мавзу. Иқтисодий тебранишлар. Ишсизлик Макроиқтисодий беқарорлик ва иқтисодиётнинг цикллилиги


Download 499.68 Kb.
bet6/6
Sana16.06.2023
Hajmi499.68 Kb.
#1506236
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-Мавзу. иқтисодий тебранишлар ва ишсизлик

Ишсизлар – бу, ишчи кучининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган, лекин ишлашни xоҳловчи ва фаол иш қидираётган аҳолидир.
Ишсизлик даражаси деб ишсизларни ишчи кучи сонига (% ҳисобидаги) нисбатига айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:
Ишсизлик даражаси =(ишсизлар сони / ишчи кучи сони)х100
Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ёки ишсизликнинг табиий даражаси ҳолатида иқтисодиётда яратилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмини иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади.
Потенциал ЯИМ деганда мамлакатдаги ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ фойдаланилган шароитда мумкин бўлган ишлаб чиқариш ҳажми тушунилади.
Агар ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ошиб кетса, яъни даврий ишсизлик 1 фоизни ташкил этса миллий иқтисодиёт ЯИМни икки ярим фоизга кам яратади. ЯММнинг пастроқ даражаси ўз навбатида, ишлаб чиқаришда қатнашувчилар даромадларининг нисбатан камроқ бўлишини ва иқтисодиётнинг келгуси тараққиётини инвестициялаш имкониятлари қисқаришини билдиради.
Бу конун ОУКЕН қонуни дейилади.
Оукен қонунини формулада қуйидагича тасвирлаш мумкин:
(Y–Y*)/Y*=-2.5–3(U–U*)
Бу ерда Y – реал ЯИМ, Y* - потенциал ЯИМ, U – ишсизликнинг ҳақиқий даражаси, U* - ишсизликнинг потенциал даражаси, -2,5 -3 коэффициент
Ўзбекистонда ишчи кучи бандлигини таъминлаш ва ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш борасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари.
1
    • кенг фаолият турлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорликни кенгайтириш учун шароит яратиш.

2
    • Хизмат соҳасини ривожлантириш, аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий-маиший хизмат ва қурилиш бўйича хизмат турларини анча кенгайтириш.

3
    • қишлоқда кенг тармоқли ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиб, шу орқали янги иш жойларини очиш, янги ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш.

4
    • ишдан бўшаган ходимларни қайта тайёрлаш ва қайта ўқитишни ташкил этишни тубдан ўзгартириш.

5
    • вақтинча ишга жойлаштириш имкони бўлмаган меҳнатга яроқли аҳолини давлат томонидан ишончли равишда ижтимоий ҳимоялаш.

Download 499.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling