Мавзу: Жиноят объекти. Жиноятнинг объектив томони


Download 256.5 Kb.
bet2/16
Sana23.12.2022
Hajmi256.5 Kb.
#1048279
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3 мавзу Жиноятнинг объекти Жиноятнинг объектив томони 1

Жиноят обекти — бу жиноят қонуни доирасида қўриқланадиган, шунингдек жамиятга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказишнинг реал хафвини туғдирадиган ижтимоий қилмишлардан муҳофаза қилинувчи ижтимоий муносабатлар.

Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг доираси ўзгарувчан характерга эга. У жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида юз берадиган турли ҳолатларга мувофиқ ўзгариб туради. Жиноят обектни аниқлаш жиноят-ҳуқуқий воситалар билан ҳимоя қилишга зарурият туғилган янги ижтимоий муносабатларга мос равишда аниқланади. Ахборот-коммуникатсия технологиялари ва тизими тараққий этиши натижасида бу соҳадаги муносабатларни ҳам жиноят-ҳуқуқий воситалар орқали муҳофаза этиш обектив заруратга айланди. ЖКнинг 174-моддасида ахборотлаштириш тўғрисидаги қоидаларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган эди. Келгусида ахборот технологиялари соҳасидаги муносабатларни жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилишнинг муҳим аҳамият касб этганлиги сабабли ЖКга “ХХ1 – Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар” боби киритилди. Шунинг билан ахборот технологияларининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар жиноят-ҳуқуқий воситалар орқали қўриқланадиган обект сифатида белгиланди.


Жиноят обектини ҳуқуқ тармоғи сифатидаги жиноят ҳуқуқи предмети билан чалкаштирмаслик лозим. Бу ҳам ижтимоий муносабат ҳисобланади. Бироқ бу ижтимоий муносабат муайян жиноят содир этган шахс билан давлат ўртасида вужудга келади. Бу бевосита жиноят ҳуқуқи билан тартибга солинадиган жиноят-ҳуқуқий муносабат предмети саналади.
Жиноят обектини ҳуқуқ нормаси билан ҳам янглиштирмаслик керак. Агар биз муайян шахсни қонунни бузганликда айблаганимизда, мазкур шахс томонидан содир этилган қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) у ёки бу қонунга зид ҳисобланади. Шу билан бирга, жиноят-ҳуқуқий нормага зарар етказилмайди. Жиноят обектига эса ҳар доим зарар етказилади ёки зарар етказиш хафви туғилади. ЖКнинг 14-моддасида жиноятни бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқловчи мезон келтирилган бўлиб, қонун чиқарувчи бошқа ҳуқуқбузарликларни жиноят сифатида эътироф этмайди. ЖКнинг 36-моддасига кўра гарчи ЖКда жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлса-да, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб топилмайди.
Жиноят обекти тушунчаси жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабат сифатида қуйидагича изоҳланади.
Биринчидан, ижтимоий муносабат муайян жиноят тури учун жиноий жавобгарлик ўрнатадиган норма қабул қилиниши билан жиноят қонуни билан қўриқланадиган обектга айланади. Мазкур нормада назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган ҳолда ушбу ижтимоий муносабат жиноят обект сифатида майдонга чиқади. Жиноятни ҳар доим ҳам қилмишнинг обектга қараб фарқлаш имкони мавжуд бўлмайди; жиноят сифатида эътироф этилган қилмишнинг хусусияти ва хавфлилик даражаси фақат унинг обект билангина эмас, балки жиноят натижасида юз берган оқибатнинг хусусияти, хавфлилик даражаси, жиноятни содир этиш усул ва воситалари, жиноят содир этган шахснинг қилмишга нисбатан муносабати ва бошқа жиҳатларига кўра ҳам аниқланади.
Иккинчидан, қонун чиқарувчи турли сабабларга кўра, ЖК моддаларида жиноят обектни айрим ҳолларда ижтимоий муносабатнинг алоҳида элементларига ишора сифатида кўрсатади. Бошқа ҳолларда эса тегишли ижтимоий муносабатни ўзида акс эттирувчи муайян ҳуқуқий шаклни белгилайди. ЖКнинг 147-моддасида назарда тутилган сайлаш ва сайланиш мазкур ҳуқуқни амалга оширишдаги ижтимоий муносабат сифатида қаралади. Қонуннинг айрим моддаларида давлат ёки фуқаролар манфаати ижтимоий муносабат деб белгиланган. Келтирилганларнинг ҳар бири ўз-ўзидан ижтимоий муносабатни ташкил этиб қолмай, бошқа ижтимоий муносабатлар билан бирга фақатгина жиноят қонуни билан қўриқланадиган у ёки бу жиноятнинг обект сифатида кўрилади. Уларнинг аксарияти маъмурий жавобгарлик ёки ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари орқали тартибга солинади. Бундай муносабатларга давлат ва жамоат мулки, бошқарув ёки ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш билан боғлиқ ижтимоий муносабат киради. Шахснинг соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида назарда тутилган қатор мулк шаклларини муҳофаза қилишнинг махсус ҳуқуқий воситалари ҳам ижтимоий муносабатларни англатади.



Download 256.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling