Maвзу: Жамият ва тарих фалсафаси. Қадриятлар


АКСИОЛОГИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana30.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1733921
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-mavzu jamiyat va tarix falsafasi qadryatlar falsafasi.

АКСИОЛОГИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

И.М.Мўминов қаламига мансуб «Амир Темурнинг 
Ўрта Осиё тарихидаги ўрни ва роли» (Т.: Фан, 1968) 
рисоласи тарихий меросга қадриятшунослик нуқтаи 
назаридан қарашнинг ёрқин намунасидир. Асарда 
Темурнинг тарихий шахс эканлиги, империя 
тузганлиги, бу йўлда урушлар олиб борганлиги инкор 
қилинмайди, балки унинг фаолияти юртимиз 
маданияти учун аҳамиятга моликлиги таъкидланади. 
Бизнингча, нафақат узоқ ўтмиш, балки энг янги 
тарихимизга муносабат ҳам ана шундай бўлмоғи, ҳар 
бир даврнинг кишилари, воқеаларига қадр ва 
қадриятлар мезони орқали қаралмоғи лозим.


Баҳолаш ва қадрият 
ўртасида фарқ
қадрият
баҳолаш предмети
баҳолаш – бу баҳо 
бериш жараёни
қадрият – объектив, 
баҳолаш эса 
субъективдир
баҳо ижобий ёки
салбий бўлиши 
мумкин («салбий 
қадриятлар» бўлиши 
мумкин эмас)


МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР

Қадриятлар тизимида миллат, унга хос 
белгилар, жиҳатлар, хусусиятлар, уларнинг 
вужудга келиш жараёнларига муайян 
даражада таъсир кўрсатган ҳудуд ва у билан 
боғлиқ туйғулар, миллатнинг ўтмиши, тарихи, 
маданияти, у яратган маданий бойликлар ва 
маънавий меросбилан боғлиқ қадриятлар ҳам 
муҳим ўринни эгаллайди. 
Бу қадриятлар бирор миллат кишилари учун 
умумий бўлиб ҳисобланаи. 
Улар алоҳида шахс қадриятларини 
умуминсоний қадриятлар билан боғловчи 
халқалардан биридир.


Миллий қадриятлар тушунчаси

муайян миллатнинг табиий, тарихий ва 
ижтимоий ривожланиш жараёнида яратган 
моддий ва маънавий бойликларигина эмас, 
балки улар яшаётган ҳудуд маданий-
маънавий мерос, миллий маданият, тил, 
миллий онг, миллат руҳи, тарихи, 
ўтмиши, турмуши в яшаш тарзи, миллат 
ҳаётининг тартиб-қоидалари ҳамда улар 
билан боғлиқ миллий хусусиятлар, 
жиҳатлар ва бошқаларнинг аҳамиятини 
ифодалайди.



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling