаги олимлар шу даврдаги тижорат, мулкдорлик ҳунари сирларини баён этганлар. Уларнинг асарларидаги умумбашарий иқтисодий тафаккур бугунги кунда ҳам долзарблиги билан муҳим ўрин тутади. Ибн Сино (980-1037)нинг фикрича: Ҳайвон табиат неъматларига қаноат қилади, одамларга эса табиат неъматлари камлик килади, у овқат, кийим-кечак ва уй жойга эҳтиёж сезади. Ҳайвон табиат неьматларини ўзлаштириб оллдади.одам эса эса уз меҳнати билан ўзига овқат, кийим, жой яратади. Шу мақсадда инсон деҳқончилик ва хунармандчилик билан шуғулланиши керак» Юсуф Хос Хожиб «одамга фойдаси тегмайдиган одам — ўлик, эссиз утган умр эмас, эссиз сарфланган меҳнат», дейди (1069й. «Кутадгу билик» асарини яратган). IХ-ХII асрларда Марказий Осиё илгор ижтимоий тафаккурнинг Шарқдаги йирик марказлардан бирига айланди. Бу даврда мазкур худуддаги давлат марказлашган ва энг ривожланган паллага кирди. Буюк Ипак йули, Тинч океани атрофидаги мамлакатлар (Япония, Хитой, Корея)ни Византия ва Ғарбий Европа билан чамбарчас боғлар эди. Бу эса карвон йўли оркали минглаб одамлар, от-уловлар, турли-туман товарларнинг қарама-карши харакатини, алмашувини вужудга келтирди. Ўрта Осиё Европани Осиё билан борловчи йирик моддий маданий ва савдо марказига айланди. Бу жараёнлар бирбиридан минглаб чақирим узоқликдаги давлатлар, халклар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни шакллантирди. Ахир,Осиёдаги ва Европадаги товарларга бўлган талаб ва таклифни (бозорнинг асосий унсурларини) яхши билмай туриб, узок ва хатарли йўлга чиқиш мумкинмиди, катта карвонларни тоғу тошлардан, кум чўллардан олиб ўтиш осонмиди, бунинг учун маълум қоидаларга, амалларга таяниб иш кўриш керак бўлди. Европага қанча ва қайси товарларни олиб бориш, у ердан нима олиб қайтиш, карвон йўлидаги давлатлар, халқлар талаб эҳтиёжини яхши билиш талаб этилган. Оқибатда турли билим соҳалари, математика (ал-жабр), геометрия (хандаса), астрономия (фалакиёт) ва бошқа кўпгина фанлар ривожланди. 873-950 йилларда яшаб ижод этган Абу Насир Ибн Мухаммад Форобий хақида фикр юритамиз. Бўлажак олим ҳозирги Тошкентдан 200-260 км. Шимоли Ғарбда жойлашган Фороб (Утрор) деган жойда турилган. У Форобда укиган, Шошда булган, Бухоро ва Самарккандда таълим олгам. Араб халифалигининг маркази — Бағдодда уқишни давом эггирган, умрининг охирги йилларида Халабда, сўнгра Дамашкда яшаган ва шу ерда вафот этган. Форобий ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий билимларнинг қарийб барча соҳаларини ўз ичига олувчи 160 дан ортик, рисола яратган қомусий олим сифатида тан олинади. Унинг Шарк, оламидаги шухрати шу даражага етдики, уни Аристотел (Арасту)дан кейинги йирик мутафаккир — «Муаллима ссоний» — «Иккинчи муаллим» деб атай бошладилар. Олимнинг айниқса, «Фозил одамлар шахри» асари диккатга сазовар бўлиб, унда мамлакатни бошкариш, окимлар фаолияти, иқтисоднётни олиб бориш билан боглик; бўлган муҳим гоялар келтирилади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Форобий уз устози Арасту гояларини ҳар томонлама талқин этади ва уни тўлдиришга харакат қилади, жамият шаклланиши учун моддий эхтиёжларнинг аҳамияти ҳакддаги таълимотни яратди, иктисодиёт фанида мухим бўлган «эҳгиёж»ни таърифлади. У моддий бойликлар яратишда меҳнатнинг ва меҳнат қуроллари ўрнини аниқлаб бсрди. Айниқса, «меҳнат тақсимоти» масалалари мутафаккир асарларида яхши ёритиб берилган. Меҳнат тақсимоти туфайли ишлаб чикариш ривожланади, чунки вақтдан ютилади, ишловчиларнинг касб-маҳорати ортади, техник мосламалар киритиш учун асос юзага келади, яъни ўз даврида ҳамма ишни бир одам (уста) бажариши мумкин булган. Ҳолатдан, ҳар бир операцияни махсус кишиларга бўлиб бериш афзаллиги кўрсатилади («Кушни сўйса ҳам , кассоб суйсин»). Меҳнат таксимоти тўғрисидаги ғоя таниқли иқтисодчи Адам Смит таълимотининг (XVIII аср) асосидир. «Ким раҳбар бўла олади?» деган савол бундан минг йиллар аввал хам буюк донишмандларни қизиктирган экан. Абу Наср ибн Мухаммад Форобий «Фозил одамлар шахри» номли асарида булажак раҳбарларнинг асосий фазилатлари тўғрисида оқилона мушоҳада юритган. Бу фикрлар ҳозирги даврда хам нихоятда долзарблиги туфайли уларни кенг оммага етказишимиз ўринли бўлади. Ана шу фазилатларнинг мантикий кетма-кетлиги хам диққатга сазовардир. Биринчи навбатда раҳбар, «аввало, тўрт мучаси сог саломат бўлиб, ўзига юкланган вазифаларни бажаришда бирор аъзосидаги нуксон халал бермаслиги лозим, аксинча, у саломатлиги туфайли бу вазифаларни осон бажариши лозим». Нақадар тугри фикр. Мусулмон ҳуқуқшунослигида товарнинг истеъмол киймати тан олинган, товарнинг киймати билан сурапаётган баҳо (бозор нархи) фаркланган. Йирик дин пешвоси Бахоудаин Накшбанднинг Download 231.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling