5.Ғарбий Европадаги иқтисодий ғоялар 1
Ф.Аквинскийнинг асосий ижтимоий-иқтисодий ғоялари
- бекорчиликка қарши чиқди, аҳлоқ қоидаларини мустаҳкамлаш учун курашди («меҳнат қилмаган – емайди; меҳнат – худога ёқадиган иш»);
- иқтисодиётни давлат бошқарувини қўллаб-қувватлади(оддий халқнинг давлатни бошқаришда қатнашини жиноят деб ҳисоблади);
- бойликни табиий ва сунъий турларга бўлиб кўрсатади. Бойликнинг биринчи турига ер, иморат -иншоотлари, ҳайвонлар, озиқ-овқат воситалари ва кийим-кечакларни киритади. Иккинчи турига эса – олтин ва кумушни, улар инсон фаолиятининг мақсади бўлиши мумкин эмас;
- одил нарх тўғрисида таълимот яратди, бу нарх ишлаб чиқарувчининг ҳаражатларини қоплаш, унга фойда келтириш билан бирга, оддий истеъмолчини ҳам қониқтирган;
- умуман савдога ижобий муносабатда бўлган, лекин у фақат фойда олиш мақсадида бўлса, уни иснод келтирадиган иш деб ҳисоблаган.
асосий вакили
Фома Аквинский (1225-1274й.)
Do'stlaringiz bilan baham: |