Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони


Download 256.5 Kb.
bet12/16
Sana23.12.2022
Hajmi256.5 Kb.
#1048279
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1

Жиноят содир этиш вақти – ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган пайт. Моддий таркибли жиноятларда жиноят тамом бўлган вақтни аниқлаш учун ижтимоий хавфли оқибат юз берган пайтни аниқлаш лозим. Айрим жиноят нормаларида мазкур белги зарурий аҳамиятга эга. Жумладан, ЖКнинг 99-моддасида онанинг ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туғилиши ҳамон қасддан ўлдирганлиги учун жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисм нормалари диспозитсияларида жиноят тамом бўлган вақти жиноят таркибининг бошқа белгиларини тавсифлашда қонун чиқарувчи, қоида тариқасида, аниқ тушунтириш беради. Масалан, ЖКнинг 287-моддаси (ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш)да қилмишни содир этиш вақти аниқ чегараланган – бир суткадан ортиқ, лекин ўн суткадан ортиқ бўлмаган муддат. Ушбу тушунчалар етарлича аниқ ва равон белгиланган бўлиб, обектив томон белгиларининг миқдор ва мазмунини аниқ кўрсатиб, жиноят қонунини тўғри қўллашга хизмат қилади.
Жиноят содир этиш жойи – жиноят содир этилган ҳудуд. Жиноят содир этилган жой тушунчаси жиноят содир этилган муайян кенглик, ҳудудни англатади, масалан, уй, қўриқланадиган табиий ҳудуд, ҳарбий қисм ва бошқ. Агар жиноят содир этиш жойи модданинг диспозитсиясида аниқ кўрсатилган бўлса, шахсни жавобгарликка тортишда жиноят айнан диспозитсияда кўрсатилган жойда содир этилганлиги аниқланиши лозим.
Жиноят содир этилган жой мазкур тушунчанинг икки ўзаро боғлиқ жиҳатларидан келиб чиқиб аниқланиши лозим. Кенг маънода – у ёки бу давлат юрисдиктсияси амал қиладиган ҳудуд, кенглик. Тор маънода жиноятни квалификатсия қилишга ва жиноий жавобгарлик ҳамда жазони индивидуллаштиришга таъсир қиладиган бевосита модданинг диспозитсиясида кўрсатилган ҳудуд.
Қатор жиноят-ҳуқуқий нормалар диспозитсияда обектив томон белгилари орасида жиноят содир этилган жой деганда айнан жиноят содир этилган ҳудуд тушунилиши кўрсатилган. Жиноят содир этиш жойи агар у алоҳида кўрсатилган бўлса, қилмишни квалификатсия қилишга таъсир қилади. ЖКнинг 194-моддаси (атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш) иккинчи қисмида жиноят содир этиш жойи (қўриқхона ҳудуди, экологик ҳалокат ҳудуди ёки фавқулодда экологик вазият ёмонлашган жой) квалификатсия белгиси сифатида кўрсатилган.

Download 256.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling