Maвзу: Жамият ва тарих фалсафаси. Қадриятлар


Қадрият - ўзи ҳам қадр-қиммат


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana30.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1733921
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-mavzu jamiyat va tarix falsafasi qadryatlar falsafasi.

Қадрият - ўзи ҳам қадр-қиммат, 
деган маънони билдиради. 


XX-асрнинг бошида француз файласуфи 
П.Лапи Қадриятлар назариясини 
ифодалаш учун “Аксиология” юнон.
ахios-қадрият, logos-фан, 
таълимот атамасини муомалага киритди



Қадриятлар 
инсоннинг дунёга бўлган
муносабатининг алоҳида 
жиҳатини намоён этади
инсон фаолияти ва
жамиятнинг ўзига хослигини
теранроқ англаш имконини 
беради
инсоннинг ҳаёт тарзини, 
унинг ҳайвонот дунёсидан 
ажралишини тавсифлайди
одамларни жипслаштиради,
уларни ҳамжамиятларга 
бирлаштиради


ФАЛСАФИЙ ДАВРЛАР ВА
ФАЛСАФИЙ МАКТАБЛАР
Антик давр
Уйғониш даври
Янги давр
Ўрта асрлар
қадрият ва борлиқ айнийлаштирилган, 
қадриятга хос бўлган хусусиятлар 
эса унинг мазмунига киритилган
қадриятлар диний хусусият
касб этган ва илоҳий 
моҳият билан боғланган
ижодида инсонпарварлик ва 
ҳурфикрлилик қадриятлари 
биринчи ўринга чиққан
қадриятлар ҳақидаги таълимотга 
нисбатан ёндашувлар рационализм 
нуқтаи назаридан тавсифланган



Қадриятлар мавзуси диний дунёқарашлар ва 
уларнинг энг қадимги шаклларида ҳам ўз 
аксини топган, ҳар бир дин ўзига хос илоҳий 
қадриятлар тизимига эга. Улар бир-
бирларидан ана шу динларининг асосий 
китоблари Қуръон, Инжил, Веда, Упанишад 
ва бошқаларда муайян илоҳий қадрият 
тизимлари ўз ифодасини топган. Динларнинг 
тарихий шакллари такомиллашиб боргани 
сари, улардаги қадриятлар тизими ҳам янги 
қирраларини намоён қилиб бораверган.


АВЕСТО

умуминсоний қадриятларга, уларнинг инсон 
маънавияти ва амалий фаолияти учун аҳамиятига 
катта ўрин берилган. Асарда яхшилик, баркамоллик, 
ҳурфикрлилик, инсонпарварлик каби хислатлар 
Ахурамазда қиёфаси орқали кўрсатилган. 
Китоб муаллифларидан бири Заратуштра (Зардушт) 
фикрича, одамлар яхшилик, ёруғлик кучларига 
эргашиши, яхшиликни ёмонликдан, адолатни 
ҳақсизликдан фарқлаб олиши, ҳаёти давомида 
Ахурамазда томонида бўлиши лозим. Инсоннинг бу 
жараёндаги қадри эса, яхшиликнинг ғалабаси учун 
курашда бефарқ турмаслигида, яшаш тарзида, 
маънавий қиёфасида, ижтимоий фаолиятида ўз 
ифодасини топади. 



Кези келганда яна шуни алоҳида таъкидлаш 
керакки, ватанимиз цивилизациясининг 
қадриятлари араблар дунёси маданиятининг 
ривожига ҳам катта акс таъсир ўрсатганлиги 
шубҳасиз. ҳоразмий, Форобий, Беруний, Ибн-
Сино, Улуғбек каби мутафаккирлар, ал-
Бухорий, ат-Термизий, Кубро, Аҳмад 
Яссавий, Нақшбанд каби илоҳиёт илмининг 
забардаст алломалари, Лутфий, Навоий. 
Бобур, Бедил, Машраб каби зотларнинг 
камолотида нафақат ислом, балки 
цивилизациямиз маданияти ва 
қадриятларининг таъсири беқиёс. 



“олимнинг қадри, ўтмишлари фикрларини келажакка 
ҳокисор етказиб беришда, деб ҳисоблар эди. 
Мутафаккир қуйидагича ёзади: «Ўтмиш даврларда 
ўтган олимлар фаннинг турли тармоқлари… соҳасида 
асарлар ёзиш билан ўзларидан кейинги 
келадиганларни назарда тутардилар… Улардан бири 
ўзидан аввалгилардан қолган ишларни амалга 
оширишда бошқалардан ўзиб кетади, уни ўзидан 
кейин келувчиларга мерос қолдиради, бошқаси 
ўзидан аввалгиларнинг асарларини шарҳлайди, бу 
билан қийинчиликларни осонлаштиради… ўзидан 
аввалгилар ҳақида яхши фикрда бўлади, такаббурлик 
қилмайди ва ўзи қилган ишидан мағрурланмайди»

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling