Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари


Download 115.47 Kb.
bet6/11
Sana05.10.2023
Hajmi115.47 Kb.
#1692762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу

1

  • Форобийнинг тақсимотга бўлган иқтисодий қарашлари. Тақсимот Форобийнинг иқтисодий қарашларида ўзига хос усулда талқин этилади. Унингча, жамият ва кишилар қўлидаги мол-мулкини, ноз-неъматларни тўғри тақсимлаш давлат миқёсидаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Тақсимот мақсадга мувофиқ амалга оширилмас экан, кўпчилик кишилар бачканалашиб кетади, одамлар фақир аҳволга тушиб қолади.
  • Шу нарса аёнки, мавжуд нарсалар тақсимланади. Шу боис мақсадга мувофиқ тақсимотни амалга ошириш мақсадида Форобий мавжуд бўлган барча бойликларни тўғри ҳисобга олишни назрда тутади. У шундай ёзади: “Аввало ер ва жойларнинг миқдори, кейин уларнинг егалари ва тутган ўринлари, сўнгра ниҳоятда зарур нарсалар бўлган озиқ-овқатлар, екиладиган ерлар, сарой ва шахси уйлар миқдори ҳисобга олиниши зарур”. Форобий Платоннинг: “Тақсимот жуда қийин иш, лекин жуда зарур ишдир”, – деган фикрини алоҳида кўрсатиб ўтади. Биз бундан Форобий тақсимот муаммосининг қийинлигини, уни тўғри ҳал этиш жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга ега эканлигини яхши тушунганлигини кўрамиз.
  •  

Абу Райҳон Беруний Муҳаммад ибн Аҳмад
Абу Райҳон Беруний Муҳаммад ибн Аҳмад (4-сентабр973КатХоразм, — 11-декабр1048Газна) — ХI аср қомусий олими.
Беруний жуда ёшлигидан илм ва фанга қизиқади. У севган фанлар — астрономияматематикагеодезиягеография ва минералогия бўлган.
Берунийнинг математикага ва фаннинг бошқа соҳаларига қўшган ҳиссасини ёзиб қолдирган 100 дан ортиқ асаридан ҳам кўриш мумкин. Улардан энг йириклари — „Ҳиндистон“, „Ёдгорликлар“, „Қонуни Масъудий“, „Геодезия“, „Минералогия“ ва „Астрономия“. Қолганларини қуйидагича тақсимлаш мумкин: математикага доирлари — 22 та; астрономик асбоблар ҳақида — 10 та; астрологиклари — 21 та; турли фанлар (физика, минералогия, адабиёт, тарих ва бошқалар) — 38 та; турли тиллардан таржима асарлар — 21 та. Берунийнинг бу асарларидан атиги 30 га яқини бизнинг кунларгача етиб келган.

Download 115.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling