Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари
Download 115.47 Kb.
|
3-мавзу
995-йилгача у астрономия, география, геодезия амалий масалаларини ҳал етиш билан бирга ер ва осмон глобусини ясади ҳамда астрономияга оид бир неча китоблар ёзди. Олимнинг ана шундай асарларидан бири „Геодезия“ 1025-йилда ёзиб тугатилган. Бу асар „шаҳарлар орасидаги масофаларни аниқлаш учун жойларнинг чегараларини белгилаш“га доирдир. Китобнинг 4-боби охирида Беруний ер айланасининг катталигини ўлчаш ҳақида фикр юритган. Қадимдан инсонлар ернинг шакли ва катталигини билишга қизиққанлар ва турли халқлар ер шаклини турлича тасаввур қилишган. Милоддан аввал ўтган Пифагор, Арасту, Архимед, Ератосфен каби буюк олимлар ер думалоқ ва шар шаклида деган фикрни айтганлар.
Муаллифнинг илмий адабиётларда қисқача „Геодезия“ деб юритиладиган „Турар жойлар орасидаги масофани текшириш учун жойларнинг охирги чегараларни аниқлаш“ номли астрономия ва географияга бағишланган асари 1025-йилда ёзиб тугатилди. Берунийнинг „Мунажжимлик санъатидан бошлангич тушунчалар“ асари ҳам 1029-йилда Газнада ёзилади. Орадан бир йил ўтгандан сўнг у ўзининг „Ҳиндистон“ номи билан танилган „Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш“ китобини якунлайди. Бунда Беруний ҳозирги Америка қитъасини мавжудлигини Колумбдан бир неча аср аввал илмий асослаб берган.
Download 115.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling