Maвзу: Жамият ва тарих фалсафаси. Қадриятлар


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana30.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1733921
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6-mavzu jamiyat va tarix falsafasi qadryatlar falsafasi.



Maвзу: Жамият ва тарих 
фалсафаси. Қадриятлар 
фалсафаси.


Режа
1.
ҚАДРИЯТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ 
МОҲИЯТИ.
2.
ҚАДРИЯТШУНОСЛИКНИНГ ШАРҚОНА 
ИЛДИЗЛАРИ
3.
ҚАДРИЯТЛАРНИНГ НАМОЁН БЎЛИШ 
ШАКЛЛАРИ
4.
ҚАДРЛАШ ВА ҚАДРСИЗЛАНИШ 
МУАММОЛАРИ (МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ)



Қадриятлар - ижтимоий тарихий тараққиётнинг
маҳсули, жамият маънавий камолотининг муҳим
омили. Файласуфлар қадриятлар ва уларнинг
жамият ҳаёти ва тараққиётида тутган ўрни
масаласига онтологик, гносеологик, эвристик ва
дунёқарашлик
нуқтаи
назаридан
ёндошиб,
ижтимоий-сиёсий,
маданий-маърифий
ва
тарбиявий аҳамиятини ўз даври талаблари ва
имкониятлари
доирасида
очиб
беришга
уринганлар.



Инсоннинг объектив оламга нисбатан бўлган актив 
фаолияти, моддий ва маънавий муҳит, яшаш шарт 
шароитларининг ривожланиши ворислик асосида 
содир бўлиб, янги-янги қадриятларнинг 
шаклланишига, ўтмишдан мерос бўлиб қолганлари 
эса давр руҳи, янги ижтимоий эҳтиёж талаблари 
асосида ривожланишига олиб келади. 

Бунинг натижасида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, 
маънавий тараққиётнинг имкониятлари ҳам 
кенгаяди. 
Жамият тараққиёти жараёнида шаклланган ҳар қандай 
ҳодиса ўтмишда ижобий аҳамият касб этгани 
учунгина эмас, балки келажак истиқболи учун янги 
имкониятлар яратиб беришга қодир бўлганлиги 
сабабли ҳам қадрият деб аталади.


Таъриф

ҚАДРИЯТЛАР ЖАМИЯТ ТАРИХИЙ 
ТАРАҚҚИЁТИ ЖАРАЁНИДА 
ШАКЛЛАНГАН ВА 
РИВОЖЛАНГАН,ЎТМИШДА, ҲОЗИРГИ 
КУНДА ВА КЕЛАЖАКДА ҲАМ ИЖТИМОИЙ 
ТАРАҚҚИЁТГА ИЖОБИЙ ТАЪСИР 
ЭТАДИГАН, КИШИЛАР ОНГИГА СИНГИБ 
ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТГАН 
МОДДИЙ, МАЪНАВИЙ БОЙЛИКЛАРДИР.


объектив ва субъектив 
томонлари

Қадриятлар кишиларнинг моддий 
турмуш даражаси, шароити, 
имкониятлари асосида шаклланади 
ва ривожланади. Бу —
қадриятларнинг объектив 
заминидир.

Қадриятлар ижтимоий, моддий, 
маънавий ҳодиса бўлса ҳам уларнинг 
аҳамияти ва моҳияти кишиларнинг 
уларга нисбатан бўлган муносабати 
асосида белгиланади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling