Абу Носир Форобий (870-950й.) иқтисодий фикрлари
Ўрта аср даврида илғор иқтисодий фикрларни илгари сурган буюк мутафаккирлардан бири, Аристотелнинг издоши, унинг асарларини таҳлил қилган «иккинчи муаллим» Абу Наср Фаробий (870–950) ҳисобланади. У кўп қиррали олим бўлиб, ўз билимини ошириш йўлида тинмай меҳнат қилган, қайси юртда машҳур олим борлигини эшитиши билан, суҳбатлашиб ундан сабоқ олиш учун йўлга чиққан. У 70дан кўп тилни билган.
1 Форобий бир асарни бир марта ўқиб тушунолмаса, уни қайта-қайта ўқирди. Аристотелнинг «Жон ҳақида» асарининг Форобий ўқиган нусхаси топилган бўлиб, китоб четига унинг томонидан «Мен бу китобни юз марта ўқидим», бошқа бир китобда еса «Бу китобни қирқ марта ўқидим, лекин яна ўқишим керак», деб ёзилган. Форобий Аристотел асарларини ўқиб ўрганиш билан бирга, уларга шарҳлар ҳам ёзган. Буюк аллома Ибн Сино Аристотелнинг «Метафизика» асарини Форобий ёзган шарҳлар ёрдами билангина тўлиқ тушунганлиги ҳақида ёзган. - Фаробий бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган моддий еҳтиёжлар тўғрисида таълимот яратди. Унинг фикрича, одамларнинг еҳтиёжи жамият шаклланишининг асосий сабабидир. «Табиатан ҳар бир одам шундай яралганки, у яшаши ва камол топиши учун кўп нарсаларга еҳтиёж сезади. Уларни у бир ўзи топа олмайди ва уларга эришиш учун кишилар жамоасига муҳтож бўладики, унинг ҳар бири у эҳтиёж сезаётган нарсалардан бирон-бирини беради.
Форобий Платонга ўхшаб идеал тузум тўғрисида фикр юритди. У келажак ҳақида ўйлаб, бахтга еришишнинг зарур ва бирламчи шартини ташкил етувчи ўзаро ёрдам ва дўстлик туфайли бўладиган шаҳарни идеал шаҳар деб ҳисоблаган; ер юзида барча халқларнинг ўзаро ёрдами асосида бир бутун ягона жамият қуриш мумкинлиги тўғрисида, маҳсулотларни адолатли тақсимлаш ҳақида фикрлар билдирган. - Форобийнинг мулкчилик тўғрисидаги қарашлари. Абу Наср Форобий мулкчилик ҳақида фикр юритиб, мулкка егалик қилиш, ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, ўзига тўқ яшаш тўғрисидаги илғор фикрларни илгари суради. У одамларга, авлодларга зарар келтирмайдиган мол-мулк орттириш фойдали иш еканлиги, бошқалар учун зарар келтирадиган бойлик тўплаш, мол-мулк орттириш эса ёмон одат эканлигини айтиб ўтади.
- Форобийнинг таъкидлашича, “Мулк орттиришда унчалик хавф йўқ... Мулкни еҳтиёт қилиб сақлаб, ўз еҳтиёжи учун ишлаца, бу ёмон ҳисобланмайди”.
Do'stlaringiz bilan baham: |